Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Олтиариқ туманида баённома тузилган BYD Song автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради. 17 ёшли Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиб у билан тўқнашди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди.
Фарғона политехника институти ва ТАТУ Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети ташкил қилинади. Яна учта олийгоҳ негизида эса Қўқон давлат университети очилади.
Тошлоқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган маст Damas ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқаро ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда 71 ёшли эркак воқеа жойида, бола эса шифохонада вафот этди.
Фарғонада энага зинадан йиқилиб тушган икки ёшли қарамоғидаги қизчани касалхонага олиб бормади. Бола оғир жароҳат олган. Хавф остида қолдириш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
17 декабрда Фарғонадаги АЁҚШда портлаш бўлди. Ҳодиса оқибатида расман 4 киши вафот этган. «Газета.uz» мухбирлари 20 декабрь куни Фарғонада бўлиб қайтди, аммо сафар қарийб бесамар ўтди: ҳодиса ҳақида деярли ҳеч ким гапиришни истамади, гапирганлар эса кейинроқ интервьюси чиқарилмаслигини сўради.
Фарғонада портлаш содир бўлган автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчаси бузилмоқда. Вилоят ФВБга кўра, бузиш ишлари шохобча раҳбарининг ўз хоҳиш истаги билан амалга оширилмоқда ва у қайта фаолият кўрсатмайди.
Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятда жойлашган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Улар станцияларнинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва қонунчиликдаги бошқа меъёрларни ўрганади. Заправкалар ходимлари ФВБ ўқув марказида ўқитилади.
Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган беморлардан 3 нафари вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди, тўрт киши тан жароҳати олди, яна саккиз киши тиббий назорат остига олинди. Портлашга суюлтирилган газни қуйиш пайтида технологик жараён ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Сешанба куни Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Тармоқларда ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ФВБ ёнғин қуршаб олингани ва ўчирилганини билдирди.
Фарғона шаҳридаги иссиқхона ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 1,6 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган фуқаролар ушланди. Улар давлат манфаатига 2,6 млрд сўм зарар етказган.
Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. У туман бош муҳандисидан йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига 1000 доллар олган. Жиноят иши қўзғатилди.
Фарғонада танишига 20 мартадан ортиқ пичоқ уриб, жиноят изларини яшириш мақсадида уйига ўт қўйган аёл 15 йилдан кўпроққа озодликдан маҳрум этилди. Судланувчининг кредит қарздорлиги бўлган ва қарзни тўлаш учун жабрланувчиникига ўғирликка тушган.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Matiz нотўғри қайрилиш ортидан қарши йўналишдаги Lada Vesta билан тўқнашди. ЙТҲда иккинчи машина ичидаги 80 ёшли фуқаро жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.
Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt`да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашди. Бунинг оқибатида Damas`да кетаётган эр-хотин вафот этди. Cobalt ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар Маҳаллалар уюшмасида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаган.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 61 ёшли ҳайдовчи соғлиғи ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотиб, қаршисидан келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.
Фарғонада 6 мингдан ортиқ хонадонга иссиқлик таъминоти бўйича 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди. Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган маблағлар бекор қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг