Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясида ишлаган.
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида ишлаб чиқариш цехи масъуллари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Сойибободлик 22 яшар Зиёда Жўрабоевани Гулистон туманида кўпчилик танийди. У беш йилдан бери трактор ҳайдайди. «Одам ҳаётга бир марта келади, шу боис ўз қизиқиши билан яшаши керак», — дейди у. «Газета.uz» мухбири Сирдарёга бориб, тракторчи қиз билан суҳбатлашди.
Бобур Худжамов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилишни Сирдарё вилояти ҳокимига топширганди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиб, калитини топширди.
Сардоба туманига ҳокимлик қилиб келган Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. Ўткирбек Маъмуров Андижоннинг Марҳамат туманига, Фурқатбек Бўтахонов эса Булоқбоши туманига ҳоким этиб тайинланди.
Узоқ йиллардан буён узум етиштириб келаётган сирдарёлик боғбонга президент совғаси — Tracker автомобили топширилди. Турсунбой ота Ариповнинг айтишича, давлат раҳбари ундан маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишни сўраган.
Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда жойлардаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмаганини, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари шу сабабдан лавозимидан озод этилганини таъкидлади.
Боёвут туманида автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ 41,6 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг ортидан давлатга 62,4 млрд сўмлик зарар етган. Муассаса мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади. Бундай амалиёт 2020 йилда Андижон вилоятида ҳам кузатилган.
Шу вақтгача Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди.
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 8370 долла қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлган икки киши қўлга олинди.
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Жиззах йўналишида кўприк чўкиши оқибатида ҳаракат чекланди. Ҳайдовчилар учун айланма йўл ташкил этилди. Тошкентга йўл олган транспорт воситалари эски йўлдан ҳаракатни давом эттиришлари мумкин.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.
21 ёшли йигит Янгиер шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Мирзачўл» каналида чўкаётган она ва болани қутқариб қолди. Унга вилоят ҳокими ва ФВБ раҳбари бошчилигида совға топширилди.
Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, Сирдарёда йўл қурилишига бизнесни жалб қилиш бошланади.
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича 5 та ташаббусни илгари сурди. 20 та йўналишдаги лойиҳаларга имтиёзлар жорий этилади, 11 та туман ва шаҳар саноатга ихтисослашади, вилоят йирик логистика хабига, Гулистон шаҳри эса «Инновацион медицина хаби»га айлантирилади.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Рахимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.
Халқаро молия корпорацияси Сирдарёда 1580 МВтли ИЭСни қуриш учун 150 млн доллар ажратди ва 1 млрд доллардан ортиқ хусусий молиялаштиришни жалб қилди. Станция газда ишлайди ва бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясига бўлган талабнинг 17 фоизини қондириши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг