«тошкент» тегли мақолалар


Тошкентда навбат билан ичимлик суви ўчирилади. Рўйхат
28 апрель 2023, 17:30

Тошкентда навбат билан ичимлик суви ўчирилади. Рўйхат

Баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкентнинг турли ҳудудларида навбат билан совуқ сув ўчирилади.

Юнусободдаги маҳалла номини ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинди
28 апрель 2023, 14:33

Юнусободдаги маҳалла номини ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинди

Юнусободда салкам 30 йил «Шодлик» деб номланган маҳалла номи «тарихий аҳамият касб этиши учун» 2016 йили «Йўлайриқ» деб ўзгартирилган. Орадан етти йил ўтиб, маҳалла номини энди «Обиҳаёт» деб ўзгартиришмоқчи. Таъкидланишича, маҳалланинг ҳозирги номи ёш оилаларнинг тотувлигига халал бермоқда.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади
27 апрель 2023, 10:46

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади

28 апрель — 1 май кунлари Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига қўшимча «Афросиёб» йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш 2024 йил бошига мўлжалланмоқда
27 апрель 2023, 10:23

Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш 2024 йил бошига мўлжалланмоқда

Abu Dhabi Sewerage Services Company 2024 йил бошида Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуришни бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа, шунингдек, мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоотига олиб борувчи барча марказий қувурларни бирлаштириш ва модернизация қилишни назарда тутади.

Тошкентда ўқувчи қизлар бошқа қизни гуруҳ бўлиб калтаклади
26 апрель 2023, 11:43

Тошкентда ўқувчи қизлар бошқа қизни гуруҳ бўлиб калтаклади

Шайхонтоҳур туманидаги мактабнинг 5 нафар ўқувчи қизи уй ертўласида бир қизни калтаклади. Ҳолатга изоҳ берган Тошкент шаҳри мактаб таълими бошқармаси ички ишлар ходимлари тергов-суриштирув ишларини олиб бораётганини билдирди.

Тошкентда 16 ёшли қиз 3-қаватдан йиқилиб тушди
24 апрель 2023, 17:20

Тошкентда 16 ёшли қиз 3-қаватдан йиқилиб тушди

Юнусобод туманида яшовчи 16 ёшли қиз 3-қаватда балкон ойнасини артаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилган. Бош прокуратура жароҳат олган қизнинг аҳволи ҳозирда яхши экани, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди
24 апрель 2023, 11:53

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди

Яккасарой туманида гувоҳномага эга бўлмаган ҳайдовчи Gentra машинасида ЙПХ инспекторидан қочиб, катта тезликда ҳаракатланди. Оқибатда скутер ва Cobalt билан тўқнашди, 2 киши жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Фото: 10 йил деганда гармошка-автобуслар Тошкентга қайтди
20 апрель 2023, 11:07

Фото: 10 йил деганда гармошка-автобуслар Тошкентга қайтди

Шу кунларда келтирилган 400 та автобус ва электробуслар Тошкент кўчаларида ҳаракатни бошлади. Улар орасида 10 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, узунлиги 18 метрдан иборат 118 дона гармошка-автобус ҳам мавжуд. «Газета.uz» фоторепортажи.

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади
20 апрель 2023, 10:33

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади

Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага 20 дан 23 апрелга қадар, Самарқандга эса 21 апрелдан 24 апрелгача қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Март ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар нархи пасайди — ИТИМ
19 апрель 2023, 18:41

Март ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар нархи пасайди — ИТИМ

Март ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик 7,3 фоизга пасайиб, олди-сотди битимлари сони қарийб 21 мингтани ташкил этди. Шунингдек, пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жойлар нархи арзонлашди — ИТИМ шарҳидан.

Тошкентда Cobalt ва Captiva тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
18 апрель 2023, 21:11

Тошкентда Cobalt ва Captiva тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Учтепа туманида Cobalt ва Captiva машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб кетилди, бир йўловчи ҳалок бўлди.

Тошкентда наркотик сотувчи интернет дўконлар рекламасини тарқатган шахс қўлга олинди
18 апрель 2023, 17:33

Тошкентда наркотик сотувчи интернет дўконлар рекламасини тарқатган шахс қўлга олинди

Учтепа тумани ИИБ ходимлари уйлар деворларига наркотик моддаларни сотадиган онлайн дўконлар флаерини жойлаштириб юрган шахсни қўлга олди. У 2022 йил кузидан буён шу иш билан шуғулланаётганини билдирди.

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган
17 апрель 2023, 14:54

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган. Қабул қилинган 14 та фармойишдан 4 таси ҳам мавжуд эмас.

Пойтахтдаги маҳалла аҳолиси 5 қаватли бино қурилишидан норози
17 апрель 2023, 13:08

Пойтахтдаги маҳалла аҳолиси 5 қаватли бино қурилишидан норози

Тошкент шаҳридаги «Ракат» маҳалласи аҳолиси ўз кўчасида лойиҳада кўзда тутилган 3 қаватли уй ўрнига 5 қаватли бино қурилаётганидан норози бўлмоқда. Қурилиш бошқармаси ва МИБ буюртмачига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича талабнома юборганини маълум қилди.

Тошкентда $600 пора олганликда гумонланган мудофаа бўлими бошлиғи ушланди
17 апрель 2023, 11:14

Тошкентда $600 пора олганликда гумонланган мудофаа бўлими бошлиғи ушланди

Пойтахт туманларидан бирининг мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 доллар пора олгани айтилмоқда. Яна бир ҳолатда мономарказ директори 300 доллар олганликда айбланиб ушланди.

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди
17 апрель 2023, 10:50

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди

17 апрелдан 19 апрелгача пойтахтнинг Сергели, Янгиҳаёт, Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларда ичимлик суви тўхтатилди.

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 4 медални қўлга киритди
17 апрель 2023, 09:23

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 4 медални қўлга киритди

Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та — 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Тошкентда юк машинасига бориб урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди
16 апрель 2023, 12:30

Тошкентда юк машинасига бориб урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Сергели туманида Cobalt тўхтаб турган MAN юк машинасининг тиркамасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади
14 апрель 2023, 17:47

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.

Тошкентга келган янги автобуслар қачон ҳаракатланишни бошлайди ва улар эскисидан қандай фарқ қилади? Фото
12 апрель 2023, 19:13

Тошкентга келган янги автобуслар қачон ҳаракатланишни бошлайди ва улар эскисидан қандай фарқ қилади? Фото

Тошкентда янги электробус ва 20 йилдан бери пойтахтда бўлмаган «гормошкали» автобуслар тақдимоти бўлди. «Газета.uz» уларнинг хусусиятлари, гормошкали автобуслар қайси йўналишларга қўйилиши ҳамда бунинг учун линия ва бекатлар қандай тайёрланиши ҳақида маълумот олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг