«сурхондарё» тегли мақолалар


Сурхондарёда фуқаро I-II асрларга оид сопол хум топиб олди
3 март 2023, 15:52

Сурхондарёда фуқаро I-II асрларга оид сопол хум топиб олди

Денов туманида фуқаро ариқ қазиш чоғида сопол хум топиб олди. Олимлар унинг I-II асрларга тегишли эканини аниқлади.

Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди
2 март 2023, 09:58

Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди

Жарқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетди. Машина ФВБнинг ёнғин қутқарув отиряди ёрдамида чиқариб олинди.

Сурхондарёнинг иккита туманида ноқонуний дарахт кесганлар аниқланди
20 февраль 2023, 14:38

Сурхондарёнинг иккита туманида ноқонуний дарахт кесганлар аниқланди

Термиз туманида Ободонлаштириш бошқармаси истироҳат боғидаги 1 туп дарахтни кесгани учун бошқарма бош муҳандиси 3 млн сўм жаримага тортилди. Бунинг ортидан ўсимлик дунёсига қарийб 5 млн сўм зарар етди. Яна бир фуқаро саксовул кесиб, ўсимлик дунёсига 3,1 млн сўм зарар етказди.

Сурхондарёда 4 туп чинор кесганларга жиноят иши қўзғатилди
17 февраль 2023, 09:50

Сурхондарёда 4 туп чинор кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.

Сурхондарёда «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди
29 январь 2023, 13:15

Сурхондарёда «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Ангор туманида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, «Тез ёрдам» машинаси билан тўқнашган 22 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир шу ёшдаги йўловчи эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди.

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди
28 январь 2023, 13:25

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди

Қўмқўрғон туманида мактаб ўқитувчисининг картасидан 1,5 млн сўм ечиб олган ҳамкасби уни «1xBet» онлайн қимори учун ишлатиб юборгани гумон қилинмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, 15 млн сўм жаримага тортилиши ёки 3 йилгача қамалиши мумкин.

Сурхондарёнинг 6 та туманига янги ҳокимлар тайинланди
25 январь 2023, 12:44

Сурхондарёнинг 6 та туманига янги ҳокимлар тайинланди

Ангор туманига Қосим Мардонов, Термиз туманига Шухрат Назаров, Жарқўрғон туманига Элмурод Авазов, Музработ туманига Абдурашид Исмаилов, Шўрчи туманига Улуғбек Зокиров ва Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.

Термиздаги лицей қозонхонаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 1 киши жароҳат олди
16 январь 2023, 16:12

Термиздаги лицей қозонхонаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 1 киши жароҳат олди

ТерДУ академик лицейи қозонхонаси портлади. 2 киши ҳалок бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда шифокор калтакланди
10 январь 2023, 11:41

Сурхондарёда шифокор калтакланди

Бойсун туманида тиббиёт бирлашмаси шифокори 2 киши томонидан калтакланди. Шифокор енгил жароҳат олган. Калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
7 январь 2023, 10:03

Сурхондарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Сариосиё туманида Nexia, Spark ва Gentra ўзаро тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Сурхондарёда 33 ёшли маст ҳайдовчи Labo`да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди
3 январь 2023, 11:14

Сурхондарёда 33 ёшли маст ҳайдовчи Labo`да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Ангор туманида Labo каналга тушиб кетиши оқибатида 33 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, ҳайдовчи мастлик оқибатида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва машинада каналга тушиб кетган.

Сурхондарёда Cobalt икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди
26 декабрь 2022, 10:14

Сурхондарёда Cobalt икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Сурхондарёда Cobalt йўл четида турган икки кишини уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани аниқланди.

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
22 декабрь 2022, 10:37

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Ўзбекистон Афғонистонга тўққизта махсус юк машинасида навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Уларни топшириш маросими Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудидида бўлиб ўтади.

Сурхондарёда Nexia`лар иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди
20 декабрь 2022, 11:02 1

Сурхондарёда Nexia`лар иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида Nexia ва Nexia-3 ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда икки нафар фуқаро вафот этди. Ҳодиса светофор ишламаётган чорраҳада юз берди.

Сурхондарё ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲларда икки киши ҳалок бўлди
19 декабрь 2022, 10:43

Сурхондарё ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲларда икки киши ҳалок бўлди

Сурхондарё ва Тошкент вилоятида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари юз берди. Уларда ҳайдовчи ва пиёда вафот этди.

Сурхондарёда Lada ерда ётган маст одамни босиб кетди
14 декабрь 2022, 12:23

Сурхондарёда Lada ерда ётган маст одамни босиб кетди

Ангор туманида Lada Samara ҳайдовчиси маст ҳолда йўлда ётган пиёдани босиб кетди. 46 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этди.

Сурхондарёда қизил китобга киритилган 51 туп дарахтни кесганларга жиноят иши қўзғатилди
13 декабрь 2022, 16:13

Сурхондарёда қизил китобга киритилган 51 туп дарахтни кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига жами 560 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганди. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Сурхондарёда электр қармоқ билан ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди
12 декабрь 2022, 14:24

Сурхондарёда электр қармоқ билан ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

Термиз туманида икки фуқаро Учқизил каналидан тақиқланган ов қуроли — электр қармоқ билан балиқ тутгани аниқланди. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 45 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилади.

Сурхондарёда газ «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди
12 декабрь 2022, 10:22

Сурхондарёда газ «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди

Сурхондарёда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қўйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди.

Франция фуқароси Тожикистондан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди
26 ноябрь 2022, 18:37

Франция фуқароси Тожикистондан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди

Сурхондарёдаги «Сариосиё» чегара божхона постидан ўтаётган франциялик фуқаронинг юклари орасидан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг