«рақобат қўмитаси» тегли мақолалар


Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди — Рақобат қўмитаси
30 октябр 2024, 17:10

Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси онлайн дўконлардан мижозларга 100 млн сўмга яқин маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва 9,3 млн сўмлик товарлар алмаштириб берилишини таъминлади. Қўмита уларнинг оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади, уларни қонунчиликка мослаштирилишини таъминлади.

Yandex Eats Express24 активларини сотиб олгач, бозорнинг 87,5 фоизини назорат қилади — Рақобат қўмитаси
29 октябр 2024, 12:34

Yandex Eats Express24 активларини сотиб олгач, бозорнинг 87,5 фоизини назорат қилади — Рақобат қўмитаси

Yandex Eats Express24 билан тузган битимдан сўнг овқат етказиб бериш агрегатори хизматлари бозорининг 87,5 фоизини назорат қилади. Рақобат қўмитаси мазкур битим монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш талабига тушмаслигини қайд этди.

Davr Bank ташқи рекламадаги камчиликлар учун молиявий жаримага тортилди
29 октябр 2024, 12:16

Davr Bank ташқи рекламадаги камчиликлар учун молиявий жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Davr Bank АТБга нисбатан микрокредит бўйича ташқи рекламада аниқ маълумотларни келтирмагани учун молиявий жарима қўллашга қарор қилди.

YandexGo, Yandex Eats ва Express24 монопол деб топилди
26 октябр 2024, 14:18 1

YandexGo, Yandex Eats ва Express24 монопол деб топилди

Рақобат қўмитаси YandexGo, Yandex Eats ҳамда Express24 компанияларини хизмат бозорида устун мавқега (монопол) эга деб топди.

Сирдарёда корхона 93 млрд сўмлик пахта ва чигитни биржага чиқармай, тўғридан-тўғри сотгани аниқланди
26 октябр 2024, 00:35

Сирдарёда корхона 93 млрд сўмлик пахта ва чигитни биржага чиқармай, тўғридан-тўғри сотгани аниқланди

Сирдарёда White Gold Klaster корхонаси 90 млрд сўмлик пахта, 3 млрд сўмлик техник чигитни биржа савдоларига қўймай, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотгани маълум бўлди. Бу Вазирлар Маҳкамаси низомига зид. Кластер корхонага чора кўрилди.

Ўзбекчаси йўқ таомнома, иш режими ва нархномалардаги камчиликлар. Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарида ўрганиш ўтказди
21 октябр 2024, 11:17

Ўзбекчаси йўқ таомнома, иш режими ва нархномалардаги камчиликлар. Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарида ўрганиш ўтказди

Рақобат қўмитаси истеъмолчилар мурожаати бўйича республикадаги 700 тага яқин ресторан, кафе, ошхона ва буфетларни ўрганди. Уларнинг кўпида таомлар ҳақида тўғри маълумот берилмагани аниқланди. 500 дан ортиқ жойларда таомнома ўзбек тилида юритилмаган. Яна кўпчилигида иш режими, нархномалар йўқ.

Наманганда чиқинди ташиш корхонаси фуқаролардан асоссиз маблағ олгани аниқланди
11 октябр 2024, 16:32

Наманганда чиқинди ташиш корхонаси фуқаролардан асоссиз маблағ олгани аниқланди

Рақобат қўмитаси «Наманган мусаффо иқлим» МЧЖга 700 мингдан ортиқ истеъмолчига 11 млрд сўмлик маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича мажбурий кўрсатма берди.

Shaffof sement sanoat’га манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун чора кўрилди
7 октябр 2024, 10:58

Shaffof sement sanoat’га манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Shaffof sement sanoat’га нисбатан чора кўрилганини маълум қилди. Корхона 20 минг тоннадан ортиқ цементни биржага қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган, бу ҳаракат эса манипуляция деб баҳоланади.

Рақобат қўмитаси Hamkorbank’ни жаримага тортди, у ҳам реклама қонунчилигини бузган
4 октябр 2024, 22:15

Рақобат қўмитаси Hamkorbank’ни жаримага тортди, у ҳам реклама қонунчилигини бузган

Рақобат қўмитаси онлайн микроқарз хизмати рекламасида чалғитувчи маълумотлар берган Hamkorbank’ка жарима қўллади. Қўмита аввал ҳам шу каби айбловлар билан бешта банкни жавобгарликка тортганди.

Рақобат қўмитаси республика бўйлаб жами 12 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини аниқлади
20 сентябрь 2024, 22:10

Рақобат қўмитаси республика бўйлаб жами 12 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини аниқлади

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Тошкент шаҳри, 10 та вилоят ва Қорақалпоғистонда ўтказилган умумий суммаси 12 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.

Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» хизмати аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олгани аниқланди
20 сентябрь 2024, 12:05

Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» хизмати аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» чиқинди ташиш хизмати тарифларни декларация қилмай, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олганини аниқлади. Ташкилотга молиявий жарима қўлланди ва пулни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш топширилди.

Рақобат қўмитаси Vodiy Sanoat Faxri корхонасини пахта толаси сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйганликда айблади
18 сентябрь 2024, 20:36

Рақобат қўмитаси Vodiy Sanoat Faxri корхонасини пахта толаси сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйганликда айблади

Рақобат қўмитаси Андижон бошқармаси Vodiy Sanoat Faxri МЧЖ 42,5 млрд сўмлик пахта толасини биржага қўймай, тўғридан-тўғри шартнома имзолаганини аниқлади. Корхона, шунингдек, нархларни биржа котировкаларига нисбатан арзон қўллаб, нарх манипуляцияси содир этган. Унга нисбатан тегишли чора кўрилди.

Урганч давлат университети ўтказган тендерда қонун бузилиши аниқланди
18 сентябрь 2024, 10:59

Урганч давлат университети ўтказган тендерда қонун бузилиши аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университети талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича ўтказган тендер савдолари қонунга зид деб топилди. Университет объектнинг тоифасини нотўғри белгилаши оқибатида бошқа вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг тендерда иштирок этиши чекланган.

Ўзбекистонда истеъмолчилар алоқа компаниялари сифати ва ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда
17 сентябрь 2024, 12:35

Ўзбекистонда истеъмолчилар алоқа компаниялари сифати ва ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда

Республика бўйлаб истеъмолчилар Uzmobile, Ucell, Mobiuz, Beeline ва Humans алоқа компаниялари сифати ҳамда ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда, дея маълум қилди Рақобат қўмитаси. Идора ўрганишлар ўтказиб, фуқароларнинг 8 ой давомидаги 91,5 млн сўмга яқин маблағини қайта ҳисоб-китоб қилган.

Сирдарёда чиқинди ташиш хизмати аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисоблагани аниқланди
17 сентябрь 2024, 10:58

Сирдарёда чиқинди ташиш хизмати аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисоблагани аниқланди

Сирдарё вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи «Тоза ҳудуд» корхонаси салкам 150 минг истеъмолчига нисбатан 528,6 млн сўм миқдорида ортиқча тўловлар ҳисоблагани аниқланди. Корхонага нисбатан иш қўзғатилди.

Lacetti`даги ёнғин туфайли UzAuto Motors ва дилерга нисбатан иш очилди
13 сентябрь 2024, 13:54

Lacetti`даги ёнғин туфайли UzAuto Motors ва дилерга нисбатан иш очилди

Рақобат қўмитаси UzAuto Motors ва PSM-Avtosavdo дилерига қарши иш қўзғатди. Аввалроқ Chevrolet Lacetti эгаси автомобиль харид қилинганидан 5 ой ўтиб, носозлик туфайли ёниб кетгани ҳақида хабар берган. Ишлаб чиқарувчига ушбу русумдаги 38 та машинани қайтариб олиш юклатилди.

«Хоттабич» музқаймоқларида ортиқча шакар ва бактериялар аниқланди — Рақобат қўмитаси
11 сентябрь 2024, 01:22

«Хоттабич» музқаймоқларида ортиқча шакар ва бактериялар аниқланди — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси қадоқларида шакар йўқлиги кўрсатилган «Хоттабич» музқаймоқларини синовдан ўтказди. Маҳсулотнинг баъзи турларида ортиқча сахароза ва ичак таёқчаси бактериялари топилди.

Сўнгги икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди
9 сентябрь 2024, 22:29

Сўнгги икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди

Рақобат қўмитаси июль ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади. Текширувлар натижаларига кўра маъмурий ишлар қўзғатилиб, ноқонуний харидлар бекор қилинди.

Рақобат қўмитаси билан кечган муҳокамадан сўнг Korzinka «энг арзон нарх» шиорини ўзгартирмоқда
6 сентябрь 2024, 15:17

Рақобат қўмитаси билан кечган муҳокамадан сўнг Korzinka «энг арзон нарх» шиорини ўзгартирмоқда

Korzinka супермаркетлар тармоғи Рақобат қўмитаси билан муҳокама якунлангани ва энг оммабоп товарлар саватини энг арзон нархларда сақлашга қаратилган стратегиясини янги ном остида ривожлантиришни давом эттиришини маълум қилди. Савдо тармоғининг таъкидлашича, дастурнинг моҳияти ўзгармайди.

Рақобат қўмитаси: «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузгани аниқланди
6 сентябрь 2024, 10:40

Рақобат қўмитаси: «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузганини маълум қилди. Қўмита корхона мансабдорларига жарима қўллаб, тегишли ҳужжатларни судга юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг