Вагнер ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Россия қуролли кучлари ХҲК лагерига зарба берганини билдириб, рус армияси раҳбариятига қарши қўзғолон бошланганини таъкидлади. ХҲК Ростов ва Воронеждаги ҳарбий объектларни эгаллаб олганини айтмоқда. Москва аксилтеррор чоралари ўтказилишини эълон қилди.
Австриянинг Raiffeisen Bank International гуруҳининг Россиядаги шўбаси «Райффайзенбанк» мижозлари олувчи банк Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давларда жойлашган бўлса, еврода чиқувчи тўловларни амалга ошира олмайди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» билан газ келишуви тафсилотларини эълон қилди. Ҳужжат икки йилга тузилган, етказиб бериш ҳажми кунига 9 миллион куб метрни, йиллик ҳажм деярли 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади. Аввалроқ «Коммерсант» ҳажм бундан икки баравар кўпроқ бўлиши ҳақида ёзганди.
Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» ўртасида Россия газини мамлакатга етказиб бериш бўйича шартнома, шунингдек, республика газ узатиш тизимини газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланди.
2022 йил давомида Россиядан 8,5 минг нафар доллар миллионери кўчиб кетди. Henley & Partners компанияси кўрсаткич 15 минг нафар бўлишини прогноз қилганди. Компания бу фарқни уруш оқибатида жорий этилган чекловлар кўплаб миллионерларнинг мамлакатни тарк этишини қийинлаштиргани билан изоҳлади.
Қозоғистон ва Арманистон банклари Россия компанияларининг параллел импорт орқали етказиб берилаётган электроника учун тўловларини блоклашни бошлади. «Коммерсанть»нинг хабар беришича, етказиб берувчилар электроникани бошқа товар кодлари остида импорт қилишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия рус газини етказиб беришнинг тижорий шартларини фақат техник масалалар ҳал этилгандан кейингина муҳокама қила бошлайди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Шунингдек, у ўзбек газини Хитойга етказиб бериш ишлари имзоланган шартномаларга кўра олиб борилаётганини айтди.
Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда. Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 млн литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин.
Арманистон ва Озарбайжон Москвадаги учрашувда бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олишга келишиб олди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатлар муносабатларни тартибга солиш йўлида «илдам қадамлар ташлаётганини» билдирди.
Украинадаги уруш ва санкциялар туфайли Россиянинг МДҲдаги роли «емирилмоқда». Бу РФнинг иқтисодий таъсири кучлилигича қолаётган бўлишига қарамасдан, айниқса Марказий Осиёда геосиёсий альянсларнинг ўзгаришига олиб келади, деб ёзмоқда Moody’s.
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди: «қора рўйхат»да 100 дан ортиқ компания, ўнлаб жисмоний шахслар, шунингдек, экспорт эмбаргоси остида бўлган 1000 дан ортиқ турли товарлар мавжуд. Россия ТИВ бунга жавобан 500 нафар америкалик, жумладан, Барак Обаманинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Украина донини Қора денгиз портларидан олиб чиқиш бўйича битим яна 60 кунга узайтирилди. Украина, Россия, Туркия ва БМТ томонидан тузилган битимнинг амал қилиш муддати 18 майда тугади.
Россия Давлат думаси Россия фуқаролигига эга мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳани тайёрламоқда. Унда урушга юборишга рухсат бериш, шунингдек, мигрантлардан қурилиш батальонида фойдаланиш назарда тутилган.
Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан янги санкцияларни муҳокама қилмоқда. Reuters инсайдерларига кўра, Россияга киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари қора рўйхатга киритилиши мумкин.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этганини халқи «яшаб қолиш ва озодлик учун курашаётган Украинага нисбатан нодўстона қадам» деб атади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россия ҳукуматининг Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун Марказий Осиёдан келган муҳожирларни ёллашга уринаётганини хабар қилди. Ҳарбий хизматга рози бўлганлар рус қўшинларининг йўқотиш даражаси юқори бўлган фронтга юборилиши мумкин, дейилади шарҳда.
Кремлнинг маълум қилишича, Украина Россия президенти Владимир Путиннинг Кремль қароргоҳига 2 та дрон билан ҳужум қилган, кейинчалик улар йўқ қилинган. Россияда бу давлат раҳбарига суиқасд сифатида баҳоланмоқда.
БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников сўнгги етти йил ичида Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келган меҳнат муҳожирлари сони тўрт баравар ошганини айтди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу маълумотларни рад этиб, аксинча, уларнинг сони камайганига ишора қилди.
Россиядан Ўзбекистонга газни «Ўрта Осиё-Марказ» (CAC) газ қувури орқали етказиб бериш режалаштирилмоқда, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ етказиб бериш учун кўриб чиқилган бошқа — «Бухоро-Урал» газ қувури эскиргани сабабли мос келмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг