«тайинлов» тегли мақолалар


Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди
30 ноябрь 2024, 14:51

Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди

Миршакар Тўрабоев Когон шаҳрига, Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор туманига ҳоким бўлди. Ушбу ҳудудларнинг аввалги ҳокимлари Вобкент ва Пешку туманларига ҳоким этиб тасдиқланганди.

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди
30 ноябрь 2024, 10:07

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу лавозимда ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бундан ташқари, Пешку туманига Ҳаёт Давлатов ҳоким этиб тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги янги доимий вакили тайинланди
25 ноябрь 2024, 21:45

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги янги доимий вакили тайинланди

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинланди ва ташкилот бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди. У мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчиси лавозимидаги вазифасини ҳам давом эттиради.

«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди
25 ноябрь 2024, 21:03

«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди

Акбар Султанов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. У 2021 йил майидан буён раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Султанов мартдан бери уюшма раиси вазифасини бажариб келаётган Фарход Нурмухамедов ўрнини эгаллади.

Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди
19 ноябрь 2024, 13:56

Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди

Президент таклифига биноан Танзила Нарбаева учинчи бор Олий Мажлис Сенати раиси этиб сайланди. Содиқ Сафоев эса унинг биринчи ўринбосари, Аманбай Оринбаев ўринбосари бўлди.

Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди
18 ноябрь 2024, 11:27

Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери лавозимига яширин овоз бериш йўли билан ХДП депутати Нуриддин Исмоилов қайта сайланди.

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
16 ноябрь 2024, 14:53

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди

Батирбек Уббиниязов Бўзатов туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади
16 ноябрь 2024, 14:07

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади

Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенатининг 9 нафар аъзосини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Конституциянинг 92-моддасига кўра, ушбу 9 нафар сенатор давлат ва жамият фаолиятида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан тайинланади.

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди
5 ноябрь 2024, 11:14

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан вилоят ҳокими этиб қайта тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
4 ноябрь 2024, 10:09

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди

Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси, ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
30 октябр 2024, 20:47

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Усмон Шарифхўжаев ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Каримов тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментида ишлаган.

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири этиб тайинланди
28 октябр 2024, 16:59

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири этиб тайинланди

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.

Дилшод Ахатов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Швейцариядаги элчиси этиб тайинланди
28 октябр 2024, 09:58

Дилшод Ахатов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Швейцариядаги элчиси этиб тайинланди

2023 йил кузидан бери Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасини бажариб келаётган Дилшод Ахатов айни пайтда Швейцарияга ҳам элчи этиб тайинланди.

Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси этиб тайинланди
27 октябр 2024, 15:27

Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Ойбек Усмонов тайинланди. Тайинловга қадар у Миср ва Покистонда элчи бўлган.

Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди
26 октябр 2024, 12:31

Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди
23 октябр 2024, 00:29

ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Германиядаги консулларидан бири бўлиб ишлаган.

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди
18 октябр 2024, 15:31

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди. У 2020 йилдан буён мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
17 октябр 2024, 10:43

Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда ишлаб келган Эркин Муҳитдинов президент мажлисида ишдан олинганди.

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди
14 октябр 2024, 20:52

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Жиззах вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди. Махмарасул Умаров бунгача СЭС вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган.

Тошкент вилояти ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди
14 октябр 2024, 11:52

Тошкент вилояти ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди

Полковник Азиз Садиров ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг