Россиянинг ракета ҳужумлари оқибатида Украина деярли барча иссиқлик электр станцияларини йўқотди, атом электр станциялари эса ўққа тутилиш хавфи остида, деди президент Владимир Зеленский. У яна иттифоқчиларни мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақирди.
Россия Украинанинг Чернигов шаҳри марказига ракета ҳужумини уюштирди, оқибатда камида 13 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ киши жароҳатланди. Расмийлар турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрганини билдирди.
Россия Украинанинг аҳолиси бўйича иккинчи шаҳри бўлган Харьковни яшаш учун яроқсиз «кулранг зона»га айлантирмоқчи, деб ёзмоқда Economist. Декабрь ойидан бошлаб Россия армияси шаҳарни бомбардимон қилишни кучайтирди, шунингдек, бошқариладиган авиабомбалардан фойдаланишни бошлади.
Россия армияси Украинага қарши янги йирик ҳужумни бошлаши мумкин, Киевнинг унга бардош бера олиш қобилияти эса бир йил аввалгига нисбатан «ишончсизроқ кўринмоқда», деб ёзди Economist. Украина зудлик билан кўпроқ қўшин мобилизация қилиши ва ишончли мудофаа чизиғи қуриши керак.
12 мартга ўтар кечаси Россиянинг камида тўққизта ҳудудига дрон ҳужумлари уюштирилди. Нижегород вилоятидаги «Лукойл» НҚИЗда ёнғин содир бўлди, Белгородда эса дрон шаҳар маъмурияти биносига урилди. Украина ҳудудидан келган диверсантлар Курск ва Белгород вилоятларига бостириб киришга уринди.
Украина ёзгача Россиянинг ҳужуми тезлашиб, Украина армиясида ўқ-дорилар етишмаслиги шароитида Киев мудофаасини ёриб ўтиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзди Bloomberg.
Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши икки йилдан бери давом этаётган кенг кўламли урушда 31 минг украиналик аскар ҳалок бўлганини айтди. Бундан ташқари, мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларида яна ўн минглаб тинч аҳоли вафот этган.
Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги қурилиш ишлари учун қўшни давлатлардан минглаб меҳнат мигрантларини ёлламоқда, аммо уларнинг баъзилари хандақ қазиш ва фронтда жанг қилишга мажбур бўлмоқда, деб ёзди Bloomberg. Ўз мамлакатида эса улар ёлланганлик учун қамалиши хавфи мавжуд.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига қуруқликдаги қўшинлар бошлиғи Александр Сирский тайинланди. Президент Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари раҳбарияти тўлиқ янгиланишини маълум қилди.
7 февраль куни эрталаб Украина яна ўққа тутилди, бир қанча ҳудудларда портлаш овозлари эшитилди. Киевда ҳужум туфайли 18 қаватли турар жой биноси ёниб кетди, камида уч киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Россия қўшинларининг Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харьковга берган йирик ракета зарбалари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди.
Украина Россия билан урушдаги стратегиясини ўзгартириб, 2024 йилда «фаол мудофаа»га ўтмоқда, деб ёзди FT. Бу мудофаа чизиғини ушлаб туриш ва бир вақтнинг ўзида душманнинг заиф томонларини қидиришни ўз ичига олади.
Россия армиясининг Украина шаҳарларига сўнгги пайтларда берган энг йирик зарбаси оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киев, Львов, Харьков, Одесса ва Днепрда портлашлар бўлди. «Россия ўз арсеналидаги деярли ҳамма нарса билан зарба берди», — деди Украина президенти.
13 декабрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга ракета ҳужумини уюштирди. Ҳодиса оқибатида 53 киши жароҳат олди, қатор объектларга зарар етди.
Қозоғистон суди мамлакат фуқаросини «Вагнер» ХҲК таркибида Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилди — у ёлланиш моддаси бўйича айбдор деб топилди.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Россия паспортини олган мигрантларга Украинадаги урушда қатнашишни таклиф қилиш, рад этганларни фуқароликдан маҳрум қилиш таклифини билдирди. Августдан буён Россияда «янги» фуқароларга қарши рейдлар ўтказилиб, военкоматларга олиб кетилиб, чақирув қоғозлари берилмоқда.
Россия Украинада қўллаган Эрон камикадзе-дронларида Европада ишлаб чиқарилган компонентлар мавжудлиги аниқланди, дея ёзмоқда Guardian. Европа компаниялари маҳсулотлари Эронга бир нечта мамлакат, жумладан, Ўзбекистон орқали олиб кирилгани таъкидланган.
Россия оммавий ахборот воситаларининг Украинадаги уруш ҳақидаги риторикасини геноцидга чорлаш деб ҳисоблаш мумкин, дея таъкидлади БМТ комиссияси. Россия армиясининг ҳарбий жиноятлари, жумладан, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари ва қийноқларга йўл қўйганига оид кўплаб далиллар ҳам тўпланди.
2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан буён ҳар икки томондан 500 мингга яқин аскар фронтда ҳалок бўлди ёки яраланди, деб ёзмоқда The New York Times.
Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар болалар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди. Ушбу лойиҳа мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбек ишбилармонлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг