АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистондаги пахта корхоналари салоҳиятини халқаро меҳнат стандартлари ва муносабатларига мослаштириш мақсадида $2 млн грант ажратади.
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Тожикистондан умумий қиймати 17,3 млн доллар бўлган 6,6 минг тонна пахта импорт қилди. Пахта импорти ҳажми цемент ҳамда электр энергиясидан ҳам ортиб кетди.
Ҳукумат қарори билан 2024 йилгача 13 та тумандаги пахта майдонларида ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия берилади. Бунда ҳар бир гектарга 1 млн сўмдан маблағ ажратилади. Талабгорлар 25 июлгача ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганини маълум қилди. Шунинг учун президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этди.
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг «Ғўза биотехнологияси» лабораторияси ноодатий рангда пахта етиштириш бўйича тажриба ўтказмоқда. Табиий рангли тола ишлаб чиқариш пахтанинг экспорт салоҳиятини оширади, деб ҳисоблайди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
National Interest нашри Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкотни тўхтатганидан сўнг Adidas, H&M, Gap, Zara ва бошқа халқаро брендлар мамлакат тўқимачилик маҳсулотларини харид қилишни қайта йўлга қўйиши мумкинлигини таъкидлади. Ўзбекистон пахтасининг йирик импортичиси Россиядаги молиявий санкциялар, инфляциянинг ўсиши ва истеъмол бозорининг қисқариши натижасида мамлакат янги харидорларни излашига тўғри келиши айтилган.
Ўзбекистон ҳукумати Cotton Campaign коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш қарорини олқишлади. Президент матбуот котиби бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмаслиги ва бундан буён ҳам қатъий давом этишини таъкидлади, Сенат раиси эса буни «тарихий воқеа» деб атади.
Украинадаги вазият оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлашни буюрган Шавкат Мирзиёев, Украинадан ўзбекистонликлар эвакуация қилиниши давом этаётгани, ўзбек пахтаси болалар меҳнатидан ҳоли бўлганини қайд этган ХМТ, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллаган депутатлар, қайта ташкил этилган Маҳалла вазирлиги ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 2 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон 2021 йилги пахта етиштириш ҳамда йиғим-терим мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берганини маълум қилди. Хусусан, 2021 йилда теримчиларнинг 99 фоизи ихтиёрий, тахминан бир фоизи эса бевосита ёки билвосита мажбурлаш орқали ушбу жараёнга жалб этилганини маълум қилган. Теримчиларнинг учдан икки қисмини хотин-қизлар ташкил этади.
2022 йил ҳосилидан пахта етиштириш ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади. Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади.
Япония ҳукумати Ўзбекистонда пахтачилик ва ўғит саноатини модернизация қилиш учун қарийб 2 млн доллар ажратди. «Умид қиламизки, кўпроқ хорижий сармояни жалб қилиб, шу жумладан, япон компаниялари иштирокида, ушбу соҳаларда савдони жонлантириш имконияти яратилади», — деди Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ёшинори Фужияма.
Шавкат Мирзиёев сайловдан кейинги биринчи мажлисда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ва кластерлар фаолиятидаги муаммоларни муҳокама қилди. Пахта-тўқимачилик кластерлари янада кўпроқ имтиёзли кредитлар, давлат грантлари, мустақиллик ва бошқалар берилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта чигитини бошқа вилоятга олиб чиқишни тақиқлаш бўйича оғзаки топшириқ берган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ҳамда ушбу вилоятлар Ички ишлар бошқармаларига нисбатан иш қўзғатди.
Бу йил 1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм бўлади. Теримчилар ишчи шартномасини тузмасдан туриб далага чиқарилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг