Абхазияда қийин аҳволда қолган 400 нафарга яқин ўзбекистонликнинг аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалардан иборат биринчи гуруҳини октябрь ойи бошларида ватанга қайтариш режалаштирилмоқда.
Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.
Пандемия сабабли ҳорижликлар ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахслар учун мамлакатда қолиш муддати 15 декабргача узайтирилди. Ўзбекистон элчихонаси РФда ноқонуний яшаб келаётган фуқароларни мамлакатда бўлиб туришларини қонунийлаштиришга ва ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштиришга чақирди.
Мадридда қисман карантин чоралари жорий қилинмоқда. Буюк Британияда карантин олти ойгача давом этиши эҳтимоллиги айтилмоқда. Россияда янги карантин чоралари қўлланилмаслиги маълум бўлди. Коронавирус пандемиясига оид дунё янгиликлари.
Коронавирус инфекциясининг мавсумийлиги, Россияга кириш учун янги қоидалар, Apple`дан янги қурилмалар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Жаҳон нефть истеъмолининг кескин камайиши, Россияда чет эллик фуқаролар учун янги талаблар, Исроилда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Эндиликда Россияда турар жойи бўлган ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахс мезбон сифатида бошқа чет эл фуқаросини ўз уйига жойлаштириши ёки уни ўз уйида яшаш жойи сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбсоари Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, Россия билан авиақатновлар тикланиши мумкин. 5 сентябрдан кейин карантин чораларининг юмшатилишидан сўнг мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни баҳолаш учун вақт талаб этилади.
Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 28 августдан ҳар ҳафта темир йўл рейслари ташкил этилади. Поездлар Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самарадан қатновларни амалга оширади.
Владимир Путин Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.
Етти нафар Роспотребнадзор мутахассиси — эпидемиолог, вирусолог ва инфекционистлар — ҳамкасбларига ёрдамлашиш учун Ўзбекистонга келди. Улар онлайн маслаҳатлар бериб, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда Россиянинг муваффақиятли тажрибаларини жорий этиш имкониятларини ўрганади.
COVID-19 беморларини даволаш бўйича тажрибага эга 40 нафар россиялик шифокор якшанба куни Ўзбекистонга келади. Улар орасида анестезиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт-шифокорлар бор.
Россиядаги чет эллик талабаларга бўш вақтларида махсус рухсат ва патентсиз ишлашга рухсат берилди. Ишга жойлашиш учун улар фақат ўқув юртидан маълумотнома тақдим этишлари керак бўлади.
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар яқин кунларда поезд билан уйларига олиб келинади. Аввалроқ муҳожирларнинг, шу жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг Самара вилоятидаги назорат пунктидан ўтишга уринаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон ва Россия марказий банклари компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Россиянинг Хабаровск ўлкаси губернатори Сергей Фургал 2000 йиллар бошида уюштирилган суиқасдда гумон қилиниб, қўлга олинди. 10 мингдан ортиқ Хабаровск аҳолиси бунга қаршилик билдириш учун оммавий намойишларга чиқишди. Сергей Фургалнинг нима учун қўлга олинганлиги бўйича сиёсатшунос ва экспертлар фикри.
Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.
COVID-19 беморлари билан алоқада бўлган ёки бирга яшаб келган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Москвада касаллик ва инфекцияга қарши антитаначалар мавжудлигини бепул текшириш имкониятига эга бўладилар. Касалланганларни даволашади, соғломларига эса иш жойига қайтиш учун расмий тиббий маълумотнома берилади.
Россия конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича ўтказилган референдумда овоз берганларнинг деярли 78 фоизи ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлади. Президентлик муддатининг ноллаштирилиши, собиқ президентларнинг дахлсизлиги, бош қомусда Худонинг тилга олиниши ҳамда никоҳ тушунчаси — «Газета.uz» Россия конституциясига киритилаётган асосий ўзгартиришларни тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг