«париж-2024» тегли мақолалар


Паралимпиада 2024: Сервер Ибрагимов ўқ отиш бўйича кумуш медаль олди
4 сентябрь 2024, 16:16

Паралимпиада 2024: Сервер Ибрагимов ўқ отиш бўйича кумуш медаль олди

Паралимпиячи Сервер Ибрагимов 50 метрга тўппончадан отиш баҳсларида кумуш медали соҳибига айланди. У Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритганди.

Фото: Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими
29 август 2024, 11:25

Фото: Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими

Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фотожурналист Ҳусниддин Ато жараёндан олинган суратларни «Газета.uz» билан бўлишди.

Президент Олимпиада совриндорларини мукофотлади
23 август 2024, 12:07

Президент Олимпиада совриндорларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.

Олимпиадачи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди
14 август 2024, 13:04

Олимпиадачи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди

Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган боксчи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди. Ҳокимликнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, хонадон тадбиркор томонидан берилган. Спортчи жинси баҳс-мунозараларга сабаб бўлган тайванлик боксчи Лин Ю Тинг билан жанг қилиб, ютқазганди.

Пул, машина ва уй-жой. Олимпиада совриндорларига нималар берилди?
13 август 2024, 10:17

Пул, машина ва уй-жой. Олимпиада совриндорларига нималар берилди?

Олимпиада ғолиблари ва совриндорларига 50 мингдан 200 минг долларгача бўлган пул мукофотлари, Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари, шунингдек, икки қаватли коттежлар ва квартиралар берилди. «Президент совғаси» деб ёзилган мукофотларни бош вазир ва Сенат раиси топширди.

Тошкентда тантанали кутиб олинган олимпиядачилар — суратларда
13 август 2024, 09:30

Тошкентда тантанали кутиб олинган олимпиядачилар — суратларда

Париж Олимпиадасидан қайтган ўзбекистонлик спортчиларни тантанали кутиб олиш жараёнлари «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф репортажида.

«У ўзини яхши ҳис қилмоқда». Ўзбекистон бокс федерацияси — Тўлқин Қиличев ҳақида
11 август 2024, 17:26

«У ўзини яхши ҳис қилмоқда». Ўзбекистон бокс федерацияси — Тўлқин Қиличев ҳақида

Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружидан кейинги ҳолатига изоҳ берди. «Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўтадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади», — дея қайд этди ташкилот.

Париж-2024: Таэквондо устаси Светлана Осипова Олимпиада совриндори бўлди
11 август 2024, 01:35

Париж-2024: Таэквондо устаси Светлана Осипова Олимпиада совриндори бўлди

Париж Олимпиадасида таэквондочи Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпиадада совриндор бўлган илк аёл таэквондочига айланди.

Париж-2024: Боксчи Абдумалик Халоков қирғизистонлик рақибини енгиб, Олимпиада чемпиони бўлди
11 август 2024, 01:10

Париж-2024: Боксчи Абдумалик Халоков қирғизистонлик рақибини енгиб, Олимпиада чемпиони бўлди

Олимпиада финалида қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлига қарши жанг қилган боксчи Абдумалик Халоков рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. У терма жамоага 7-олтин медални келтирди.

Боксчи Лазизбек Мулложонов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди
10 август 2024, 02:05

Боксчи Лазизбек Мулложонов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов финалда келиб чиқиши кубалик бўлган озарбайжонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди. Бешинчи «олтин» Ўзбекистон учун барча Олимпиадалар рекорди бўлди. Жамоа медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди.

Таэквондочи Озода Собиржонова жангнинг сўнгги сонияларида Олимпиада бронза медалини қўлдан бой берди
10 август 2024, 01:07

Таэквондочи Озода Собиржонова жангнинг сўнгги сонияларида Олимпиада бронза медалини қўлдан бой берди

Ўзбекистонлик 21 ёшли таэквондочи Озода Собиржонова Олимпиада бронза медали учун кечган баҳсда сўнгги уч сониягача олдинда борганига қарамай, якунда белгиялик рақибига имкониятни бой берди.

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Олимпия чемпиони (видео)
10 август 2024, 00:57

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Олимпия чемпиони (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев мексикалик рақибини мағлуб этиб, Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.

Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медалига эга чиқди
9 август 2024, 23:23

Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медалига эга чиқди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев қирғизистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
9 август 2024, 21:17

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Олимпиадада олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматовни телефон орқали табриклади. Шавкат Мирзиёев Рашитов жароҳатига қарамай ғалаба қозонгани ва Дўсматовнинг жангини «нафас олмай» кузатганини таъкидлади.

«Қўлловингиз максимал даражада сезилди». Таэквондочи Улуғбек Рашитов — Ўзбекистон халқига
9 август 2024, 02:33

«Қўлловингиз максимал даражада сезилди». Таэквондочи Улуғбек Рашитов — Ўзбекистон халқига

Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов ўзбекистонликларга кўрсатаётган қўллови учун миннатдорчилик билдирди. «Мамлакатимизда туғилганимдан ниҳоятда хурсандман ва ниҳоятда фахрланаман. Бутун халқимизга айтмоқчиманки, қўллаб-қувватловингиз максимал даражада сезилди», — деди у.

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов — икки карра Олимпиада чемпиони (видео)
9 август 2024, 02:15

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов — икки карра Олимпиада чемпиони (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг финал жангида франциялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларида иккита олтин медалга эга чиққан биринчи боксчи бўлди.

Боксчи Абдумалик Халоков Олимпиада финалига чиқди
9 август 2024, 01:15

Боксчи Абдумалик Халоков Олимпиада финалига чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков Париждаги Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва «олтин» учун жанг қиладиган бешинчи боксчига айланди. Финалда унга ўзбекистонлик бокс мураббийи ёрдам берган қирғизистонлик спортчи рақиб бўлади.

Тарихий натижа. Улуғбек Рашитов — таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони
9 август 2024, 00:49

Тарихий натижа. Улуғбек Рашитов — таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони

Таэквондочи Улуғбек Рашитов Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида иккита Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган биринчи таэквондочи бўлди.

Париж-2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди (видео, фото)
8 август 2024, 21:11

Париж-2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди (видео, фото)

Ўзбекистон тарихидаги энг ёш Олимпия чемпиони, таэквондочи Улуғбек Рашитов ўз фаолиятида иккинчи бор Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва Ўзбекистонга медални кафолатлади.

Боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди
8 август 2024, 01:45

Боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов германиялик рақибини ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, Париж Олимпиадаси финалига йўл олди. У Олимпиада ўйинларида «олтин» учун жанг қиладиган тўртинчи ўзбекистонлик боксчи бўлмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг