ДХХ томонидан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими ва Тошкентдаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқаролардан пора олишда олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахсни ҳибсга олгани айтилмоқда. Гумондор фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.
Пскент прокурори ёрдамчиси 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Маълум қилинишича, у судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишига эришишни ваъда қилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини 300−400 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган гумондор шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкент, Самарқанд ва Жиззахда электр энергияси учун кўп миқдорли қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган ҳудудий электр таъминоти корхоналари ходимлари қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш очилган.
Май ойида Учтепа туман прокуратураси терговчиси 50 минг доллар пора билан ушланган эди. Яшнобод туман суди гумонланувчини айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Йил бошидан буён ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят фош этилди, шундан 34 таси ўқишни хориждан Ўзбекистонга кўчириш билан боғлиқ. Ҳудудлар кесимида энг кўп жиноят Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. 200 нафар ҳуқуқбузардан 31 нафари таълим соҳасида ишлаши маълум бўлди.
Қува туманида ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. У ўтказилган тезкор тадбир вақтида ўзини носамимий тутиб кетиб қолган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага оширилди.
Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $2500 олган вақтида қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан 35 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.
Самарқандда «Микрокредитбанк» филиали раҳбари тадбиркорга кредит ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилиб, айтилган сумманинг 6 мингини олаётганда қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Нишон туман Халқ таълими бўлими бош мутахассиси тадбиркордан мактабнинг эски биносини бузиш ҳуқуқи учун 5400 доллар пора талаб қилгани айтилмоқда. У пулларни олган вақтида ушланган.
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва кадастр бўлимининг собиқ ходими 1000 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Улар тадбиркорга турар-жой биноси қуриш учун рухсатнома ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.
Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар ҳакамлик судьяси 2,5 минг доллар пора олаётганда ушлангани ҳақидаги хабарларни рад этди. Жиноят устида қўлга олинган шахснинг Халқаро арбитраж суди судьяси экани маълум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳакамлик суди судьяси ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилиб, шундан 2,5 минг долларни олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари фуқарога ер ажратиб бериш ҳамда ноқонуний қурилган бинони буздирмаслик эвазига 12 минг доллар пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Иштихон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси тадбиркорга ажратилган ер ҳужжатларини қайта расмийлаштириб бериш учун 12 минг доллар сўрагани маълум қилинди. Гумонланувчи шундан 6 минг долларини таниши орқали олган вақтида ушланган.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими фуқарога аукцион савдосида 500 гектарлик яйловни 35 минг долларга эвазига олиб беришни ваъда қилиб, пулнинг 20 минг долларини олаётганда ушланди.
Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси фуқародан 60 сотих ер майдонини олиб бериш эвазига 5,5 млн сўм сўрагани хабар қилинди. У пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Украинадан эвакуация қилинган талабалар ўқишини Ўзбекистонда давом эттириши, рублнинг сўмга нисбатан курсини мустақил белгилаётган тижорат банклари, давлат ташкилотларида ишлашига рухсат берилган талабалар, Японияга 5 йилдан кейин оиласини ҳам олиб кетиши мумкин бўлган махсус мақомдаги мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг