«Айритом» чегара божхона постидаги юк автомобилида 2986 дона супурги дастаги ичидан 612 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситаси топилди. Машина Ўзбекистонга транзит ўтиш учун кириб келган. Гиёҳвандлик воситасининг қора бозордаги нархи тахминан 16,5 млн долларга баҳоланмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўзининг ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 миллион сўм ажратди. Фармойиш жамоатчилик эътирозларидан сўнг бекор қилинди. Маблағлар «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига йўналтирилиши айтилди.
Сурхондарё вилоятида автомактабларга лицензия берилмаяпти. Автодромларга қўйилган янги талаблар сабаб номзодларни имтиҳонлардан ўтказиш ишлари тўхтатилган. Шу муносабат билан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди. Аввалроқ «Газета.uz» бу муаммо бошқа ҳудудларда ҳам бор эканини ёзганди.
Шўрчи туманида 40 ёшли эркак пул айирбошлаш билан шуғулланувчи танишининг пулларини ўзлаштириш мақсадида уни уриб, ўлдириб қўйди. Фуқаро жабрланувчининг мурдасини ҳовлисидаги чуқурга кўмиб қўйган. Суд айбланувчини 19 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид режаларга кўра, келаси йилда 425 минг аҳолини ишли қилиб, 320 млн доллар экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, хитойлик инвесторлар мис ва кумуш конларига инвестиция киритиш орқали икки минг иш ўрни яратишни таклиф қилмоқда.
Сурхондарё вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади. Газ ва электр таъминоти корхоналарига қозонхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Сариосиё туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар бошқарувидаги Nexia 2 ва «Жигули» машиналари тўқнашди. Оқибатда 3 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган йўловчилар шифохонага мурожаат қилган.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 221 бош балиқни электр қармоқ билан овлаган 4 нафар фуқаро ушланди. Улар табиатга 1,4 млрд сўм зарар етказган.
Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар фуқаро чўл тошбақасига нос чектиргани аниқланди. Уларга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Шўрчи туманида тарғил сиртлонни ўлдирган фуқаронинг шахси аниқланди. Ҳолат туфайли табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етган. Экологлар бу тур Халқаро ва Қизил китобга киритилгани, Ўзбекистон бўйича фақат шу вилоятда борлиги, унинг ўта ноёб эканини айтмоқда.
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ёшлар ўртасидаги футбол мусобақаси пайти жамоат тартибини бузиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 та машина тўқнашди. Оқибатда Nexia-3 машинаси ёниб кетди. Ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедиция аъзолари Узун туманида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқларини топди. Дастлабки хулосаларга кўра, топилмалар милоддан аввалги II — милодий III асрларга тегишли экани айтилмоқда.
Сурхондарёда Денов туман суди раиси ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Оқибатда у жароҳат олиб, машинадаги шериги вафот этган. Хизмат текширувида суд раиси Судьялар одоби кодекси талабларини бузган деб топилган ва ваколати муддатидан аввал тугатилган. Бунинг терговга дахли йўқлиги айтилмоқда.
Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.
Шеробод туманида Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига урилди. Оқибатда 59 ёшли ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи аёл воқеа жойида вафот этди. Тармоқларда ЙТҲга йўлдаги чуқурлик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарёнинг бошқа туманларидан 10 минг киши, 350 дан ортиқ юк ва махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Ички йўллар шағаллаштирилиб, аҳоли хонадонлари ва бошқа объектлар дезинфекцияланди, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Фото.
Пайшанба куни Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудлари жумладан, Қумқўрғон туманида кучли ёмғир сабаб сел-сув тошқинлари бўлди. Юзлаб хонадон ва турар жойларга сув кирди. Вилоят ҳокимлиги тошқин оқибатларини бартараф этмоқда. Табиий офат оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг