«футбол» тегли мақолалар


Футбол: U-17 ЖЧ чорак финалида Ўзбекистон Францияга мағлуб бўлди
25 ноябрь 2023, 16:40

Футбол: U-17 ЖЧ чорак финалида Ўзбекистон Францияга мағлуб бўлди

Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Францияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби дисквалификация қилиниши мумкин
23 ноябрь 2023, 10:41

U-17 ЖЧ: Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби дисквалификация қилиниши мумкин

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак. Аммо Франция ўз таркибига аввалроқ Нигер жамоасида тўп сурган ҳужумчини жалб этгани учун дисквалификация қилиниши мумкин.

Ўзбекистон U-17 ЖЧнинг чорак финалига чиқди
22 ноябрь 2023, 15:42

Ўзбекистон U-17 ЖЧнинг чорак финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Англияни мағлуб этиб, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди. Ўзбекистон охирги марта 2011 йилда турнирнинг бу босқичига чиққан (видео, фото, статистика).

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец
22 ноябрь 2023, 13:06

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари характер кўрсатиб, Эрон билан дуранг ўйнади. Шунингдек, биринчи бўлимдаги камчиликлар, Эроннинг провокациялари, хориж клубларида тўп сураётган футболчилар ҳақида фикр билдирди.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади (+ видео)
22 ноябрь 2023, 11:18

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади (+ видео)

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинида Эрон билан дуранг ўйнади. Терма жамоа 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, иккинчи бўлимда Остон Ўрунов ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди (видео, фото).

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида
21 ноябрь 2023, 10:47

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Эронга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйини ўзи ва футболчилар учун синов бўлишини таъкидлади. «Футболчиларни руҳлантиришим шартмас, улар ғалаба учун ҳамма нарсани қилади», — деди у.

ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон 1/8 финалда Англия билан ўйнайди
20 ноябрь 2023, 16:24

ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон 1/8 финалда Англия билан ўйнайди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 1/8 финалда Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Сречко Катанец — Туркманистон устидан қозонилган ғалаба, «даҳшатли» майдон ва Эронга қарши бўлажак ўйин ҳақида
17 ноябрь 2023, 19:20

Сречко Катанец — Туркманистон устидан қозонилган ғалаба, «даҳшатли» майдон ва Эронга қарши бўлажак ўйин ҳақида

Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этганидан сўнг жамоаси ғалабага ҳақли эканини айтди. Мураббий ва футболчи Отабек Шукуров Ашхободдаги «ўйнаб бўлмайдиган» сунъий майдондан шикоят қилди.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон футболчилари Туркманистонни мағлуб этди
16 ноябрь 2023, 21:49

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон футболчилари Туркманистонни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнири доирасидаги илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этди. Голларга Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов муаллифлик қилишди (фото, видео).

Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқди
16 ноябрь 2023, 19:23

Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлади ва 1/8 финалига йўл олди. Фото ва видео.

ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финалига бағишланган видеоанонс чиқарди. Бу роликни деярли ҳамма мақтаяпти
9 ноябрь 2023, 19:12

ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финалига бағишланган видеоанонс чиқарди. Бу роликни деярли ҳамма мақтаяпти

«Насаф» ва ОКМК футбол клублари 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида тўқнаш келади. Мусобақа ташкилотчиси ЎзПФЛ финал олдидан махсус видеоанонс тайёрлади. Икки жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида олинган ролик жамоатчилик томонидан асосан илиқ кутиб олинди.

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади
4 ноябрь 2023, 12:00

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади

Президент қарори билан 2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал очилади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил қилинади.

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Олимпиадага саралашнинг сўнгги босқичига йўл олди
2 ноябрь 2023, 11:04

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Олимпиадага саралашнинг сўнгги босқичига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2024 йилги Париж Олимпиадаси ўйинларига саралаш босқичининг ҳал қилувчи учинчи босқичига чиқди. Улар гуруҳдаги сўнгги ўйинда ҳиндистонлик рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди (статистика, видео, фото).

Футбол: Ўзбекистон Хитойни ютди
17 октябр 2023, 11:43

Футбол: Ўзбекистон Хитойни ютди

Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик учрашувида Хитой терма жамоасини мағлуб этди. Бу терма жамоанинг 3 йил ичида илк сафардаги ғалабаси (видео, фото, статистика).

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
7 октябр 2023, 22:30

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди (видео, фото).

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди
4 октябр 2023, 19:47

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди. Миллий терма жамоа бронза медали учун Гонконгга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди
1 октябр 2023, 15:29

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди
30 сентябрь 2023, 19:13

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди
28 сентябрь 2023, 12:23

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клуби билан шартнома имзолади. Спортчи аввал Саудиянинг «Ан-Наср» клубида тўп сурганди.

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба
19 сентябрь 2023, 11:20

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба

Душанба куни Ўзбекистоннинг 3 та клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз иштирокини бошлади. Илк турда «ОКМК» «Ал-Иттиҳод»га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Насаф» «Ал-Файсалий»ни минимал ҳисобда ютди. «Навбаҳор» эса Неймар бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг