«тошшаҳартрансхизмат» тегли мақолалар


«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида
23 август 2023, 16:11 1

«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида

Тошкентда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлаш бўйича қилган шикояти бошқа автопарклардаги қувват жойларини бўлиб бериш орқали ҳал этилди. «Тошшаҳартрансхизмат», шунингдек, ҳайдовчиларнинг кечикаётган маошлари ҳафта охиригача тўлаб берилишини ваъда қилди.

Ўзбекистонда Хитой компаниялари интеллектуал транспорт тизимини йўлга қўяди
31 июль 2023, 16:08

Ўзбекистонда Хитой компаниялари интеллектуал транспорт тизимини йўлга қўяди

Ўзбекистон Хитойнинг Yutong Bus Co., Ltd компанияси билан ҳайдовчисиз транспорт воситалари бўйича, Magnetic North компанияси билан ақлли транспорт тизимини йўлга қўйиш ва Hikvision компанияси билан эса инновацион видеокузатув тизимлари ҳамда сунъий интеллект технологияси соҳасида ҳамкорлик қилади.

Июнда Тошкентда автобусдан фойдаланган йўловчилар сони камайди
12 июль 2023, 18:24

Июнда Тошкентда автобусдан фойдаланган йўловчилар сони камайди

Тошкентда июнь ойида 14,5 млн га яқин киши жамоат автобусидан фойдаланди. Энг кўп йўловчи 8-сонли йўналишида ҳаракатланди. Май ойида эса автобусда юрганлар сони 16 млн нафардан ортиқ эди.

Тошкентда яна 7 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
9 июнь 2023, 10:16

Тошкентда яна 7 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкентдаги яна 7 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди. Май ойи бошидан бери 14 та йўналиш янги тизим бўйича ишлай бошлаган. Ёз охиригача барча йўналишларни брутто-шартномаларга ўтказиш режалаштирилган.

Тошкентдаги йўналишларга яна 60 га яқин электробус чиқарилади
11 май 2023, 14:42

Тошкентдаги йўналишларга яна 60 га яқин электробус чиқарилади

Тошкентдаги йўналишларга яна 59 та Yutong электробуслари қўйилади (169 та шундай транспорт воситаси 20 апрелдан ҳаракатлана бошлаган). Бу бир қанча йўналишларнинг ҳаракат таркибини тўлиқ янгилаш ва айримларида электробуслар сонини кўпайтириш имконини беради.

Тошкентда янги автобусларни бошқаришдаги камчилик сабаб қатор ходимлар ишдан олинди
2 май 2023, 09:55

Тошкентда янги автобусларни бошқаришдаги камчилик сабаб қатор ходимлар ишдан олинди

Тошкент шаҳрида автобусни эҳтиётсизлик билан бошқарган ҳайдовчи, шунингдек, бир қатор автобус саройлари раҳбар ходимлари ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди. Бунга уларнинг транспорт воситалари иш тартибини тўғри ташкил этмагани каби сабаблар асос бўлди.

Автобусда аёллар ва эркаклар ҳудудлари белгилангани ҳақидаги эълонлар рухсатсиз қўйилган
17 апрель 2023, 09:51

Автобусда аёллар ва эркаклар ҳудудлари белгилангани ҳақидаги эълонлар рухсатсиз қўйилган

Тошкент шаҳридаги 43-йўналиш (Isuzu) автобусининг салонида аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши учун жойлар мавжудлиги ҳақида эълонлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» улар олиб ташланганини билдириб, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини эслатди.

Тошкентдаги қатор автобус йўналишларининг оралиқ ҳаракати ўзгартирилади
27 февраль 2023, 22:12

Тошкентдаги қатор автобус йўналишларининг оралиқ ҳаракати ўзгартирилади

28 февралдан Тошкентдаги қатор автобус йўналишларининг оралиқ ҳаракати ўзгартирилади. Уларнинг асосий қисми янги ташкил этилган чорраҳалар орқали ўтадиган бўлди.

Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
31 январь 2023, 12:40

Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди

Тошкентда «7-автобус саройи»га тегишли 94-сонли йўналишдаги автобусни синган орқа ойналари скотчланган ҳолда йўлга чиқарган механик ишдан бўшатилди. Сарой бош муҳандисига хайфсан берилди.

Тошкентда йўловчилар билан қўпол муомалада бўлган электробус ҳайдовчиси ишдан олинди
25 декабрь 2022, 11:41

Тошкентда йўловчилар билан қўпол муомалада бўлган электробус ҳайдовчиси ишдан олинди

Тармоқларда электробус ҳайдовчисининг йўловчилар билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» унга қатъий чора кўрилгани ва меҳнат шартномаси тўхтатилганини маълум қилди.

«Isuzu автобуслари — вақтинчалик ечим» — «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари
21 декабрь 2022, 22:32

«Isuzu автобуслари — вақтинчалик ечим» — «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари

Тошкентдаги автобус саройлари қисқа фурсатда кам ҳаракатли фуқаролар учун ноқулай бўлган 150 дан ортиқ Isuzu автобуслари билан бойиди. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари «Газета.uz»га бунинг вақтинчалик ечим эканини маълум қилди. У соҳага ҳуқуқ-тартибот органларининг жалб қилинганига ҳам изоҳ берди.

Автобуслар қатновида оралиқ интервал чўзилиши мумкин — Тошшаҳартрансхизмат
5 декабрь 2022, 10:00 1

Автобуслар қатновида оралиқ интервал чўзилиши мумкин — Тошшаҳартрансхизмат

Пойтахтда ҳаво совуқ, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилардан зарур бўлмаса шахсий машинада юрмасликни сўради. Пиёдалар йўлдан кесиб ўтаётганда эҳтиёт бўлиши айтилди. Айрим автобусларнинг келиш вақти ҳам чўзилиши мумкин.

Тошкентдаги автобуслар байрам кунларида қисқартирилган жадвал асосида ишлайди
24 август 2022, 08:00

Тошкентдаги автобуслар байрам кунларида қисқартирилган жадвал асосида ишлайди

1, 2 ва 4 сентябрь кунлари Тошкентда автобуслар якшанбалик, 3 сентябрь куни эса шанбалик жадвал асосида ҳаракатланади.

Дам олиш кунларида Тошкент автобуслари қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
6 июль 2022, 14:57

Дам олиш кунларида Тошкент автобуслари қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

9 ва 10 июль кунлари пойтахт автобуслари якшанбалик, 11 ва 12 июль кунлари эса шанбалик жадвал асосида ҳаракатланади.

Рамазон ҳайити куни масжидларга келиб-кетиш учун автобус йўналишлари йўлга қўйилди (рўйхат)
29 апрель 2022, 14:26

Рамазон ҳайити куни масжидларга келиб-кетиш учун автобус йўналишлари йўлга қўйилди (рўйхат)

«Тошшаҳартрансхизмат» томонидан 2 май куни Рамазон ҳайити байрамида Тошкентда 98 та масжидга бориб-келиш учун автобуслар йўналиши ташкил қилинди. Автобуслар 03:00 дан 06:00 га қадар ҳаракатланади.

Кейинги йилда Тошкент шаҳрида 18 метрли «гармошкали автобуслар» ҳаракатлана бошлайди
18 февраль 2022, 17:40

Кейинги йилда Тошкент шаҳрида 18 метрли «гармошкали автобуслар» ҳаракатлана бошлайди

Президент қарорига кўра, 2025 йилгача пойтахтда 1063 та янги автобуслар ҳаракатланишни бошлайди. Улардан 53 таси 2023 йилда ҳаракатга тушириладиган катта сиғимли 18 метрли автобуслар бўлади. Ушбу «гармошкали автобуслар» пойтахтнинг 11 та магистрал йўналишида ҳаракатланади.

Пойтахда машина сиқиб кетган автобус устунга бориб урилди
7 февраль 2022, 12:11

Пойтахда машина сиқиб кетган автобус устунга бориб урилди

Тошкентда 59-рақамли автобус енгил автомобил сиқиб кетиши натижасида йўл четига чиқиб кетган ва устунга бориб урилган. ЙТҲ оқибатида 2 киши енгил жароҳат олган.

Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси «Янги Ўзбекистон» боғига ўрнатилди
20 декабрь 2021, 21:25

Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси «Янги Ўзбекистон» боғига ўрнатилди

Ўзбекистоннинг энг баланд саналган бош Янги йил арчаси «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилди. Ушбу боғга ташриф буюрувчилар учун 20 декабрдан 10 январгача «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи» йўналишида махсус бепул автобуслар ишга туширилди.

Тошкентда автобус ёниб кетди
20 декабрь 2021, 10:07

Тошкентда автобус ёниб кетди

Учтепа туманида 125 йўналишда ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» автобуси ёниб кетди. ФВВ ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 6 дақиқада етиб боргани ва олов 4 дақиқада ўчирилганини маълум қилди.

Тошкентда йўлкира нархи Нью-Йоркка қараганда 2 баробар қимматроқ — Ботир Қобилов
28 ноябрь 2021, 15:38 2

Тошкентда йўлкира нархи Нью-Йоркка қараганда 2 баробар қимматроқ — Ботир Қобилов

AARC халқаро консалтинг компанияси «Тошшаҳартрансхизмат» бўйича ҳисоботида Тошкентдаги йўлкира нархлари Нью-Йоркдагидан 20 баробар арзонроқ экани ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Иқтисодчи Ботир Қобилов эса Тошкентдаги йўлкира нархи Нью-Йоркдагидан баробар қимматроқ эканини ҳисоблаб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг