Ўтган беш ой ичида пойтахт кўчаларида автобуслар иштирокида ҳайдовчилари айби билан 35 та ЙТҲ содир бўлган. Уларнинг 21 таси автобус ичида йўловчиларнинг йиқилиб, жароҳат олиши билан боғлиқ. Авариялардан бири эса фуқаро ўлимига олиб келган.
Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, Тошкент шаҳрида 13 май куни жамоат транспортлари йўналишлар бўйича соат 4:00 дан иш бошлайди.
Тошкентда 11 май куни Христиан дини «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади
Тошкентда йўловчи автобуси бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборди. Енгил тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошшаҳартрансхизмат аҳолидан велосипед йўлларини ривожлантириш ва велосипед алмашишни ривожлантириш бўйича таклифлари билан ўртоқлашишини сўради. Мамлакатда ҳукумат қарори билан велосипедчилар учун хавфсиз муҳит яратиш, велосипед маршрутларининг миллий тармоғини ривожлантириш, Франция тажрибасини ўрганиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
1 январдан бошлаб, Тошкент шаҳар жамоат транспортларидан фойдаланишда нақд пул орқали тўлов қилиш тизими ўрнига, ягона транспорт картаси жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади.
Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри учун 300 дона электробус сотиб олишни таклиф қилди. 3 йил давомида харид қилинадиган транспортларнинг умумий қиймати 1 трлн сўм атрофида бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг