Рақобат қўмитаси 7 нафар собиқ талабанинг пуллари қайтарилмагани юзасидан Central Asian University’га нисбатан иш қўзғатганди. CAU талабалар университетга мурожаат қилмагани, ҳозирда маблағни қайтариб бериш бошланганини айтди.
Қашқадарёдаги 2 та пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди. Хусусан, улар маҳсулотни биржага чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича иш қўзғатиб, маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича кўрсатма берди.
CAU (Akfa) университети лицензия олинмаган Тижорат ҳуқуқи йўналиши учун талабалар билан шартнома тузгани аниқланди. Бироқ бу йўналишда таълим тўхтаб қолган. Рақобат қўмитаси ОТМга 7 нафар талабага 167,5 млн сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа мурожаатлар бўйича ҳам ишлаш юзасидан кўрсатма берди.
Рақобат қўмитаси хизматларини реклама қилишда қонунчилик талабларини бузгани учун Universalbank’ни жаримага тортди. Бу «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузаётган 2 ой ичидаги 5-банк.
Фарғонада 6 мингдан ортиқ хонадонга иссиқлик таъминоти бўйича 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди. Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган маблағлар бекор қилинди.
Рақобат қўмитаси ҳудудларда дори воситаларининг белгиланган референт нархларидан ошириб сотилган ҳолатларни аниқлади. Дорихоналар салкам 50 мингта ҳолатда истеъмолчилардан 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган. Пуллар фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»нинг 4,8 млрд сўмга яқин савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси бузилганига оид аломатларни аниқланди. АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Рақобат қўмитаси омонат турлари рекламасида муҳим маълумотлар тўлиқ берилмагани учун «Ипак йўли» банкига молиявий жарима қўллади. Банкка қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
Рақобат қўмитаси Shangfeng-Bridge of Friendship цемент заводи билан боғлиқ текширувни якунлади. Компания биржа савдоларида демпинг ва рақобатни чеклагани учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди.
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига нисбатан иш қўзғатди. Қўмита аэропорт 120 млн сўмлик танлов савдоларини ўтказишда қонунлар талабларига риоя қилмаганини аниқлаган.
Рақобат қўмитаси «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларини бузгани ҳақида хабар берди. Корхонанинг 2,8 млрд сўмдан ортиқ тендер савдолари юзасидан ўрганиш олиб борилган.
Рақобат қўмитаси «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Фарғона филиали воситачилик йиғими сабаб йўловчилардан 660 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирганини, шу сабабли жарима жазоси қўлланишини айтганди. Темирйўл компанияси қарор юзасидан апелляция беради, чунки «йиғим ташувчи томонидан мустақил белгиланган».
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси йўловчиларнинг чипталаридан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ундиргани аниқланди. Рақобат қўмитаси унга ва худди шу ҳолат бўйича «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» компаниясига молиявий жарима қўллади, пуллар истеъмолчиларга қайтарилади.
Рақобат қўмитаси Orient Group Management ва Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компаниясига (UzOman) қарши иш қўзғатди, уларнинг ҳар бири Highway Logistics Center акцияларининг 45 фоиздан ортиғига эгалик қилиши аниқланди. Компаниялар монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун жаримага тортилди.
Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда ОАВда реклама тарқатишда «қонунчилик талаблари бузилиши» фонида барча давлат ва нодавлат телеканалларига кўрсатма хати юборди. Қўмита улардан бир ой ичида реклама фаолиятини қонунчиликка мувофиқлаштиришни сўраб, акс ҳолда молиявий санкциялар қўллашдан огоҳлантирди.
Қорақалпоғистонда маҳаллалар 48 та ҳолатда қарийб 10 млрд сўмлик тендерларни қонун талабларига номувофиқ ўтказган, деб топди Рақобат қўмитаси. Харид натижалари юзасидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Электромобиль ва гибрид автомобилларни қувватлаш хизматларини кўрсатувчи Tok Bor компанияси Рақобат қўмитаси томонидан устун мавқега эга деб топилди. Унинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда.
Рақобат қўмитаси Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли тумани ҳокимликларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларида қонун бузилишига йўл қўйилганини аниқлади.
Рақобат қўмитаси танлов таклифларини баҳолаш мезонларининг нисбий қиймати ишлаб чиқилмагани учун Термиз давлат педагогика институтининг 2 млрд сўмлик тендери бекор қилинганини маълум қилди. Институтга нисбатан иш қўзғатилди.
Метан нархлари эркинлаштирилаётгани фонида Рақобат қўмитаси АГТКШлардаги нархларни мониторинг қилди. Унга кўра, нарх чеклови бекор қилинган бўлса-да, уларнинг 71 фоизи 3750 сўм нархни сақлаб қолган, 25 фоизи эса 200 сўмгача оширган. Нархлар кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар йўқ, деб ёзди қўмита.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг