Сурхондарё вилояти Музработ туманида август ойида опасини калтаклаб ўлдирган 16 ёшли болага ҳукм ўқилди. Суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Фарғонада танишига 20 мартадан ортиқ пичоқ уриб, жиноят изларини яшириш мақсадида уйига ўт қўйган аёл 15 йилдан кўпроққа озодликдан маҳрум этилди. Судланувчининг кредит қарздорлиги бўлган ва қарзни тўлаш учун жабрланувчиникига ўғирликка тушган.
Март ойида Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги сайилда газ баллони портлаб, 1 киши вафот этган, 14 киши эса жароҳат олганди. Суд бу ишда баллон эгаси, сайилга балиқ сотиш учун борган 22 ёшли йигитни айбдор деб топди. Унга нисбатан 2,5 йил қамоқ ва 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.
«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга қамалиб, ўта хавфли рецидивист деб топилди. Судланувчилар 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ягона аёл судланувчига озодликни чеклаш жазоси берилди. Батафсил.
Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркак хотини билан уни сеҳр-жоду қилганликда айблаб, жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак хонада турган болта билан хотинига 17 маротаба зарба берган. Аёл воқеа жойида вафот этган. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Ўзбекистон Олий суди 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди. Ушбу шахсларнинг аксарияти концлагерга жўнатилган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки отувга ҳукм қилинган.
Болаларнинг «Док-1 Макс»дан заҳарланиб вафот этгани бўйича суд 23 нафар айбланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг 7 нафарига озодликдан маҳрум этиш, 14 нафарига озодликни чеклаш, 1 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ва 1 нафарига жарима жазоси қўлланди. Батафсил.
«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд қарорига кўра, Фармацевтика агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари 16 йил, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган журналистларни калтаклаган «Кўприкқурилиш» ходими 4 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Айбдорга 2 йиллик синов муддати белгиланди ва ундан 23,7 млн сўм зарар ундирилди.
Бош прокуратура ва Олий суд масъуллари Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган 2 собиқ амалдорга чиқарилган ҳукм тўғри малакаланганини таъкидлади. Процессуал ҳаракатларда номусга тегиш ҳолати топилмади, деди бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова.
Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келган икки собиқ амалдорга суд ҳукми ўқилди. Хоразм вилояти адлия бошқармаси ва Янгиариқ тумани ФВБнинг собиқ бошлиқлари узил-кесил 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида икки ҳамкасбига ҳужум қилган тиббиёт ходими бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Суд инсон ҳалок бўлган ЙТҲни содир этганликда айбланган «Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга нисбатан шартли равишда 2 йил синов муддати бериб, озодликда қолдирди, қолаверса, уни 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Андижондаги тергов ҳибсхонасида маҳкумнинг калтакланиб, ўлдириб қўйилгани бўйича 12 нафар ИИО ходимига суд ҳукми ўқилди. Улардан 6 нафари қамалди, қолгани уй қамоғига ҳукм қилинди. Марҳумни камерада калтаклаган бир нафар маҳбуснинг жазо муддати узайди.
Тошкентда январь ойида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс махсус тартибдаги колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, унга алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши мажбурий даволаниш тайинланди.
2022 йилда Олмазор тумани ИИО инспекторини ўлдирган шахс 14 йил 6 ойга қамалди. Судланувчига кўра, у турмуш ўртоғи инспекторнинг машинасига чиққанидан сўнг рашк сабабли қотилликка қўл урган.
Балиқчи туманида иккинчи турмуш ўртоғини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган 43 ёшли эркак 17 йилга қамалди. У суд жараёнида ушбу жиноятни қилишига аёли билан муносабатлари совуқлашганини сабаб қилиб кўрсатган. Марҳума воқеадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.
Қўштепа туманида 65 ёшли қайнота оилавий жанжал туфайли келинини ўлдириб қўйди. Суд эркакни 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.
2022 йилнинг кузида ўз хотинини «бир неча бор қилган хиёнатлари туфайли» 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди. «Хотинимни бунақа йўл тутиши менга жуда ёмон таъсир қилди», — деди эркак суд залида.
Суд 2022 йилнинг ёзида болалар боғчасида ўз хотинини болаларнинг кўз ўнгида калтаклаган, эртасига уни ўлдирган эркакни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Марҳума аёлнинг отаси эса суддан умрбод қамоқ жазосини талаб қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг