Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданяннинг «A Personal Story» («Шахсий ҳикоя») кўргазмаси Galerie de Buci’нинг 35 йиллигини нишонлади. Тадбир 1989 йилдаги вернисажни такрорлаши билан рамзий маънога эга, ўшанда Франция пойтахтида ҳам санъат галереяси, ҳам муаллифнинг ўзи дебют қилганди.
Макрон Франция янги бош вазири этиб собиқ адлия вазири, марказчи Франсуа Байруни тайинлади. Унинг биринчи галдаги вазифаси 2025 йил учун бюджетни тарқоқликка учраган Миллий мажлисда маъқуллатишга эришишдан иборат.
Франция президенти Эммануэль Макрон «яқин кунларда» янги бош вазир тайинлашни ваъда қилди. У ўзининг истеъфога чиқишини истисно этди ва сиёсий инқироз учун айбни ўта ўнг ҳамда сўл партияларга тўнкади.
Франция парламенти 1962 йилдан бери биринчи марта ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади. Шу тариқа, бош вазир Мишель Барнье ҳукумати ташкил этилганидан уч ой ўтиб қулади. Вотумга Барньенинг келаси йил бюджетини парламент билан келишмасдан тасдиқлаш қарори сабаб бўлди.
Париж ва Лондон Украинадаги коалиция етакчилигини ўз зиммаларига олишларини истисно этмайди, деб ёзмоқда Le Monde. Шу мақсадда улар Украинага қўшинлар юбориш бўйича махфий музокараларни қайта тиклагани айтилади. Бу Трампнинг Оқ уйга қайтгач, Киевга АҚШ ёрдами узилиб қолиши эҳтимоли билан боғлиқ.
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Нодир Ганиев Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди. Президент Тошкент ва Париж ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини «юксак баҳолади».
Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг биринчи марта баёнот берди. Унинг фикрича, агар мамлакат интернет хизматидан норози бўлса, унинг раҳбарини таъқиб қилмасдан, компанияни судга бериши керак. Шу билан бирга, Дуров суиистеъмолликларга қарши курашишга ваъда берди.
Парламент сайловларидан икки ой ўтиб, Франция президенти Эммануэль Макрон собиқ еврокомиссар ва Франция Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Мишель Барньени мамлакат бош вазири этиб тайинлади. 73 ёшли сиёсатчи Франция тарихидаги энг кекса бош вазирга айланди.
Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги аэропортда ҳибсга олинди. Француз ОАВ у Telegram`да етарлича модерация йўқлиги ортидан келиб чиққан гиёҳванд моддалар савдоси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарликда айбланаётгани ҳақида ёзмоқда.
Франциянинг машҳур актёрларидан бири Ален Делон 88 ёшида вафот этди.
Бунгача Швециядаги элчи лавозимида ишлаб келган Нодир Ганиев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси бўлди.
Тошкент Фотосуратлар уйида балет санъатини суратга тушириши билан танилган Бобур Алимхўжаевнинг «Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» номли кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг фақат плёнкали фотоаппартда олинган 44 та иши намойишга қўйилган.
Сўл партияларнинг «Янги халқ фронти» коалицияси Франциядаги парламент сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, 182 ўринни қўлга киритди. Биринчи турда ғалаба қозонган ўта ўнглар учинчи бўлди.
Франция парламенти сайловларининг биринчи турида Марин Ле Пеннинг «Миллий бирлашув» партияси етакчилик қилди. Бу ўта ўнглар учун тарихий рекорд. Агар партия иккинчи турда кўпчилик овозни қўлга кирита олса, бош вазирлик лавозимини Ле Пеннинг протежеси — 28 ёшли Жордан Барделла эгаллаши мумкин.
Хитой раиси Си Цзиньпин Францияга ташрифи давомида мамлакатнинг Россия билан яқин алоқада экани бўйича эътирозларни рад этди. «Хитой бу инқирознинг сабабчиси ҳам, томони ҳам, иштирокчиси ҳам эмас. Лекин биз кузатувчи ҳам эмасмиз, тинчликка эришиш учун доимо фаол ҳаракат қилганмиз», — деди у.
Франция ўз Конституциясида аборт қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Асосий қонунга киритилган ўзгартириш кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Президент Эммануэль Макрон қарорни миллий ғурур ва бутун дунёга сигнал деб атади.
Франциянинг Безье шаҳрида мактаб формасини кийиш бўйича ҳукумат тажрибаси бошланди. Расмийлар бу тенгсизликни камайтиришга ёрдам берадими ёки йўқ, шуни текширмоқчи. 1968 йилдан бери француз мактабларида форма кийиш мажбурий эмас.
Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Францияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак. Аммо Франция ўз таркибига аввалроқ Нигер жамоасида тўп сурган ҳужумчини жалб этгани учун дисквалификация қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Франциянинг Airbus Helicopters компаниясидан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда. ССВ раҳбари Амрилло Иноятов компания раҳбарияти билан Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг