Фарғона вилояти Данғара туманида февраль ойида маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл четидаги 4 кишини босиб кетган ва ўлимига сабабчи бўлган фуқаро 9 йилга қамалди.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласида сел оқими қишлоқ врачлик пункти ҳамда аҳоли хонадонларини қум-шағалга тўлдирди. Вилоят ФВБга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда махсус техникалар иш олиб бормоқда.
Марғилонда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти қурилмаларини газ ҳисоблагичга уламай, тармоқдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Оқибатда 7,1 млрд сўмлик зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органга юборилди.
Президент Фарғонага ташрифи чоғида маҳаллий аҳоли билан учрашди ва ўша чоғда унга бир қиз Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқиш истаги борлиги ҳақида гапирди. Эртаси куни у университетга грант асосида ўқишга киргани тўғрисида сертификатни қабул қилди.
Фарғона вилояти Қува туманида бошқарувни йўқотган Lacetti қаршисидан келаётган ВАЗ-2101 билан тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эркак уйида 13 туп марихуана ўстираётгани аниқланди. Тезкор тадбир давомида жами 37 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддаси топилди.
Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.
Олтиариқ туманида 200 АҚШ доллари эвазига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У тайинловга қадар Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.
Вилоят ҳокими қарори асосида Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» 24 кунлик компанияга бериб юборилганди. Давактив агентлиги ўрганишлар натижасида мазкур ҳолатда бир қатор қонун талаблари бузилганини аниқлади. Шу сабабли ер майдони Спорт вазирлиги балансига қайтарилади.
Ҳокимларнинг ер ажратиш ваколати тугаганига 2,5 йил бўлди. Бироқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли»нинг ўрнини «бино ва иншоотларни» берганлик ниқоби остида ажратиб бериб, президент қарорига нотўғри ишора қилди. Ер топширилган компания қарор чиқишидан 24 кун олдин рўйхатдан ўтган.
Фарғона шаҳрида ер майдонидаги теракларни кестирмоқчи бўлган аёл ва ернинг собиқ эгаси ўртасида жанжал келиб чиқди. Оқибатда эркак тош билан уриши оқибатида аёл жароҳат олиб, шифохонада вафот этди. Эркак қамоққа олинди.
Марғилон шаҳрида бир хонадонда истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва уч нафар набираси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
Uzbekistan Airways Фарғона аэропортида реконструкция ишлари муносабати билан бу шаҳарга деярли 2 ой давомида барча рейслар бекор қилинганини билдирди. Uzbekistan Airports`га кўра, аэропорт ёпилмаяпти ва одатдагидек ишламоқда. Бошқа ҳеч бир авиакомпания рейслар бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.
Қўқон шаҳрида майнинг қурилмалари, совитиш ва ёриткич мосламаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олган фуқаро давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Унга нисбатан 9,9 млрд сўм жарима ва майнинг ферма учун 12,3 млрд сўм маблағ ундириш белгиланди.
Марғилон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 431,7 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро аниқланди.
Тошкент вилоятида 3 туп ўсиб турган чинор кесиб кетилди. Оқибатда табиатга 148,7 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона шаҳрида эса 1 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланган. Ҳуқуқбузарларни ва зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти Фурқат туманида Хитой компанияси билан йиллик қуввати 1000 дона бўлган электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Шунингдек, электромобилларни қувватлаш ускуналарини ва электробусларга аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Бир қисми Ўзбекистонга ўтган Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиб келинади. Бу бўйича келишувга Фарғона вилояти ҳокимининг Хитойга ташрифи давомида эришилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг