«украинадаги уруш» тегли мақолалар


«Украинада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ» — ТИВ
24 февраль 2022, 21:45

«Украинада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ» — ТИВ

Украинада айни пайтда 4300 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди, улар рўйхати янада аниқлаштирилмоқда, дея хабар қилди ТИВ. Вазирлик маълумотларига кўра, жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ.

Uzbekistan Airways Ростов ва Краснодар рейсларини бекор қилди
24 февраль 2022, 17:38

Uzbekistan Airways Ростов ва Краснодар рейсларини бекор қилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ростов-на-Дону ва Краснодар аэропортлари ёпилгани муносабати билан ушбу шаҳарларга парвозларни бекор қилди.

НАТО Украинага қўшин киритмоқчи эмаслигини маълум қилди
24 февраль 2022, 17:28

НАТО Украинага қўшин киритмоқчи эмаслигини маълум қилди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО Украинада альянс кучларини жойлаштириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга, НАТО давлатлари альянснинг мудофаа режаларини амалга оширишга қарор қилгани билдирди.

Украина еттинчи рус ҳарбий самолёти уриб туширилганини маълум қилди
24 февраль 2022, 15:38

Украина еттинчи рус ҳарбий самолёти уриб туширилганини маълум қилди

Украина Қуролли кучлари рус қўшинларининг еттинчи самолёти уриб туширилганини маълум қилди. Шунингдек, ҳужумлар оқибатида 40 дан ортиқ украин аскарлари ҳалок бўлгани, ўнлаб кишилар яраланганини айтилмоқда. Киевда эса кучли портлашлар эшитилгани хабар қилинди. Украина атрофидаги вазият бўйича бошқа янги хабарлар.

Украинада ҳужумлар натижасида қурбонлар борлиги маълум қилинди (янгиланди)
24 февраль 2022, 13:31

Украинада ҳужумлар натижасида қурбонлар борлиги маълум қилинди (янгиланди)

Украинада ҳужумлар натижасида камида 40 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани, 10 дан зиёд кишининг жароҳатлангани маълум қилинди. Жумладан, Киев вилоятининг Бровари шаҳридаги ҳарбий шаҳарчага уюштирилган авиаҳужум натижасида бир киши қурбон бўлди, олти киши жароҳатланди, Суми вилоятида эса автомобиль ўққа тутилиши натижасида болали аёл жароҳатланди.

Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинди
24 февраль 2022, 11:31

Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга овоз берди. Айни пайтда Киев ва бошқа шаҳарларда бомбапаноҳлар очилган. Украинадаги вазият.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг