«тошкент вилояти» тегли мақолалар


Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 80 тупга яқин дарахт кесиб ташланди
4 апрель 2023, 10:02

Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 80 тупга яқин дарахт кесиб ташланди

Қашқадарёда 30 туп манзарали дарахт, Тошкент вилоятида эса 48 туп писта дарахти ўтин қилиш учун кесиб ташлангани аниқланди. Хусусан, Қарши шаҳрида ўсимлик дунёсига 151 млн сўм зарар етган.

Тошкент вилоятида эркак икки фуқарони пичоқлаб, ёқиб юборди
25 март 2023, 12:38

Тошкент вилоятида эркак икки фуқарони пичоқлаб, ёқиб юборди

Янгийўл туманида эркак ижарага берилган ер майдонлари учун ҳақ талаб қилган икки нафар фирма ходимини пичоқлаб ўлдириб, ёқиб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тошкент вилоятида 3 нафар туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилди
14 март 2023, 09:37

Тошкент вилоятида 3 нафар туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилди

Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларига зарар етказганлар қамалди
24 февраль 2023, 17:31

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларига зарар етказганлар қамалди

Нурафшон шаҳрида «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлигига 300 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро 1 йилу 7 ойга, Қибрай туманида «Қиличли ота» зиёратгоҳини таъмирлаш учун ажратилган маблағнинг 263 млн сўмини талон-торож қилган шахс эса 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тошкент вилоятида 3 аёл бола ўғирлаётгани рад этилди
23 февраль 2023, 12:34

Тошкент вилоятида 3 аёл бола ўғирлаётгани рад этилди

Оҳангарон шаҳрида 3 нафар аёл бола ўғирламоқчи бўлгани рад этилди. Тошкент вилояти ИИББ аёллар дори сотиб юргани ва маҳаллий аҳоли улардан шубҳа қилганини билдирди.

Тошкент вилоятида аёл 4 эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда
15 февраль 2023, 17:55

Тошкент вилоятида аёл 4 эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда

28 декабрь куни Бўстонлиқда аёл маҳалладошлари томонидан зўравонликка учрагани айтилмоқда. У 2023 йил 10 февраль куни Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказига олиб келинган. Ҳолат юзасидан 25−27 ёшли 4 нафар гумонланувчига нисбатан 2 та модда билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушланди
13 февраль 2023, 16:21

Тошкент вилоятида «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушланди

Қибрай туманида 2 кишини гуруҳ бўлиб калтаклаганлар ушланди. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Пискентда кўпкари: 100 минг томошабин, 5 та автомобиль, Умрага йўлланмалар
6 февраль 2023, 18:55

Пискентда кўпкари: 100 минг томошабин, 5 та автомобиль, Умрага йўлланмалар

Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автодромда 5 февраль куни Марказий Осиё республикаларидан келган чавандозлар иштирокида йирик кўпкари бўлиб ўтди. Ғолиблар 5 та автомобиль, Умрага йўлланмалар, 40 дан ортиқ туя ва тойларни қўлга киритди. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам репортажи.

Тошкент вилоятида кран қулаши оқибатида машинист вафот этди
4 февраль 2023, 17:14 1

Тошкент вилоятида кран қулаши оқибатида машинист вафот этди

Паркент тумани Заркент қишлоғида автокран қулаб, унинг машинисти шифохонада вафот этди. Ҳодиса бўйича махсус текшириш ўтказилиб, хулосалар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилиши маълум қилинди.

Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди
4 февраль 2023, 09:27

Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг жами 9 бош қўйи ва 2 бош бузоғини ўғирлаган 6 киши ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида Lacetti музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди
27 январь 2023, 09:41

Тошкент вилоятида Lacetti музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди

Чиноз туманида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди. Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари уларга ва автомашинага махсус техникалар ёрдамида амалий ёрдам кўрсатди.

Тошкент вилоятида «Тез ёрдам» фельдшери калтакланди
24 январь 2023, 16:23

Тошкент вилоятида «Тез ёрдам» фельдшери калтакланди

Тошкент вилоятида 24 ёшли фуқаро «Тез ёрдам» ходимини калтаклади. У чақирувга аёл ҳамшира келмагани учун жанжал кўтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди
17 январь 2023, 11:00

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва ундан чиққан ис газидан заҳарланган.

Бўстонлиқ тоғларидаги сойга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
5 январь 2023, 11:44

Бўстонлиқ тоғларидаги сойга тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Бир гуруҳ фуқаролар Бўстонлиқ туманидаги тоққа дам олиш мақсадида чиқиб, улардан бири сойга тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни қутқариб қолди ва пастга олиб тушди.

Жаҳон тиллари университетининг 0,5 гектар ери давлат захирасига қайтарилди
29 декабрь 2022, 17:30

Жаҳон тиллари университетининг 0,5 гектар ери давлат захирасига қайтарилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига «соғломлаштириш ва дам олиш маскани» қурилиши учун ажратилган 0,5 гектар ер майдони Тошкент вилояти тасарруфига қайтарилди.

Тошкент вилоятида 60 тупга яқин дарахт кесиб ташланди
23 декабрь 2022, 12:40

Тошкент вилоятида 60 тупга яқин дарахт кесиб ташланди

Тошкент вилоятининг Красногорск қишлоғида бир нечта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 57 туп соғлом кўп йиллик дарахт кесиб кетилди. Октябрь ойида туман ободонлаштириш бўлими 73 та қуриб қолган ёки қуриб қолган дарахтни кесиш учун ДХАдан рухсат сўраган. Қуйи Чирчиқда ҳам 7 туп дарахт кесилди.

Тадбиркорни «қаматтириб қўйгани»ни айтиб, сўкинган Ангрен шаҳри ҳокимига чора кўрилади
20 ноябрь 2022, 17:59

Тадбиркорни «қаматтириб қўйгани»ни айтиб, сўкинган Ангрен шаҳри ҳокимига чора кўрилади

Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимов ҳудудда қурилаётган Президент мактаби таъминотчилари билан мулоқот чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатган. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Одоб-ахлоқ комиссияси вилоят ҳокимидан Раимовга чора кўришни сўради. Унинг ўзи қилган ишидан «минг пушаймон»лигини билдирди.

Тошкент вилоятида йил бошидан бери 310 кг гиёҳванд моддалари мусодара қилинди
16 ноябрь 2022, 16:54

Тошкент вилоятида йил бошидан бери 310 кг гиёҳванд моддалари мусодара қилинди

Январь-октябрь ойларида Тошкент вилоятида жами 310 кг гиёҳванд моддаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Шундан 70,1 кгми ўтган ойда мусодара қилинди.

«Тошкент вилоятининг олтин ҳалқаси» ташкил этилади
17 октябр 2022, 16:46

«Тошкент вилоятининг олтин ҳалқаси» ташкил этилади

Зангиота, Чиноз, Оҳангарон, Ангрен, Паркент ва Бўстонлиқ туманларини боғлайдиган «Тошкент вилоятининг олтин ҳалқаси» ташкил этилмоқда. Бу бўйича бош режа тузилиб, инфратузилма давлат томонидан ривожлантирилади.

5 октябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятининг бир қатор туманлари вақтинча табиий газдан узилади
5 октябр 2022, 12:31

5 октябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятининг бир қатор туманлари вақтинча табиий газдан узилади

5 октябрь куни таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтда Миробод, Бектемир, Чилонзор туманларининг турли ижтимоий объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари табиий газдан узилади. Тошкент вилоятининг айрим туманларида 45 мингга яқин аҳоли хонадонларига вақтинча табиий газ етказиб берилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг