Президентга олиб кирилган тақдимотга кўра, ички йўллар ва кўприклар ҳокимиятлар балансида экани сабабли уларнинг кўпи «таъмирталаб ҳолатда». Шу боис энди ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил этилади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади.
Тошкентда тор ва кенг доирада йиғилишлар ўтказган Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари икки мамлакат санъаткорларининг дўстлик концертида иштирок этди. Фото, видео.
Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.
Шавкат Мирзиёевга туризм инфратузилмасини яхшилашга доир таклифлар тақдимот қилинди. Хорижий туристларни жалб қилиш учун туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлашга ТТЖдан 50 млн доллар кредит линияси очилади. У йиллик 17 фоиз ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади.
Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши режалаштирилмоқда. У фаолиятини 2024/25 ўқув йилидан бошлайди ва муҳандислик, архитектура, IT, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт каби йўналишларда кадрлар тайёрлайди. Битирувчиларга АҚШ университетларининг дипломи берилади.
Президент ижтимоий ҳимоя соҳасига оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Таклифлар орасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтириш, жумладан, биноларни экспертизадан ўтказиш, чорраҳаларни мослаштириб бориш, электрон интерактив харита яратиш мавжуд.
Президент энергия самарадорлигини оширишга доир йиғилишда энегрия истеъмолида ўғирликлар кўпайганини таъкидлади. У буни ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, оқибатига қарши курашилаётгани билан изоҳлади. Энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъуллар жавобгарлигини ошириш зарур, деди у.
Президент Жиззахдаги BYD Uzbekistan Factory автомобиль заводига ташриф буюрди. Ҳозир у ерда 2 моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилмоқда. 1-босқичда ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг дона, 3-босқичга етиб 500 минг донани ташкил этади. Маҳаллийлаштириш даражаси ҳам босқичма-босқич ортиши кутилмоқда.
Президентга чорвачиликни ривожлантиришга доир таклифлар берилди. АҚШ ҳамкорлигида паррандачиликка генетик технологияларни жорий этиш, паррандачилик корхоналарини 5 йилга ер солиғидан озод қилиш, парранда гўшти экспортига рухсат бериш, аҳолини қоракўл қўйи ва эчкилар билан таъминлаш режалаштирилган.
Президент Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди ва Самарқанд шаҳрида «БМТ Туризм» бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг давлат раҳбари Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Ўзбекистон-Корея бизнес форумида Шавкат Мирзиёев «юқори технологик ва инновацион ҳамкорликнинг янги даври» бошланаётганини айтди. Инфратузилма ва шаҳарсозлик, транспорт, машина бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш, хомашёни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Президент иссиқ ойларда объектларни совутишга қишдаги билан бир хил энергия сарфланаётганини таъкидлаб, айрим бинолар учун энергия самарадорлиги бўйича техник шартлар ишлаб чиқишни топширди. «Тежаш йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги янги сув спорти саройини кўздан кечирди. 50 метрли бассейнга эга мажмуа бир вақтнинг ўзида 100, кунига эса 1000 дан ортиқ одамга хизмат кўрсата олади. Унда профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскорлар ҳам машқ қилиши мумкин.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль кейинги ҳафтада давлат ташрифи билан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга келади. Ташрифлар 10−15 июнь оралиғида бўлиб ўтади ва Корея етакчисига мамлакат биринчи хоними ҳамроҳлик қилади.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарада икки давлат етакчи компаниялари иштирокида Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди. Истиқболли йўналишлар сифатида инвестициявий шериклик ва саноат кооперацияси белгиланди. Етакчилар кенгаш йиғилишларини мунтазам ўтказиб туришга келишиб олди.
Анқарада Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар божхона тарифларини пасайтириш, Истанбулда Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш бўйича фикр алмашди. Ташриф доирасида 10 млрд долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Шавкат Мирзиёев ва ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала учрашувида Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилиш борасидаги амалий ишлари муҳокама қилинди. Томонлар электрон савдо ва рақамли хизматлар экспортини ошириш, мамлакатда Савдо сиёсати бўйича компетенция маркази ташкил этиш масалаларига тўхталди.
Туризм соҳасига доир йиғилишда тадбиркорлар бир қатор таклифлар илгари сурди. Соҳа бўйича дуал таълим, кекса хорижликлар учун 6 ойлик визасиз режим жорий қилиш, миллий меҳмонхона брендларини яратиш — шулар жумласидан. Президент туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди.
Ўзбекистон шифохоналарида ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижлик даволанган. Президент кўрсаткични ошириш учун «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури бошланишини эълон қилди. Энди хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш харажатлари қопланади, уларда даволанган чет элликлар учун ҚҚС қайтарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг