Термиз туманида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Бухоро вилояти судида Нукусдаги июль воқеаларини содир этганликда айбланган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. «Газета.uz» барча гумондорларга нисбатан ўқилган ҳукмнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилмоқда.
Қаршида спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. 26 нафар айбланувчи орасида уч нафар вояга етмаган бола ва уч нафар ички ишлар органлари ходими ҳам бор. Улардан 19 нафари 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айбланувчилар моддий ва маънавий зарарни ҳам қоплашлари шарт.
Жиззахдаги бино қулаши ортидан вилоят ҳокимининг ишдан бўшатилган ўринбосари Акрам Раҳмонқулов бир қанча жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва 111,5 млн сўм жаримага тортиш жазоси тайинланди. Жиноят иши доирасида жами 27 киши, жумладан, Акрам Раҳмонқуловнинг тўрт нафар укаси ва ўғли жавобгарликка тортилди.
Июль ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси (ота, икки қизи ва ўғил) ҳамда уйда ишлаган қурувчини ўлдирган қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. У махсус тартибли колонияда жазо ўтайди.
Суд метро вагонида 13 ёшли қизга ножўя ҳаракатлар қилган шахсни айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Тошкентда 15 ёшли мактаб ўқувчиси билан жинсий яқинлик қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг икки нафар шериги ушбу жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ўқитувчини 4 йилга, унинг шерикларини эса 2 йилга озодликдан маҳрум этди.
Апелляция суди аввалроқ 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий учун жазо муддатини ўз кучида қолдирди. Блогерга иккита уйи қайтарилади.
«Сардоба иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинди. «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директори ўринбосари 10 йил, яна 4 судланувчи 5 йил, бир нафари 4 йилга қамалди. 3 кишига озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинланди.
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. У ЖКнинг иккита моддаси бўйича оқланди, бироқ туҳмат ва товламачилик моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг адвокати эса апелляция шикоятини беришини маълум қилди.
Самарқандда хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаб ўлдирган фуқарога 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича эса 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг