Қаттиқ режимдаги колонияда 9 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 19 йилга махсус режимли колонияга ҳукм қилинди. Унинг айтишича, у умрбод қамоқ жазосини ўтаётганини жуда яхши тушунади ва 19 рақами эса русларни қўрқитиш учун мўлжалланган.
Россия рублининг қадрсизланиши Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмига, шунингдек, ўзбекистонлик экспортёрлар даромадига салбий таъсир қилади, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.
Хитой сентябрдан ҳарбий мақсадларда қайта жиҳозланиши мумкинлигидан хавотирланиб, фуқаролик дронлари экспортига чекловлар киритмоқда. Дронларнинг айрим бутловчи қисмларини рухсатсиз экспорт қилиш ҳам тақиқланади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.
Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Бундай фуқаролар «босқинчиларнинг шериклари сифатида кўриб чиқилади ва жавобгарликка тортилади», — дейилади мурожаатда.
Украинанинг босиб олинган Горловка ҳудудида Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди. Украина ҚК Бош штаби ўзбекистонликлар Мариуполга қурилиш ишлари учун келгани, бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, кўнгилли сифатида сафарбар этилганини маълум қилди.
Қозоғистоннинг QazaqGaz компанияси октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия гази транзитини бошлашни режалаштирмоқда. Компания барча техник тадбирлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилаётганини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин ЖАРда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига бормайди. У ерда Путинни мамлакат расмийлари Халқаро жиноят суди ордери билан ҳибсга олиши мумкин эди. РФ раҳбари украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумонланмоқда.
АҚШ Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда, дея хабар берди The Washington Post. Мамлакат ҳудуди орқали санкциялар остидаги маҳсулотлар, хусусан, Хитой дронлари Россияга етказиб берилаётгани таъкидланган.
Минглаб Украина фуқаролар Россия Украина томонидан босиб олинган ҳудудлардаги расмий ва норасмий қамоқхоналарда сақланмоқда. Улар қийноққа солиниб, қул сифатида меҳнатга мажбурланмоқда, дейилади Associated Press суриштирувида.
Қишдаги аномал совуқда Марказий Осиё мамлакатларидаги пиёз ҳосилининг йўқотилиши Россияда бу сабзавот нархининг кескин ошишига олиб келди. Май ойида Россияда пиёзнинг ўртача нархи килограммига 73,3 рублга етди. Мамлакатга энг кўп пиёз етказиб берувчи давлатлардан бири Ўзбекистон ҳисобланади.
Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов Россиядаги Урал кон-металлургия компаниясининг янги бенефициар эгаси бўлди, дея хабар бермоқда Forbes.
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.
Россиялик дастурчилар фаол равишда Telegram, WhatsApp ва Signal фойдаланувчилари фаолиятини кузатишга ёрдам берувчи дастурий таъминотни яратишмоқда. Улар ушбу технологияларни Марказий Осиё давлатлари ва бошқа минтақаларга ҳам сотишга ҳаракат қилмоқда, дейилади The New York Times суриштирувида.
Россия томонидан Украинанинг Харьков вилояти ўққа тутиши оқибатида камида 30 киши жароҳат олди. Қурбонлар орасида 10 нафар бола, жумладан, икки гўдак ҳам бор.
Ўзбекистонлик фаоллар Украинага қарши урушни қўллаб-қувватловчи Григорий Лепснинг концертини бекор қилишни талаб қилмоқда. Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов мамлакатда санъатга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди. «Келяпти, санъатини намойиш қиляпти, кетяпти», — деди у санъаткорлар ҳақида.
Россия армияси томонидан Украинанинг Краматорск шаҳри ўққа тутилиши чоғида кафега ракета келиб тушди. 12 киши, жумладан, 3 ўсмир ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ аҳоли (улар орасида 8 ойлик чақалоқ ҳам бор) жароҳат олди.
Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда унга Россиядаги вазият ҳақида гапириб берди. Россия президенти Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари билан ҳам қўнғироқлашган. Украина президенти Владимир Зеленский бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмаслик, одамлар гавжум жойларга бормаслик, шунингдек, «Россия ҳудудида амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш»га чақирди.
Россия президенти Владимир Путин Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни фонида қилган мурожаатида «орқадан пичоқ уриш» ва «хиёнат» ҳақида гапирди. У Ростовдаги «оғир вазият»ни қайд этиб, исён ташкилотчилари «муқаррар жазога тортилишини» билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг