Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросида янги линия ва станциялар қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича маслаҳатлар беради. Ўзбекистонда Wilmar International дистрибюторлик хабини очиши, PSB Academy таълим муассасаси қуриши, Enercon Asia эса қуёш панелларини ўрнатиши мумкин.
Тошкент метрополитени 2023 йилда яна 56 та вагон ёки 14 та таркибни қабул қилиши керак, деди «Трансмашхолдинг» (Россия) раҳбари пойтахтдаги «Иннопром» кўргазмасида. 2019−2021 йилларда 60 та вагон етказиб берилган.
Тошкент метроси ерусти Ҳалқа йўлининг бешта янги бекати (8−12) йўловчилар учун очилди. Станцияларнинг интерьер дизайни, тематик безакли «Паралимпия ҳаракати» станциясидан ташқари, бошқалар билан бир хил. Станциялар қандай кўринишга эгалиги — «Газета.uz» фоторепортажида.
18 февраль куни Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-2» бекатидан то «Қўйлиқ» бекатигача бўлган қисми техник ишлар сабаб ишламайди. Ҳаракат 19 февралдан яна тикланади.
Тошкентда метро бекатлари яқинида жойлашган 31 та олий ўқув юртида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгартирилди. Ушбу қарор метродаги тирбандликни камайтириш мақсадида қабул қилинди. ОТМлар рўйхати.
Транспорт вазирлиги тузган ишчи гуруҳ метронинг янги станциялари учун номларни кўриб чиқди. Тасдиқдан сўнг, улар овозга қўйилади. Нега «Чкалов» ўтмагани (ва «Авиасозлар» ўтгани), «Чоштепа» ва «Сергели» бўйича баҳслар ва «Паралимпия ҳаракати» номи қандай пайдо бўлгани ҳақида ҳикоя қиламиз.
Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида поездлар соат 07:10 дан ҳаракатлана бошлаши ҳақида хабар берилганди. «Газета.uz»нинг аниқлик киритишича, бу тартиб фақат бир кун — 28 декабрь учун жорий этилган.
Пойтахтда 5 декабрь кунининг ўзида 620 минг йўловчи метродан фойдаланди (бу одатий кундан 105 минг (21%) нафарга кўп). Метрополитен ходимлари йўловчи кўплиги сабаб, фуқаролардан қоидаларга амал қилишни ва кассаларда навбат кутиб қолмаслик учун банк ёки транспорт карталардан фойдаланишни сўради.
Роппа-роса 45 йил аввал Тошкент метрополитени вестибюли шаҳарликлар учун илк бор очилганди. Юбилей муносабати билан «Газета.uz» тизимни ичидан кўрсатади: поездлар қаерга кетади, уларнинг қандай турлари мавжуд ва йўловчилар нима учун охирги поезд қачон кетганини билиши керак?
22 сентябрь куни «Тошкент метрополитени» тузилмаси ходими фуқарони ишга киритиб қўйиш учун ундан 1000 АҚШ доллари пора олаётганда ушланган. Ходим Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ўрнатилган тартибда қамоққа олинди.
Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши туфайли метро ҳаракати вақтинча тўхтатилди ва унинг ўрнига «Роҳат 5-метро бекати — Қўйлиқ 7-метро бекати» оралиғида вақтинча иккита автобус қатнайди.
Тошкент метросида эшиклари ёпилаётган вагон томон югуриб кетаётган фуқаро сирпаниб, поезд тагига тушиб кетди. Унга метрополитен ходимлари ва йўловчилар дарҳол ёрдам беришди, у жароҳат олмади.
Тошкент метросининг Мирзо Улуғбек станциясида эркак киши ўзини поезд остига ташлади. Натижада бир йўналишда ҳаракат тўхтаб қолди.
Ўзбекистон ва минтақанинг энерготизимидаги йирик авария туфайли, Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Кўчаларда ҳаракатни ЙПХ инспекторлари бошқармоқда.
14 январь куни кечки пайт метронинг Юнусобод йўналиши «Туркистон» бекатида содир бўлган қисқа туташув тутун чиқишига олиб келди. Носозлик бартараф этилган, йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш тикланган.
Тошкент метрополитени раҳбарияти йиғилишида метронинг барча йўналишларида «тиғиз пайтларда» оралиқ интервалларни максимал даражада қисқартириш белгиланди. Шунингдек, ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади.
1 декабрдан бошлаб Тошкент метрополитени пластик жетонларни қабул қилишни тўхтатди. «Газета.uz» Тошкент метрополитенининг жетонлари тарихи, шунингдек, Москва, Лондон ва Нью-Йорк метроларидаги тўлов тизимлари ҳақида ҳикоя қилади.
Тошкент метрополитенининг «Буюк Ипак йўли» бекатида FacePay тизими синовдан ўтказилмоқда. Унинг ёрдамида йўловчи шунчаки валидаторга қараб йўл ҳақи учун тўлов қилиши мумкин.
Президент қарорига кўра, метрополитен учун йил охиригача 5 та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари харид қилинади ва поездларнинг сони 80 тага етказилади. Метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилиб, тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.
Тошкент метрополитени бошлиғига рақамлаштириш бўйича ўринбосар лавозимига чет эллик мутахассис, ер ости йўллари самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг