Тошкент шаҳрида 89 кв метрли уйни 480 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига сохта шартнома тақдим этиб, 10 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди, тергов ҳаракатлари бошланди.
Ўзбекистонда август ойида кўчмас мулк бозоридаги савдо ҳажми 30% га, йил бошидан бери эса 8,5% га ошди. Иккиламчи бозорда эса нархлар 8 ой давомида 7% га, пойтахтда 13% га кўтарилди. Экспертларнинг фикрича, бу — талаб ва чет эл фуқароларининг келиши ортиб бораётганидан далолат беради.
Президент қарори билан хизмат вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга бўшатилган, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбийларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланиши белгиланди.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик иккинчи чоракда ҳам давом этди. Марказий банк маълумотларига кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи кўчмас мулк нархлари 2 фоизга, янги бинолардаги квартиралар 2,4 фоизга ошган.
Россия ОАВлари маълумотларига кўра, охирги бир ярим ойда Ўзбекистонга 5 мингдан ортиқ россияликлар ташриф буюрган. Натижада февраль ойининг охиридан март ойининг ўрталарига қадар Тошкентда квартира ижарасининг ўртача нархи 15 фоизга ошган. Республикада сўнгги уч ойда ижара ҳақи 0,9 фоизга, яъни 2021 йилнинг мос даврига нисбатан икки бараварга қимматлашган.
Депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, ҳужжати бўлмаган уйлар «снос» га тушганда, уларга ҳам компенсация тўлаб бериш таклиф этилмоқда. Бунда даъвогар мулкка 15 йил давомида ошкора ва узлуксиз эгалик қилган ҳамда солиқларни тўлаган бўлиши лозим. Лойиҳа қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Иккиламчи бозорда уй-жойлар нархи IV чорак давомида ўртача 5,1 фоизга кўтарилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида нархлар 4,2 фоизга ўсган. Бухоро, Андижон, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида нархлар 10 фоиздан юқорироққа ўзгарган. Шунга қарамасдан, республикадаги энг арзон уй-жойлар Сирдарё вилоятида экани қайд этилди. Жаҳон бозорида ҳам нархлар ошган.
Ҳукумат қарори билан уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй билан таъминлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадали тўлаб берилади. Шунингдек, улар вақтинча ижтимоий уйларга ижарага қўйилиши ҳам мумкин. Имконияти чекланган шахсларга эса биринчи қаватдаги уйлар ижарага берилади.
«Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» га кирган оилалар фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари» даги ёшларга турмуш қураётганида ўз хонадонидан қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз 30 млн сўмгача кредитлар берилади. Ҳукумат қарори билан кредит ажратишнинг тартиби белгилаб берилди.
Август ойида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозорда турар жой нархлари ҳар квадрат метр учун ўртача 7,5 млн сўмни ташкил қилди, бирламчи бозорда — 8,4 млн сўм.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди.
Марказий банк 2021 йилнинг биринчи ярмида ипотека бозоридаги вазият юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, охирги йилда ипотека кредитлари бўйича қолдиқлар 25,2 фоизга — 30,8 трлн сўмга қадар ошди, муаммоли ипотека кредитлари қолдиқлари ҳам 4 баробардан кўпроққа ўсиб, 480 млрд сўмга етди. Ҳар олтинчи квартира ипотека асосида сотиб олинмоқда. Иккиламчи бозорда ипотека кредитлари кескин кўпайди.
Президент қарори билан уйга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим болага 1 хонали, улар ўртасида никоҳ тузилган тақдирда 2 хонали уй-жой ажратиш тартиби белгиланмоқда. Бола 30 ёшга тўлгунча уйни сотиш, гаровга қўйиш ва ижарага бериш қўйиш мумкин эмас. Йил якунига қадар 757 нафар болани уй билан таъминлаш режа қилинган. Бунга қадар етим болаларга бўш турган ётоқхона ва қаровсиз қолган уйлардан ажратиб келинган.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун йилига 100−150 мингта уй-жой қуриш кераклигини айтди. Шу сабабли, 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Давлат ипотека дастури асосида 45 мингта уй қурилади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинмоқда. Бунга қадар Оила кодексига
Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳудудини Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари ҳисобидан кенгайтириш режалаштирилмоқда. Энг камида 50−60 минг киши учун кўп қаватли уйлар қуриш мўлжалланган. Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридаги шаҳарда 5 йилда 500 та уй қуриш бўйича ваъдасини 2,5 йилда бажарганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг