Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунёдаги энг қадимий ва кучли турнирлардан бири — Вейк-ан-Зеедаги Tata Steel Chess’да учинчи ўринни эгаллади. Ўтган йиллардаги каби, у ғалаба қозонишга яқин эди, лекин финишда уч марта қоқилди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев нуфузли Tata Steel Chess турнирида ҳиндистонлик шахматчи аёл Рамешбабу Ваишали билан қўл бериб кўришишдан бош тортгани ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. У диний сабабларга кўра бошқа аёлларга тегинмаслигини тушунтирди.
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владимир Крамник терма жамоа учинчи ўринни эгаллаган шахмат олимпиадаси натижаларидан мамнун. Шунингдек, у Нодирбек Абдусатторов бошқа ёш шахматчилар билан бирга «жуда-жуда узоқ вақт топ даражада қолишини» айтди.
Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида 189 та давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Шахматчи Шамсиддин Воҳидов олтин, Нодирбек Абдусатторов кумуш медаль билан тақдирланди. Аёллар жамоаси 12-ўринни эгаллади, Нодира Нодиржонова эса ўз доскасида иккинчи энг яхши натижани қайд этди.
Шахмат Олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияни ютиб, 2-ўринга кўтарилди. Учрашувда натижа дуранг бўлиши, жамоа медаль олиш имкониятини йўқотиши тахмин қилинаётган пайтда Нодирбек Абдусатторов ғалабани тортиб олди. Энди улар фаворит жамоа — Ҳиндистон билан тўқнаш келади.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов АҚШда ўтказилган Синкфилд кубоги нуфузли турнирида 3−4-ўринларни эгаллаб, 40 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Охирги турда у 27 та ҳаракатда Ян Непомняшийдан устун келди. Алиреза Фирузжа биринчи, Фабиано Каруана иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Grand Chess Tour`нинг биринчи босқичи — Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 турнирида олтинчи ўринни эгаллади ва 11 минг доллар мукофот пули олди. Ғолиб Магнус Карлсен бўлди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 — мукофот жамғармаси 175 минг доллар бўлган Grand Chess Tour’нинг биринчи босқичида иштирок этади. Турнирда Магнус Карлсен, Доммаражу Гукеш ва бошқа шахматчилар ҳам иштирок этади.
Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган TePe Sigeman Chess Tournament 2024 турнири чемпионига айланди. У тай-брейкда Аржун Эригайси ва Пётр Свидлерни мағлуб этди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ФИДEнинг март ойи якунлари бўйича расмий рейтингида дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Прагадаги супертурнирда муддатидан аввал ғолиб чиқди ва онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади. Шахмат мураббийи Георгий Шванов ушбу муваффақият ва у очаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтказилаётган супертурнирда учта ғалаба қайд этганидан сўнг онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли беш шахматчисидан бирига айланди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторидан жой олди ва Ўзбекистон тарихида ушбу муваффақиятга эришган биринчи шахматчи бўлди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) рейтингида дунёнинг энг яхши 15 нафар шахматчиси қаторига кирди.
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Tata Steel супертурнири якунида тай-брейкдаги мағлубият туфайли пешқадамликни бой берди ва 3−4-ўринларни бўлишди. Бироқ 17 рейтинг балли қўшиб олди ва дунёнинг энг кучли 15 нафар шахматчиси қаторига кирди. «Газета.uz» унинг турнирдаги иштироки ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтадиган Tata Steel Chess турнирида иккинчи бор иштирок этади, унда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнь ва жаҳон рейтингида кучли 10 таликдан жой олган яна учта гроссмейстер ҳам қатнашади.
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен рапид бўйича беш карра жаҳон чемпиони бўлди. Самарқанддаги турнирда Нодирбек Абдусатторов сўнгги партияда дуранг ўйнаб, кучли учликка кириш имкониятидан маҳрум бўлди. Ўзбекистонлик шахматчи 11-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда ўтказилаётган рапид бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни якунига кўра Магнус Карлсен пешқадамликни сақлаб қолди. Ўзбекистон вакилларидан Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди, Муҳиддин Мадаминов эса ҳиндистонлик гроссмейстерни мағлуб этди.
Самарқандда шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни якунланди. Магнус Карлсен ва яна 4 нафар шахматчи пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон вакилларидан Нодирбек Ёқуббоев 31, Умида Омонова 5-ўринда. Жаҳонгир Воҳидов эса 8 ёшли Роман Шогжиевга ютқазди.
Самарқандда шахматнинг тезкор ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлди. Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен турнир учун ўз прогнозини айтди: «Ўзимни блицда фаворит деб биламан, рапидда эса кўпчилик, жумладан, Нодирбек Абдусатторов ютиши мумкин».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг