«Мадели» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Бахтияр Менглибеков Мўйноқ туманига ҳоким бўлди.
Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Президент фармони билан Зулайҳо Маҳкамова қўмита раҳбари ва бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. У олдинроқ Тўрақўрғон тумани ҳокими ва Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистонда Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди. Депутатлар томонидан туризм вазири сифатида Азиз Абдуҳакимов, спорт вазири сифатида эса Адҳам Икрамов номзодлари маъқулланди.
Насибулла Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, вилоятнинг Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига ҳокимлар тайинланди.
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Кегейли туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарди. Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларининг бир қанча туман ИИБларида ҳам лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Хабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари бўлди. У Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқовнинг ўғли.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси биринчи ўринбосари Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди. Қашқадарё ҳокими туманнинг олдинги раҳбари Мақсуда Мустафоева ҳокимлиги пайтида йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталди. «2021 йилнинг ўзида ер ажратиш бўйича қонунга зид қарорлар туфайли давлатга 6 млрд сўм зарар етказилган», — деди Муротжон Азимов.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимида ишлашда давом этади.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Бабур Шаякубов Қуролли Кучлар Академияси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Шавкатбек Мамажоновнинг ўрнини эгаллади.
10 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 9311 нафар ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади. Энг кўп ҳоким ёрдамчилари Самарқанд (1120), Фарғона (1055) ва Тошкент вилоятларида (1014) тайинланган. Ҳоким ёрдамчиларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти.
Президент қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолият юритган эди.
Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.
Президент қарори билан Актам Мухаммадиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Бир кунда Ўзбекистоннинг учта вилоятида саккизта туманига янги ҳокимлар тасдиқланди.
Бухоро вилоятининг Ромитан, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Оқдарё ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди.
Шахриёр Нуруллоев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бунгача у Президент Администрациясида ишлаган.
Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг