Истанбул прокуратураси Туркияга 600 млн доллардан ортиқ қалбаки долларлар кириб келгани ҳақидаги хабарлар юзасидан тергов бошлади. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси фуқароларни долларни фақат расмий банклар ёки лицензияли валюта айирбошлаш нуқталаридан олишга чақирди.
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдосида айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл ушланди. У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.
ССВ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини тиббий суғурта, фармацевтика ва тез тиббий ёрдам каби еттита асосий йўналишда ўзгартиришга ёрдам бериши керак бўлган етти нафар туркиялик мутахассисни жалб қилди. Ҳозир улар барча даражадаги тиббиёт муассасаларини ўрганмоқда ва ҳудудларга сафар уюштирмоқда.
Туркия президенти Бразилиядаги G20 саммитида Россия-Украина урушини музлатиш бўйича ўз таклифини тақдим этади, деб ёзди Bloomberg. Эрдоғаннинг таклифлари орасида Украинанинг НАТОга аъзолик масаласини 10 йилга кечиктириш ва босиб олинган ҳудудлар бўйича мунозараларни кейинга қолдириш бор.
Туркия Қирғизистоннинг 58,8 млн долларлик ташқи қарзидан «яшил» лойиҳаларни амалга ошириш эвазига кечиб юборди. Аввалроқ Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров молия ташкилотлари ва давлатларга давлат қарзини «яшил» ташаббусларга айирбошлашни бир неча бор таклиф қилганди.
Туркия ҳукумати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилмоқчи, уни бузганлик учун етти йилгача қамоқ жазоси назарда тутилади. Фуқаролик жамияти, ОАВ ва мухолифат қонуннинг ўзгача фикрларни бостириш учун фойдаланилишидан хавотирда.
Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, одамлар гавжум жойларда эҳтиёт бўлишга чақирилди. Мамлакатдан кетаётганлардан аэропортларга бир соат олдин етиб келиш сўралди. Теракт ортидан Анқарада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Туркия ҳарбийлари Анқарадаги Turkish Aerospace штаб-квартирасига қилинган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Курдистон ишчи партияси объектларига зарбалар берди. Туркия ҳукумати КИП ҳужумга алоқадорлигини айтмоқда.
Ўзбекистон томонидан 2014 йилда қидирувга берилган 73 ёшли аёл Туркияда қўлга олинди. У жиноий уюшма ташкил этиш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланган.
Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида БРИКС саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди. Томонлар стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқди. Соғлиқни сақлаш, таълим, машинасозлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Туркиянинг Turkish Aerospace авиакомпанияси бош қароргоҳи яқинида теракт содир бўлди, беш киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди.
АҚШда яшаган туркиялик собиқ имом, «Хизмат» жамоатчилик ҳаракати асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен 83 ёшида вафот этди. Туркия ҳукумати уни 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айблаб келар эди, унинг ўзи эса айбловларни рад этиб келган.
Туркияда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 2 нафар қиз ва бир нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Фуқаролардан чет элда қаровсиз қолиб кетган болалар тўғрисида дипломатик ваколатхоналарига хабар беришлари сўралди.
The New York Times’нинг спорт иловаси — The Atletic’да жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, энг машҳур турк футболчиларидан бири Ҳоқон Шукурнинг номи қандай қилиб «Туркия тарихидан ўчирилгани» ҳақида мақола эълон қилинди. «Газета.uz» мақолани ўзбек тилига ўгирди.
Шавкат Мирзиёев Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарларидан иборат делегация билан учрашди. Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ДХХ ва Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбарлари терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари, шунингдек, Миллий разведка хизмати директорини қабул қилади. Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.
Фирибгарликда айбланиб 5 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Унинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.
Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 32 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У 2 йил давомида фуқароларнинг умумий ҳисобда 60 минг доллар миқдоридаги пулини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.
Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди. Шу пайтгача бундай ваколатхона Бурса, Адана, Анталия вилоятларида бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг