«россия» тегли мақолалар


Харьков шаҳри «Град»дан ўққа тутилди
28 февраль 2022, 17:40

Харьков шаҳри «Град»дан ўққа тутилди

Украинанинг аҳоли сони бўйича иккинчи йирик шаҳри Харьков «Град» залп билан ўт очиш тизимларидан ўққа тутилди. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Геращенко ўнлаб қурбонлар ва юзлаб жабрланганлар борлиги ҳақида баёнот берган.

«Уруш Россия халқи учун қимматга тушмоқда» — россиялик иқтисодчи Сергей Гуриев
28 февраль 2022, 17:28

«Уруш Россия халқи учун қимматга тушмоқда» — россиялик иқтисодчи Сергей Гуриев

Иқтисодчи Сергей Гуриев Россия Марказий банкининг ЕИ, АҚШ ва Канададаги активлари музлатилишини «мутлақо кутилмаган, муҳим янгилик» деб атади — «бу рубль учун улкан зарба» бўлади. Унинг фикрича, Россиянинг нефть экспортига эмбарго жорий этилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Юқори технологиялар экспорти билан боғлиқ санкциялар эса Россияда технологиялар ривожланишини тўхтатиб қўйиши мумкин.

Еврокомиссия раҳбари: «Украина ЕИга аъзо бўлиши керак, биз уни Европа оиласида кўришни истаймиз»
28 февраль 2022, 16:02

Еврокомиссия раҳбари: «Украина ЕИга аъзо бўлиши керак, биз уни Европа оиласида кўришни истаймиз»

«Украина вақт ўтиб, ЕИга аъзо бўлиши керак, бу мамлакат — бизларнинг биттамиз, биз уни Европа оиласида кўришни истаймиз», — деди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен. У Украина Европа қадриятларини тушунишини ва тинч демократик шароитда яшашни исташини таъкидлади. Германия канцлери Бундестаг қаршисида чиқиш қилар экан, Украинага амалга оширилган босқин учун бутун бошли рус халқи эмас, балки Владимир Путиннинг шахсан ўзи жавобгарлигини айтди.

Украина ва Россия музокаралари бошланди
28 февраль 2022, 15:53

Украина ва Россия музокаралари бошланди

Украина ва Беларусь чегарасида Украина ва Россия делегациялари ўртасида музокаралар бошланди. Украина делегацияси музокара учун белгиланган ҳудудга Гомель орқали тўғридан-тўғри йўл билан эмас, балки айланма ҳудуд — Польша орқали келган. Муҳокамаларнинг асосий мавзуси — ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва Украина ҳудудидан қўшинларни олиб чиқиб кетиш эканлиги айтилмоқда.

Путин ядро қуролларини ўз ичига олган тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришни буюрди
27 февраль 2022, 20:06

Путин ядро қуролларини ўз ичига олган тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришни буюрди

Владимир Путин Россия мудофаа вазири ва Бош штаб бошлиғига армиянинг тийиб турувчи кучларни «ҳарбий навбатчиликнинг махсус режимига» ўтказишни буюрди. Ушбу стратегик кучлар Россия армиясининг асоси бўлиб, унда тажовузкорларга қарши ядро қуролидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

Украина Россия устидан БМТ Халқаро судига шикоят киритди
27 февраль 2022, 17:31

Украина Россия устидан БМТ Халқаро судига шикоят киритди

Владимир Зеленский БМТ Халқаро судига Россия устидан шикоят киритганини эълон қилди. Украина раҳбари Халқаро суддан Россияга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюришни сўраб, суд жараёнлари келаси ҳафта бошланишига умид билдирган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 февраль 2022, 22:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Владимир Путиннинг Украина ҳарбийларига ҳокимиятни ўз қўлларига олишни таклиф қилгани, Россиянинг Европа Кенгашидаги аъзолиги тўхтатилгани, Буркина-Фасода олтин конидаги портлаш оқибатида 60 кишининг вафот этгани, Тайван ўз ҳудудидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасида Хитой самолётлари кирганини билдиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Кремль: Шавкат Мирзиёев Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳаракатларини тушунишини билдирди
25 февраль 2022, 18:37

Кремль: Шавкат Мирзиёев Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳаракатларини тушунишини билдирди

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефонда мулоқот қилиб, «Украинадаги демилитаризация ва денацификация» вазиятини муҳокама қилишди.

Зеленский Путинга музокара ўтказишни таклиф этди
25 февраль 2022, 16:41

Зеленский Путинга музокара ўтказишни таклиф этди

Украина президенти Владимир Зеленский РФ президенти Владимир Путинга музокаралар столи атрофида учрашишни таклиф этди. Украина раҳбари «одамларнинг ҳалок бўлишини тўхтатиш учун музокаралар столига ўтириш кераклигини» таъкидлаган. Путин музокараларга тайёрлигини билдирган.

Украина Россия билан нейтраллик мақоми ҳақида музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди
25 февраль 2022, 13:05

Украина Россия билан нейтраллик мақоми ҳақида музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди

Владимир Зеленскийнинг офиси Украина Россия билан нейтраллик мақоми ҳақида музокараларга тайёрлигини эълон қилди. Украина мамлакат хавфсизлиги бўйича кафолатлар берилиши кераклигини ҳам таъкидлаган.

Россия миллиардерлари Украинадаги воқеалар фонида $39 млрд йўқотди
25 февраль 2022, 12:20

Россия миллиардерлари Украинадаги воқеалар фонида $39 млрд йўқотди

Bloomberg нашри Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида россиялик миллиардерлар 39 млрд йўқотганлигини маълум қилди. «Лукойл» президенти Вагит Алекперов 6,2 млрд доллар йўқотган бўлса, Алишер Усмоновнинг бойликлари 1,2 млрд долларга камайган.

Зеленский 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди
25 февраль 2022, 10:05

Зеленский 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумлари натижасида 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, 316 нафари жароҳатланганини таъкидлади. У Киевда «халқи билан якка ўзи қолганини» маълум қилган. «Биз ватанимиз ҳимояси масаласида ёлғиз қолдик, ҳеч ким биз билан биргаликда жанг қилишни хоҳламаяпти», деган давлат раҳбари.

УЕФА Чемпионлар Лигаси финалини Санкт-Петербургда ўтказмасликка қарор қилди
24 февраль 2022, 18:40

УЕФА Чемпионлар Лигаси финалини Санкт-Петербургда ўтказмасликка қарор қилди

УЕФА Украинадаги вазият туфайли Чемпионлар лигаси финалини Россияда ўтказмасликка қарор қилди. Бу 25 февраль куни ўтадиган УЕФА Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқланади.

Россиянинг Украинага қўшни вилоятларидаги ўзбекистонликларнинг хавотирланишига ҳеч қандай асос йўқ — ТИВ
24 февраль 2022, 17:37

Россиянинг Украинага қўшни вилоятларидаги ўзбекистонликларнинг хавотирланишига ҳеч қандай асос йўқ — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида жойлашган ОТМлар талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқлигини маълум қилди. ТИВ агар фуқароларга таҳдид бўлса, ўз вақтида чоралар кўрилиши ва улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Ростов-Дондаги бош консулхонасига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини билдирди.

Песков Путин қандай шартлар асосида Зеленский билан учрашиши мумкинлигини айтди
24 февраль 2022, 17:36

Песков Путин қандай шартлар асосида Зеленский билан учрашиши мумкинлигини айтди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РФ президенти Украина раҳбари билан учрашиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Песковга кўра, Украина Россия томонидан қўйилган муҳим масалалар, яъни, ўзининг нейтраллик мақоми, қуролларни ўз ҳудудида жойлаштирмаслик сингари мавзуларда гаплашишга тайёр бўлса, у ҳолда президентлар учрашиши мумкин.

Украина атрофидаги воқеалар фонида хорижий давлатлар раҳбарлари муносабати
24 февраль 2022, 16:24

Украина атрофидаги воқеалар фонида хорижий давлатлар раҳбарлари муносабати

Турли давлатлар раҳбарлари Россиянинг Украинага босқинидан кейин вазиятга ўз муносабатларини билдиришмоқда. Давлат раҳбарларининг аксарияти ўз чиқишларида РФнинг ҳаракатларини қоралаб, Украинага ёрдам бериш зарурлигини таъкидлашган.

Украина Россия билан дипломатик муносабатларни узди
24 февраль 2022, 14:47

Украина Россия билан дипломатик муносабатларни узди

Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги мурожаатида Россия билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди. У шунингдек, россияликларни Украина билан урушга қарши митингларга чиқишга чорлади.

БМТ шошилинч йиғилишида Россиянинг Украинага босқини дунё ҳамжамияти томонидан кескин қораланди
24 февраль 2022, 12:59

БМТ шошилинч йиғилишида Россиянинг Украинага босқини дунё ҳамжамияти томонидан кескин қораланди

БМТ Украинадаги вазият фонида шошилинч йиғилиш чақирди. Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг доимий вакиллари томонидан «Россия томонидан бўлаётган тажовуз тўхтатилиши керак» деган баёнотлар янгради. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя эса ўз чиқишида Ғарб мамлакатлари томонидан Россия агрессия ҳақида билдирилган фикрларни рад этди. Небензянинг сўзларига кўра, Россия агрессияси Украина халқига эмас, Киевда ҳукуматни қўлга олган хунтага қарши қаратилган.

Украина ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари тўлиқ бостирилди — РФ Мудофаа вазирлиги
24 февраль 2022, 11:36

Украина ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари тўлиқ бостирилди — РФ Мудофаа вазирлиги

Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари авиабазалари ҳарбий инфратузилмалари тўлиқ ишдан чиқарилганини, Украина чегара қўшинлари ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаётганлиги ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари генштаби эса «агрессорнинг бешта самолёти ва вертолёти» уриб туширилганлигини маълум қилмоқда.

Россия жанубидаги 12 та аэропорт вақтинча ёпилди
24 февраль 2022, 11:04

Россия жанубидаги 12 та аэропорт вақтинча ёпилди

Украина атрофидаги вазият кескинлашгани муносабати билан Россия жанубидаги 12 та аэропорт фаолияти 2 мартга қадар тўхтатилди. РФ Украина билан чегара ҳудудларининг ҳаво кенгликлари фуқаро авиацияси учун ёпилганини эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг