Август якунларига кўра, Ўзбекистонда инфлация 0,5 фоиз даражасида қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47 фоиз даражасида сақланиб қолди. Пропан (20,2%), мол гўшти (5,3%) ва қўй гўшти (4,9%), картошка (5,5%) кескин қимматлашди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда.
Январь-июль ойларида савдо ҳажми пасайган бўлса ҳам, Хитой Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россия билан савдо тезлашди. Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатлар, Туркия, Корея ва Германия билан товар айирбошлаш камаймоқда. Олтин савдоси пасайиши экспорт ҳажмини камайтирди.
Статагентлик июль учун энергоресурслар ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилди. Газ қазиб олиш 3,79 млрд куб метрни ташкил этди. Кўмир қазиб олиш яна рекорд ўрнатди, дизель ишлаб чиқариш кўпайди. Йирик корхоналарда электр ишлаб чиқариш 17 фоизга, нефть — 7 фоизга, бензинь — 13,7 фоизга камайди.
Июлда Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, сариёғ ва гуручдан ташқари) нархларининг мавсумий пасайиши фонида 0,28 фоизли дефляция қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47% гача секинлашди. Дори-дармон, поезд ва самолёт чипталари, пропан нархи ошди.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, аҳолининг реал даромадлари 8,6 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юқоридир. Энг бой учта ва энг камбағал учта ҳудуд ўртасидаги аҳоли жон бошига даромадлар фарқи 2,28 баравардан 2,5 баробарга ошди.
Ўзбекистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 фоизга, реал иш ҳақи (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) эса атиги 0,2 фоизга ошди. Деярли барча тармоқларда ўсиш суръатлари секинлашди, қурилишда пасайиш кузатилди.
Газ қазиб олиш (электр станциялари учун асосий ёнилғи) пасайишда давом этмоқда. Июнда ишлаб чиқариш 3,54 млрд куб метрни (-4,3%) ташкил этди. Йирик корхоналарда электр энергияси ишлаб чиқариш 12,5 фоизга, нефтники — 5,4 фоизга камайди. Шу билан бирга, ўтган ой рекорд даражада кўмир қазиб олинди.
Биринчи яримйилликда Ўзбекистонга газ импорти 809 млн доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўп. «Кўк ёқилғи» экспорти июнь ойида кескин ўсиб, 181,5 млн долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 24 баробар кўп.
Июнь охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши фонида 0,2 фоизли дефляция қайд этилди. Шу билан бирга, йиллик инфляция 10,6 фоизгача тезлашди. Дори-дармонлар нархи ошишда давом этмоқда, давлат боғчалари тўлови эса ошди.
Январь-май ойларида Ўзбекистондан Хитойга қилинган газ экспортига оид маълумотлар камида 94 млн долларга (2,6 марта) фарқ қилмоқда. «Газета.uz» бу бўйича иккала давлатнинг 2020−2024 йилларда берган маълумотларини солиштирди ва тафовут 538 млн долларга етганини аниқлади.
Энергетика вазирлиги Статистика агентлигининг май ойида электр ишлаб чиқариш камайиши бўйича маълумотларини изоҳлаб, қуёш ва шамол электростанциялари ҳисобига электр ишлаб чиқаришнинг ўсиши 5,8 фоизни ташкил этганини билдирди. Таъминот камайиши тарифлар ошганидан кейинги «тежамкорлик» билан боғлиқ.
Ўзбекистонда май ойида электр энергияси ишлаб чиқариш кескин пасайди (-58%). Газ қазиб олиш ҳажми ҳам 2020 йил августидан бери янги минимал даражага етди — 3,52 миллиард куб метр.
Май ойида Ўзбекистонда инфляция 2,8 фоизгача тезлашди, бу 2017 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткичдир. Йиллик нархлар ўсиши 10,5% дан ошди. Кўрсаткичга газ (+29%), электр (+67%) ва ижара (+17,3%) тарифларининг ошиши таъсир қилди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этди.
2023 йилда Ўзбекистондаги 140 та музейга 5,7 млн киши ташриф буюрган. Регистон ансамбли ва Самарқанд давлат музей қўриқхонасининг ҳар бирига миллиондан ортиқ одам келган.
Йил бошидан буён Ўзбекистон 3,42 млрд долларлик олтин экспорт қилди, бу ўтган йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан 11,8 фоизга кўп. Ушбу қимматбаҳо металлнинг мамлакат умумий экспортидаги улуши 40 фоиздан ошди.
Жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши фонида апрель ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35,1 млрд долларга етди. Захирадаги қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми 1,24 тоннага камайди ва 2022 йилнинг май ойидан буён минимал даражада бўлиб қолмоқда.
Март ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг мартига нисбатан газ (-6,5 фоиз) ва нефть (-11,1 фоиз), шунингдек, бензин (-1,6 фоиз) қазиб олиш камайди. Кўмир қазиб олиш эса бироз ошди (+0,9 фоиз).
Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд долларга (+10,5 фоиз) етди. 2,66 млрд долларни ташкил этган импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ февралда 1,3 млрд долларлик олтин сотилиши ҳисобига бироз қисқарди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди.
Февралда Ўзбекистонда газ, нефть, электр энергияси ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди. Ой давомида газ қазиб олиш 284,4 млн куб метрга, бензин ишлаб чиқариш 8,1 минг тоннага, электр ишлаб чиқариш 626,6 млн кВт/соатга камайди. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет еттинчи ой пасайди.
Ўзбекистонда февралда сўнгги саккиз йилдаги энг паст — 0,3 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция 8,35 фоизгача секинлашди. Статистика агентлигига кўра, деярли барча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди, бензин ўртача 1,1 фоизга қимматлади, маиший техника нархлари ошди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг