«сенат» тегли мақолалар


«Йил аёли» танлови ғолиблари ва гендер тенглиги учун курашган энг фаол ташкилотлар аниқланди
27 декабрь 2021, 23:41

«Йил аёли» танлови ғолиблари ва гендер тенглиги учун курашган энг фаол ташкилотлар аниқланди

«Йил аёли» танловида қорақалпоғистонлик фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева ғолиб бўлди. Аёллар тенглигини таъминловчи энг фаол давлат органи сифатида Мудофаа вазирлиги, гендер тенглигини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида эса Адлия ва Ички ишлар вазирлиги танланди.

Сенатор Сенат раҳбарининг Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланишига изоҳ берди
21 декабрь 2021, 10:40

Сенатор Сенат раҳбарининг Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланишига изоҳ берди

Ўзбекистонда Twitter фаолияти чекланганига қарамасдан, давлат органлари ва расмий шахслар, жумладан Сенат раҳбари Танзила Нарбаева ҳамда президент матбуот хизмати мазкур ижтимоий тармоқда постлар эълон қилишда давом этмоқда. Сенатор Фарҳод Боқиев Сенат раҳбари ким учун твитлар ёзаётганини тушунтиришга ҳаракат қилди.

«Ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ» — сенатор «Қўйлиқ» бозори ҳақида
18 декабрь 2021, 15:42

«Ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ» — сенатор «Қўйлиқ» бозори ҳақида

Сенатор Толибжон Мадумаров «Қўйлиқ» бозори кўчирилиши бўйича ҳали бирор қонуний асос йўқлигини ҳамда бу борадаги шов-шувлар ўша ердаги бозорчиларнинг асоссиз ташвиқоти эканини таъкидлади. Аввалроқ бозор кўчирилиши ҳақида 2017 йилдаёқ қарор қилингани айтилганди.

Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади
15 декабрь 2021, 19:12

Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади

Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади. Унга кўра, келгусида йилда мамлакат ЯИМ ўсиш суръатлари 6 фоиз, инфляция эса 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага жами 74,6 трлн ажратилиши кўзда тутилган.

Сенаторлар «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади
19 ноябрь 2021, 14:45

Сенаторлар «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади

Сенаторлар томонидан маъқулланган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, сотувчига тўлов шаклига қараб товарларга турли нархлар белгилаш тақиқланади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ушбу соҳадаги ваколатли давлат органи сифатидаги ваколатлари қонун ҳужжатларида мустаҳкамланмоқда.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади
19 ноябрь 2021, 11:53

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади

Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади. Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат муддати 30 суткадан ошмаслиги керак ва бу муддат фақат президент фармони билан узайтирилиши мумкин, фармон эса парламент томонидан тасдиқланиши лозим.

Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат бюджетидан қўшимча 1,43 трлн сўм олади
27 октябр 2021, 19:56

Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат бюджетидан қўшимча 1,43 трлн сўм олади

Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 1,43 трлн сўм ($133,7 млн) йўналтирилади. Сенат буни назарда тутувчи ўзгартишларни давлат бюджетига киритишни маъқуллади. Июнда сенаторлар куч ишлатар тузилмалар ходимларини моддий таъминлаш, қўшимча штатлар ажратиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 1,1 трлн сўм ажратишни ҳам маъқуллаган эди.

«Қонун имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри имтиёз бермайди». Сенаторлар жамиятлар вакиллари билан учрашди
27 октябр 2021, 14:23

«Қонун имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри имтиёз бермайди». Сенаторлар жамиятлар вакиллари билан учрашди

Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари сенаторлар рад этган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунни маъқуллашни сўраб, Сенатга мурожаат қилган эди. Шундан сўнг, сенаторлар Одилжон Иминов ва Эркин Гадоев жамиятлар раҳбарлари билан учрашди. Таъкидланишича, «учрашувда қонун имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри имтиёз ва преференциялар беришни назарда тутмаслиги тушунтирилган». Қолаверса, ҳужжатни қайта ишлашда ҳамкорлик қилиш таклиф этилган.

«Қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик». Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаат қилди
22 октябр 2021, 11:38

«Қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик». Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаат қилди

Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари сенаторлар рад этган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунни маъқуллашни сўраб, Сенатга мурожаат қилди. Унда имконияти чекланган шахслар ушбу қонунни бир неча йилдан бери кутаётгани, аслида «бошидан ўтказган» инсонгина ҳолат қандайлигини билиши таъкидланган. Жумладан, сўнгги 3 йилда Карлар жамияти корхоналарининг даромади 5 бараваргача тушиб кетгани, улардаги ишчилар сони эса 2000 йилдаги 4900 кишидан 2020 йилга келиб 1479 нафарга камайгани айтилган.

«Маданий мерос объектларини сақлашнинг шаффоф ҳуқуқий механизмини яратиш керак» — Танзила Нарбаева
20 октябр 2021, 16:22

«Маданий мерос объектларини сақлашнинг шаффоф ҳуқуқий механизмини яратиш керак» — Танзила Нарбаева

Сенат маданий мерос объектларини сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича давлат дастури доирасидаги ишлар тўлиқ бажарилмаётганлигини таъкидлади. Сенат қўмитаси Тошкентда маданий мерос рўйхатига киритилган айрим объектлар кўрсатилган манзилда йўқлиги, 4 та объект мавжуд эмаслигини, 56 та объектнинг кадастр ҳужжатлари бўлмаганлигини аниқлаган. Сенат раиси Танзила Нарбаева маданий мерос объектларини сақлашнинг ҳуқуқий механизмини яратиш кераклигини қайд этди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади
12 октябр 2021, 20:18

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади

Сенатнинг 20-ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади. Унда ижтимоий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун, Божхона кодекси, Сув ва сувдан фойдаланиш, Музейлар тўғрисидаги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масалалари кўрилади. Қолаверса, бош вазир ўринбосари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ахборотлари эшитилади.

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда
30 сентябрь 2021, 15:59

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда

Фарзандликка олиш тартиблари соддалаштирилмоқда. Жумладан, унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга фарзандликка олиш имконияти яратилади. Ушбу жараёнга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати тасдиқланади.

5,2 млрд сўмлик ўсимликлар, португал мармари: Сенатнинг янги биноси реконструкцияси қандай кетмоқда?
28 сентябрь 2021, 14:54

5,2 млрд сўмлик ўсимликлар, португал мармари: Сенатнинг янги биноси реконструкцияси қандай кетмоқда?

Тошкент марказидаги Сенат биносини реконструкция қилиш доирасида 5,2 млрд сўмга ўсимликлар, 1 млрд сўмлик сувенирлар, португал мармаридан плиталар ва 1,1 млрд сўмлик устунли капитель ва бошқаалар сотиб олинди.

Ўзбекистонда юрак ва ўпка трансплантацияси йўлга қўйилади — Сенат
21 сентябрь 2021, 10:51

Ўзбекистонда юрак ва ўпка трансплантацияси йўлга қўйилади — Сенат

Ўзбекистонда келажакда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини йилига 250 тага етказиш, жигар трансплантациясини эса 50 тага етказиш режалаштирилган, маълум қилди Сенат матбуот хизмати. Шунингдек, юрак трансплантациясини жорий этиш ва йилига 50 та амалиёт ҳамда ўпка трансплантациясини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Сенаторлар 8 та қонунни маъқуллади
28 август 2021, 16:23

Сенаторлар 8 та қонунни маъқуллади

18 ялпи мажлисда сенаторлар жами 8 та қонунни, шу жумладан, суғурта фаолияти, қишлоқ хўжалиги кооперативи, солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш, ҳарбий хизмат, Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги ҳужжатлар маъқуллади.

ДХХ ходимлари куни 26 сентябрда нишонланади
27 август 2021, 14:41

ДХХ ходимлари куни 26 сентябрда нишонланади

Сенат Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини 26 сентябрга белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Олдинроқ ДХХ касбий байрами 5 апрель куни нишонланар эди.

«Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — ТИВ
26 август 2021, 12:49

«Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — ТИВ

Сенатнинг ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Афғонистон борасида Ўзбекистоннинг позициясини маълум қилди. «Энг аввало биз Афғонистонда барча сиёсий кучларни манфаатини эътиборга оладиган, уларнинг ўзаро тинчлик музокаралари натижасида эришиладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз», — деди у.

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси
31 июль 2021, 13:15

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси

2021 йилнинг 6 ойи давомида 4,5 мингдан ортиқ дарахт ноқонуний кесилган, натижада ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Сенат раиси Танзила Нарбаева мораторий даврида ҳам дарахтларнинг кесилишига тизимдаги сусткашликлар сабаб бўлаётганлиги таъкидлади. «Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти», — деди у.

Ўзбекистонда 6 ойда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган
30 июль 2021, 18:08

Ўзбекистонда 6 ойда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ошган. 217 та қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси қариндошлар ёки қўшнилар ўртасида содир бўлган.

Одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Нарбаева
30 июль 2021, 17:29

Одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Нарбаева

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ярим йил ичида содир этилган жиноятлар ҳақида ахборот берди. Жумладан, 99 та одам савдоси фош этилгани айтилди. Танзила Нарбаева эса ушбу жиноятлар ўтган йилга нисбатан икки баравардан кўпроққа ошгани ва 34 та ҳолат чақалоқлар савдоси билан боғлиқлигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг