Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Арам Варданян ва Рустам Ассакалов ўтиш баҳсларида рақибларини мағлубиятга учратиб, бронза медаллари учун курашиш имкониятини қўлга киритди (видео, фото).
Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, Олимпиада олтини учун жанг қиладиган учинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди. Шу куни яна уч нафар ўзбекистонлик курашчи ҳам баҳсларини ўтказди, улардан икки нафари бронза медали учун имкониятларини сақлаб қолди.
Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов ярим финалда тожикистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари финалига чиқди.
Париж-2024 Олимпиадасининг ярим финал учрашувида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Кабо-Верделик рақибини мағлуб этди. Ўзбекистон вакили Олимпия ўйинларининг финал босқичига чиқди.
Якшанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов финал учун жанг қилади. Енгил атлетикачи Анвар Анваров ўз иштирокини бошласа, Сафина Садуллаева финалда қатнашади. Олга Забелинская ва Янина Кускова велошоссе бўйича гуруҳ баҳсларида кураш олиб боради.
Париж Олимпиадасининг 8-кунида Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Навбаҳор Ҳамидова чорак финал жангини ўтказади. Велоспортчи Никита Цветков гуруҳ пойгасида қатнашади. Академик эшкак эшишда Анна Пракатень Б финалда ўйнаса, дзюдо бўйича Ўзбекистонга нимчорак финалда Канада рақиб бўлади.
Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. У терма жамоага илк медални тақдим этиш билан бирга ёзги олимпиада ўйинлари тарихида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.
25 июль куни Олимпия ўйинлари камондан отиш баҳсларининг 1-саралаш босқичи бошланди. Унда Зиёдахон Абдусатторова 649 очко тўплаб, 34-ўринни банд қилди. Амирхон Содиқов эса 674 очко билан 13-натижани қайд этди. Улар 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди.
Олимпиада ўйинларининг футбол бўйича гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Футболчи Элдор Шомуродов ўйин ҳақида фикр билдириб, жамоа кичик хатолар эвазига ютқазганини айтди. «Гуруҳда ўзимизга тенг рақибларимиз бор. Ҳозирча ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ», деди у.
Бугун Париждаги Олимпия ўйинлари доирасида футбол бўйича баҳслар старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги илк иштирокини Испанияга қарши учрашув билан бошлади. «Газета.uz» мусобақанинг футбол бўйича баҳсларида дунёнинг қайси юлдузлари тўп тепиши ҳақида қисқача маълумот беради.
Ўзбекистоннинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига борадиган таркибидан 23 нафар футболчи жой олди, уларнинг сони биттага камайиши мумкин. Шунингдек, таркибда 3 нафар 23 ёшдан катта футболчи — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқуловлар бор.
Париж-2024 Олимпия ўйинларида боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари бўлади. Ғолибларга Токиодаги каби олтин медаль учун $200 минг, кумуш учун $100 минг, бронза соҳибига эса $50 минг берилади. Спортчилар 7Saber бренди остидаги формада қатнашади.
Ўзбекистонлик таэквондочилар Париждаги Олимпиада ўйинларида 5 киши бўлиб қатнашади — Никита Рафалович сўнгги йўлланмага эга чиқди. Бу ХОҚнинг нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатида таэквондочилар қайд этилмагани билан боғлиқ. Шу вақтгача Ўзбекистонда 4 дан ортиқ йўлланма бўлмаган.
48 ёшли бадиий гимнастикачи Оксана Чусовитина Осиё чемпионати олдидан олган жароҳати сабабли Париж-2024 Олимпия ўйинларида қатнашмайдиган бўлди. Бу турнир унинг фаолиятидаги тўққизинчи Олимпиадага йўлланма олиш учун сўнгги имконият эди.
Миллий олимпия қўмитаси спорт ташкилотлари билан бирга Парижда ўтадиган ёзги олимпия ўйинларига тайёргарлик учун январь-март ойларида 73,3 млрд сўм маблағ сарфлади. Бу спортчиларнинг тайёргарлиги, уларга анжом ва инвентарлар харид қилиш, ташкилотларнинг устав харажати ва бошқалар учун йўналтирилди.
Шавкат Мирзиёев Парижда бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўришни тайинлади. «Бу йилги ютуқларни Токиодаги каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри. Натижа тарихда энг яхшиси бўлиши учун ҳозирдан чора кўриш керак», деди у.
Ўзбекистон велоспорт бўйича 2024 йилги Олимпиадада иштирок этиш учун тўртта — аёллар терма жамоаси учта, эркаклар жамоаси эса битта йўлланмани қўлга киритди.
2024 йилги Париж Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичларда ўзбекистонлик спортчилар учун 26 спорт тури бўйича 103 та лицензия олиш кўзда тутилган. Ушбу ўйинларда биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида тенг миқдордаги лицензиялар тақсимланади. МОҚга Олимпиадада иштирок этиш учун ариза топширадиган спортчи аёллар сонини кўпайтириш топширилди.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги олимпиадада жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсад бўлиши зарурлигини таъкидлади. «Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби, фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа, адашади», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг