Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичининг 3-тур учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото). Жамоа 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга доир қарорни имзолади. Унга кўра, турли ёшдаги аёл ва эркакларнинг «маҳалла терма жамоалари» ташкил этилиб, улар ўртасида «Маҳалла лигаси» ўтказилади. Унда ўзини кўрсатган ёшлар футбол мактаби ва академияларига йўналтирилади.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги қўшма саралаш босқичида Гонконгга қарши ўйинни интиқиб кутаётгани, ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши кураша олиши ҳақида гапирди. Унга кўра, мамлакат илк бор ЖЧга чиқоладиган жамоага айланди.
Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини кенгайтириш режаларини тасдиқлади. Мавжуд стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш, улар мавжуд бўлмаган жойларда эса ДХШ асосида янгисини қуриш режалаштирилган. «Газета.uz» фуқаролар футбол майдонлари бузилишига қарши чиққан ҳолатлар ҳақида ёзганди.
«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клуб ҳуқуқшунослари Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш бўйича ФИФА қарорини юмшатиш устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилади.
Ўзбекистон Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) янгиланган рейтингидаги ўрнини икки поғонага яхшилади ва 66-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фаолиятини БААнинг «Ал-Ваҳда» клубида давом эттиради, бошқа бир ярим ҳимоячи Остон Ўрунов эса Эроннинг амалдаги чемпиони «Персеполис»га ўтди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, Қатар билан ўйиндаги мағлубиятдан хафа бўлмаслик керак, чунки жамоа турнирда яхши қатнашди. Мураббий унинг истеъфоси ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: «Ҳазиллашяпсизми?»
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Қатардан учралган мағлубиятдан сўнг футболчилар пенальтилар серияси учун машқ қилмаганини билдирди. Жалолиддин Машарипов мухлислардан кечирим сўраб, жамоа жаҳон чемпионатига чиқа олишига ишонтирди.
«Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг «Брентфорд» клубига ижара асосида ўтди. У Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиши мумкин.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Таиландга қарши ўйиндан мамнун эканини айтди. Шунингдек, терма жамоадаги жароҳат олганлар, Осиё Кубоги чорак финалида Қатар билан бўлажак учрашувдан умидлари ва тактика танлаш ҳақида гапирди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг фармойиши билан «Навбаҳор» футбол клубига вилоят бюджети захира жамғармасидан 2,5 млрд сўм маблағ ажратилди.
Ўзбекистон футболчилари Австралия билан дуранг ўйнаб, Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичига чиқди (видео, фото, статистика).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Сречко Катанец жамоа Австралияга мағлуб бўлса ҳам, 90 фоиз ҳолатда турнирнинг 1/8 финал босқичига чиқишини, аммо мақсад барибир ғалаба қозониш эканини айтди. «Австралияга қарши ёмон статистикага чек қўйиш ниятидамиз», — дейди футболчи Одилжон Ҳамробеков.
Ўзбекистон футболчилари Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ҳиндистон устидан ғалабага эришди (статистика, видео, фото). Учала гол ҳам биринчи бўлимда киритилди.
Ўзбекистонлик футболчилар Осиё Кубоги гуруҳ босқичини Сурия билан ўйиндаги голсиз дуранг билан бошлади (статистика, фото).
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбдор деб топиб уч нафар ҳакам ва «Қўқон-1912» клуби спорт директори Шуҳрат Мўминовни футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатди.
Ўзбекистонлик футболчилар 12 январь куни старт оладиган Осиё Кубогига тайёргарлик доирасидаги машғулотларда Фаластинни кичик ҳисобда мағлуб этди.
Ўзбекистон Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида ўз ўрнини беш поғонага яхшилади ва 68-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистонда «АГМК» билан ўйиндан бир кун олдин «юқори мартабали номаълум шахслар» «Ал-Иттиҳод» футболчиси Карим Бенземанинг меҳмонхонадаги хонаси эшигини тақиллатди, дея хабар бермоқда Championat.Asia. Шундан сўнг «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси хавфсизлиги кучайтирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг