Марказий банк маълумотларига кўра, 1 фераль ҳолатида мамлакатнинг олтин-валюта захираси 34,425 млрд долларни ташкил этиб, январга нисбатан 713,9 млн долларга камайди. Бунда асосий ролни хорижий валютадаги захираларнинг 532,6 млн долларга камайиши ўйнаган. Олтин захиралари миқдори ўзгармаган бўлсада, унинг қиймати бу ойда 175,1 млн долларга камайди.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг миллий статистика тизимини модернизация қилиш бўйича беш йиллик лойиҳага 50 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Ушбу маблағлар қисман 2023−2024 йилларда ўтказиладиган аҳолини ва уй-жой фондини ҳамда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларига ҳам йўналтирилади.
Пайшанба куни 625 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлилида мусбат натижа қайд этилди, бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 67 тага кам. Қолаверса, кун давомида 103 нафар кишида пневмония аниқланди. Вирус асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди.
Шанба куни Ўзбекистонда 887 нафар кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, 5 февраль куни 148 нафар кишида пневмония аниқланган бўлса, коронавирус оқибатида 3 нафар бемор вафот этди.
2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда жами 107,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2020 йилган нисбатан 6,8 фоиз ёки 19,3 трлн сўм кўпроқни ташкил этган. Қурилишларнинг 94,8 фоизи нодавлат ташкилотлар ҳисобига тўғри келган.
Душанба куни 100 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар қилди ССВ. Бу сўнгги 9 ойдаги энг паст кўрсаткич. Энг кўп ҳолат август ойида қайд этилган эди — 974 киши.
Январь-октябрь ойлари давомида содир бўлган 7684 та йўл-транспорт ҳодисасида 1964 киши ҳалок бўлган, 6886 киши эса жароҳатланган. Бу рақамлар узоқ карантин чекловлари амал қилган 2020 йилдаги жами кўрсаткичлардан ҳам ошишга улгурган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 10 млн нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланди. Бундан ташқари, аҳоли «Спутник V» (274 мингдан ортиқ киши), AstraZeneca (1,448 млн), Moderna (1,371 млн), Pfizer (1 млн) ва Sinovac (1030 киши) вакциналари билан турли босқичларда эмланди.
Сентябрь ҳолатига Пробация хизмати томонидан 60 минг 434 киши назорат остига олинган. Уларнинг 91,5 фоизини эркаклар, 8,5 фоизини аёллар, 28 фоизини ёшлар ва 1 фоиздан камроғини вояга етмаганлар ташкил қилади. 2001 йилда битта инспектор 13 кишини назорат қилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 108 кишига етди.
Тошкент вилоятида жорий йил бошидан буён содир бўлган ЙТҲларнинг 21 фоизи Damas русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 25 фуқаро вафот этган.
Кеча кун давомида республикада 648 кишида коронавирус қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 71 кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолиси таркибида ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва руслар энг йирик этник гуруҳларни ташкил қилади. 1989 йилдан 2021 йилга қадар ўзбек миллатига мансуб аҳоли сони икки баравардан зиёдга кўпайиб, 29,2 млндан ошган.
Жорий йил бошидан бери мамлакатда жами 143 555 та никоҳ қайд этилди. Шундан 1272 тасида ўзбекистонлик қизлар хорижликларга турмушга чиққан. Уларнинг 207 нафари Россия, 148 нафари Қозоғистон, 106 нафари Туркия, 42 нафари Корея Республикаси, 13 нафари АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқаролари билан оила қурган.
11 август куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун расмий статистик рақамларни тайёрлаш услублари ҳамда барча учун очиқ статистик маълумотлар тўғрисидаги қоидаларни белгилаб беради.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 925 нафар кишида COVID-19 инфекцияси аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. 493 нафар кишида пневмония аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг кунлик рекорди янгиланди. Пайшанба куни республика бўйлаб 974 нафар фуқарода вирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 25 июндан 5 июлгача Самарқандда 860 кишида коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кунлик статистикасига кўра худди шу вақт давомида вилоятда 693 та янги коронавирус беморлари қайд этилган.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда 2960 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 2365 киши жароҳатланган, 770 киши эса вафот этган.
2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакатда 2242 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 1684 киши жароҳатланган, 557 киши эса вафот этган. Таҳлилларга кўра, апрель ойининг ўзида пиёдалар иштирокидаги авария — 318 тани, болалар билан боғлиқ ҳодиса эса — 148 тани ташкил этган.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида 9213 та ажрим қайд этилди. Статистик маълумотларга қараганда, энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда рўйхатга олинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг