«россия» тегли мақолалар


Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади
9 сентябрь 2024, 07:56

Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади

Россия бош вазири Михаил Мишустин расмий ташриф билан Тошкентга келади. Пойтахтда ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Россияда содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик вафот этди
3 сентябрь 2024, 08:56

Россияда содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Нижний Новгород вилоятида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик — олти эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди. Вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
2 сентябрь 2024, 17:53

Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ёрдам кўрсатиб бориш белгиланди.

Россия Ўзбекистонга газни «мумкин қадар максимал» етказиб бермоқда — «Газпром» раҳбари
30 август 2024, 19:21

Россия Ўзбекистонга газни «мумкин қадар максимал» етказиб бермоқда — «Газпром» раҳбари

Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистонга газни «техник жиҳатдан мумкин қадар максимал даражада» етказиб бермоқда. «Қишдаги даражада. Ўтган қишда, Ўзбекистонда аномал кучли совуқ бўлганида, биз у ерни газ билан таъминлаган даражада», — деди компания раҳбари Алексей Миллер.

Россияда қаровсиз қолган болаларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди
26 август 2024, 09:33

Россияда қаровсиз қолган болаларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Волгограддаги колонияда нималар содир бўлди? Асосий маълумотлар
24 август 2024, 11:06

Волгограддаги колонияда нималар содир бўлди? Асосий маълумотлар

Россиянинг Волгоград областидаги колонияда маҳбуслар ходимларни гаровга олди, баъзиларини ўлдирди. Уларга қарши ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида исёнда гумонланган тўрт маҳбус ҳам йўқ қилинди.

Россияга санкция остидаги Америка чиплари Ўзбекистон орқали олиб келиняпти — The Insider
23 август 2024, 22:19

Россияга санкция остидаги Америка чиплари Ўзбекистон орқали олиб келиняпти — The Insider

Россия санкциялар туфайли импорти тақиқланган Америка микросхемаларини Украинага мунтазам зарба беришда қўллаш учун сотиб олишда давом этмоқда. Бунда якуний олувчи сифатида бошқа давлатдаги компанияни кўрсатиш кифоя қилмоқда, хусусан, Ўзбекистон янги транзит нуқтасига айланди, деб ёзди The Insider.

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди
22 август 2024, 17:39

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди

Александр Лукашенко МДҲнинг баъзи давлатлари Россиядан фақат фойда олишга интилаётгани ҳақида гапирганди. У мисол сифатида КХШТнинг Қозоғистондаги январь воқеаларидаги ҳаракатини эслатди. Баёнотдан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди ва Остона позициясини холисона баҳолаш сўралди.

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилмоқда
17 август 2024, 14:15

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилмоқда

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига кўчага алоҳида заруратсиз чиқмаслик ва жамоат жойларига боришни чеклаш, талабаларга эса онлайн таълимга ўтиш тавсия этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди
15 август 2024, 14:36

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштиришни кўриб чиқди. Кремлга кўра, «халқаро ва минтақавий кун тартиби масалалари Россиянинг БРИКСга амалдаги раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинди».

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg
14 август 2024, 02:13

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg

Россия ҳукумати оғир йўқотишлар фонида аскарлар етишмаслиги сабабли жорий йилнинг охирларидаёқ янги сафарбарлик ўтказиши мумкин, деб ёзди Bloomberg. Армияга қўшилганлик учун бонусларни ошириш ёрдам бермаяпти.

Россияда ноқонуний миграция бўйича 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
11 август 2024, 12:20

Россияда ноқонуний миграция бўйича 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Россиянинг Одинцово шаҳрида ўтказилган рейдларда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний меҳнат олиб борган ушбу фуқаролар мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.

Украина ва Россиянинг Курск вилояти чегарасида жанглар бўлмоқда. Нималар маълум?
8 август 2024, 01:17

Украина ва Россиянинг Курск вилояти чегарасида жанглар бўлмоқда. Нималар маълум?

Украина қўшинлари 6 август куни эрталаб Россиянинг Курск вилоятига кирди ва, эҳтимол, 10 километр олдинга силжиди. Россия Мудофаа вазирлиги юриш тўхтатилганини маълум қилди. Владимир Зеленский эса «Россияга қанчалик кўп босим ўтказилса, тинчлик шунчалик яқин бўлишини» айтди.

Япония Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб, Европага йўл очиш учун молиявий ёрдам таклиф қилади — ОАВ
5 август 2024, 20:02

Япония Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб, Европага йўл очиш учун молиявий ёрдам таклиф қилади — ОАВ

Япония бош вазири Фумио Кишида Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб ўтиб, минтақа ва Европани боғлайдиган янги савдо йўлини яратиш учун иқтисодий ёрдам таклиф қилади, деб хабар бермоқда Япония ОАВ. Аввалроқ АҚШда ҳам шунга ўхшаш режалар ҳақида гапирилган эди.

Россия ва Ғарб кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини амалга оширди. Нималар маълум?
2 август 2024, 12:41

Россия ва Ғарб кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини амалга оширди. Нималар маълум?

Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари (АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия) ўртасида сиёсатчи, журналист, қатор мухолифатчилар ва бошқалардан иборат маҳбуслар алмашинуви бўлди. Жами 26 киши: 10 киши Россияга, 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга юборилди. Батафсил.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25 фоизга ошди, Россиянинг улуши камайишда давом этмоқда — МБ
25 июль 2024, 19:33

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25 фоизга ошди, Россиянинг улуши камайишда давом этмоқда — МБ

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу Марказий банкнинг дастлабки прогнозларидан икки баробар кўп. АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Польшадан тушумлар кескин ошди. Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда.

Россияда қаровсиз қолган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
12 июль 2024, 12:53

Россияда қаровсиз қолган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда қаровсиз ёки ота-онаси назоратисиз қолиб кетган, Вояга етмаганлар марказларида яшаётган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Энди улар ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.

Россия Украинадаги урушга Россия фуқаролигига эга 10 мингга яқин муҳожирни юборган
27 июнь 2024, 16:14

Россия Украинадаги урушга Россия фуқаролигига эга 10 мингга яқин муҳожирни юборган

Россия ҳукумати Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ одамни «овлаб», ҳарбий рўйхатга олган ва уларнинг 10 мингга яқини аллақачон Украинадаги урушга жўнатилган, деди Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.

Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди
25 июнь 2024, 22:12

Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон президенти ва Россия ички ишлар вазири терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизлик ва миграция соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Халқаро жиноий суд Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди
25 июнь 2024, 17:01

Халқаро жиноий суд Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди

Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва мамлакат собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олишга ордер берди. Улар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда гумонланмоқда. Ордер учун Украинадаги фуқаролик объектларига берилган зарбалар асос бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг