«тошкент метрополитени» тегли мақолалар


Метрополитен «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади
18 октябр 2021, 10:28

Метрополитен «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

«Тошкент метрополитени» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади ва Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади. Метро темир йўллар тизимига 2016 йилда ўтказилган эди, ундан олдин «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирарди.

«Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади
23 сентябрь 2021, 14:16

«Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади

«Олмазор» — «Сергели» йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишда йўлга қўйиладиган автобуслардан йўл кира хаққисиз фойдаланиши мумкин.

Тошкент метросида янги жадвал жорий этилмоқда (янгиланди)
26 август 2021, 11:23

Тошкент метросида янги жадвал жорий этилмоқда (янгиланди)

Пойтахт метросининг барча линиялари 30 августдан бошлаб соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. Шунингдек, метро йўналишларида куннинг айрим вақтларида поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади.

Тошкент метрополитени 63,3 млн еврога Россияда ишлаб чиқарилган 10 та поезд сотиб олади
13 июль 2021, 20:17

Тошкент метрополитени 63,3 млн еврога Россияда ишлаб чиқарилган 10 та поезд сотиб олади

Тошкент метрополитени учун Россияда ишлаб чиқарилган 10 та поезд сотиб олишга 63,3 млн евро йўналтирилмоқда. Бюджетдан 8,7 млн евро ажратилса, қолган маблағлар кредитлар ҳисобидан қопланади.

Тошкент электр таъминотидаги носозлик сабаб 3 та метро бекатида свет ўчди
7 июль 2021, 15:20

Тошкент электр таъминотидаги носозлик сабаб 3 та метро бекатида свет ўчди

7 июль куни Тошкент шаҳар электор таминоти тизимида юзага келган носозлик сабабли метрополитенининг «Чилонзор», «Юнусобод», «Ўзбекистон» йўналишларидаги бекатларида свет ўчди. Маълум қилинишича, бу ҳолатда поездлар ҳаракати тўхтамаган.

Ер ости метроси қурилишида қарийб 900 млн сўм талон-торож қилинган — Транспорт прокуратураси
5 июль 2021, 13:34 1

Ер ости метроси қурилишида қарийб 900 млн сўм талон-торож қилинган — Транспорт прокуратураси

Тошкент метросидаги носозликлар ортидан Транспорт прокуратураси метрополитен фаолиятини ўрганиб, инсон омилига боғлиқ бўлган 650 та камчиликни аниқлади. Метродаги муаммоларни ҳал этиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилгани айтилди. Қолаверса, «Тошкент метрополитени» йўловчилар сонини ошириб, кунлик даромадни 560 млн сўмга чиқариш, рекламадан тушадиган даромадни эса 6 ойда 4,1 млрд сўмга етказишни режа қилаяпти.

Раҳмонбек Усмонов Тошкент метрополитенига раҳбар этиб тайинланди
12 июнь 2021, 17:00

Раҳмонбек Усмонов Тошкент метрополитенига раҳбар этиб тайинланди

Тошкентнинг собиқ ҳокими ва транспорт вазирининг собиқ ўринбосари Раҳмонбек Усмонов «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси ўринбосари — Тошкент метрополитени бошлиғи этиб тайинланди.

Тошкент метрополитени вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» юзасидан изоҳ берди
15 апрель 2021, 12:00

Тошкент метрополитени вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» юзасидан изоҳ берди

Тошкент метрополитени метро станциясидаги вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» электрон соат дарчасига қилинган киберҳужум натижасида пайдо бўлди, дея хабар берди Тошкент метрополитени.

Метро эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланишига сабаб бўлган уч ходим ишдан бўшатилди
10 апрель 2021, 21:35

Метро эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланишига сабаб бўлган уч ходим ишдан бўшатилди

Метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланиши ортидан олиб борилган ўрганишлардан сўнг ҳаракат таркибининг машинисти, электр-чилангари ва катта устаси ишдан бўшатилди. Элеткродепо раҳбари ўринбосари ойлигининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилди «Тошкент метрополитени».

Метрополитен ҳаракат вақтида вагонлардан бирининг эшиги очиқ қолганини ўрганишни бошлади
10 апрель 2021, 12:58

Метрополитен ҳаракат вақтида вагонлардан бирининг эшиги очиқ қолганини ўрганишни бошлади

«Тошкент метрополитени» вагонлардан бирининг эшиги ёпилмай қолгани учун кечирим сўраб, хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.

Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади
19 февраль 2021, 12:11

Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг