Шавкат Мирзиёев 25−26 декабрь кунлари МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Йиғилишларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилади.
Ўзбекистон ички газ ишлаб чиқариш ҳажми камайиши ва импорт 1,55 млрд долларга етганига қарамай, газ экспорт қилишни давом эттирмоқда. Йил бошидан буён хорижий давлатларга «кўк ёқилғи» етказиб бериш қарийб 600 млн долларга етди. Хитой 667,4 млн долларлик ўзбек газини импорт қилганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда бир неча кун аввал Россия ҚК генерали Игорь Кириллов ўлдириб кетилгани юзасидан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди ва мамлакат «ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини» таъкидлади. Генерал ўлимида Ўзбекистон фуқароси гумон қилинмоқда.
Россиянинг Ульяновск вилоятида Cobalt ва юк машинаси тўқнашди. Оқибатда енгил машинада бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳозирда уларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Сурия собиқ президенти Башар Асад Москвадан мактуб эълон қилиб, у «охиригача Сурияни тарк этмоқчи бўлмагани, бу воқеалар пайтида истеъфога чиқиш ёки бошпана сўраш ҳақида ўйламагани»ни айтди. Асаднинг таъкидлашича, айнан Москва уни мамлакатдан зудлик билан эвакуация қилишни сўраган.
Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз қолган яна 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг 10 нафари вақтинча Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса Болалар уйига жойлаштирилди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси штатида биринчи котиб — ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда. Мақсад — Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилишга кўмаклашиш ва жиноятчиликка қарши курашишда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Россиянинг Свердловск вилоятида мушкул аҳволда қолган аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Аёл турмуш ўртоғи ва болалари билан сентябрда вақтинча ишлаш мақсадида Свердловскка борган. Бироқ эркак ноқонуний миграция сабаб қўлга олинган.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали икки мамлакат муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, Сурия ва Украина атрофидаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Россия Давлат думаси «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Аввалроқ ҳукумат мазкур қонун лойиҳасига ижобий шарҳ тайёрлаганди.
Россия Давлат думаси мигрантларнинг рус тилини билмайдиган фарзандларини мактабга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ҳужжат узил-кесил тасдиқланса, чет элликларнинг фарзандлари ўқишга қабул қилиниши учун тест синовларидан муваффақиятли ўтишлари керак бўлади.
Сурия собиқ президенти Башар Асад оиласи билан Россияга учиб келди, деб ёзмоқда ТАСС Кремлдаги манбасига таяниб. Таъкидланишича, Россия инсонпарварлик нуқтаи назаридан уларга бошпана берган.
Россия президенти Владимир Путин Остона музокаралари якунида Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш режаларини маълум қилди.
1 декабрдан бошлаб Россияда эксперимент тарзида хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатга киришда биометрик маълумотларини тақдим эта бошлайди. Биринчи босқичда йиғиш Москва ва Москва вилояти аэропортларида, шунингдек, Оренбург вилоятидаги «Маштаково» назорат пунктида амалга оширилади.
Ўзбекистонга Тошкент атрофидаги қатновлар учун Россияда ишлаб чиқарилган ЭП3Д электропоезди келтирилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев. Президент янги йил арафасида Бухоро ва Хива ўртасидаги электрлаштирилган линияни ҳам ишга тушириши кутилмоқда.
Россия йил охиригача бензин экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилишни режалаштирмоқда. Яқинда Энергетика вазирлиги экспорт чекловларини олиб ташлаш мумкинлиги, чунки нархлар ва бозордаги вазият барқарор эканини билдирганди.
Президент Россия бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар икки мамлакат бош прокуратураларининг терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.
АҚШда Донецк вилоятида рус қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатиш ва Киев мудофаасини мустаҳкамлаш учун Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришга рухсат берилди.
Россия Украинанинг Киев, Одесса, Кривой Рог, Днепр ва Ровно шаҳарларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Бир неча киши ҳалок бўлди, турар жойларга зарар етди. Украина энергетика вазири ракета ҳужумларидан мақсад мамлакат энергетика тизими бўлганини билдирди. Кўплаб ҳудудлар электрсиз қолди.
Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шольц 2022 йил декабрдан буён илк бор телефон орқали гаплашди. Шольц Путинни урушни тўхтатишга ва қўшинларни олиб чиқишга чақирди. Канцлер суҳбат ҳақида Украина президентини огоҳлантирган, Зеленский эса Шольцни мулоқот қилмасликка чақирган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг