Ноябрь ойида Ўзбекистон Хитойга газ экспортини ошириб, 54,59 млн долларлик газ сотди. Шу билан бирга, йил бошидан буён экспорт ҳажми 509,03 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баравар кам.
Сешанбага ўтар кечаси Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида ҳозирча 118 киши ҳалок бўлгани, 500 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда. Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
ЖССТ Хитой расмийларидан нафас олиш йўллари касалликлари ва болаларда пневмония авж олаётгани ҳақида маълумот сўради. Хитойдаги вазият ковидга қарши чекловлар олиб ташланиши билан изоҳланмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ҳамда Ван И Пекинда икки давлат ташқи ишлар вазирларининг биринчи стратегик мулоқотини ўтказди. Унда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 19−22 ноябрь кунлари Хитойда ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этади.
АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин сўнгги бир йилда биринчи марта шахсан учрашиб, «конструктив» музокаралар олиб борди. Учрашув самарали кечмади, лекин томонлар келишмовчиликларга қарамай мулоқотни давом эттирмоқчилигини билдирди. «Бу муҳим прогресс», — деди АҚШ президенти.
«Навоийуран» ва Хитойнинг China National Nuclear Corporation уран саноати соҳасида стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Сентябрь ойида Ўзбекистон Хитойга 41,6 млн долларлик газ етказиб берди — бу апрелдан бери етказиб беришнинг минимал ҳажми бўлди. Йил бошидан буён Хитойга газ экспорти 412,2 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,9 баробар кам.
Тўққиз ой давомида Ўзбекистонга 2,58 млн донага яқин мобил телефон импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир. Етказиб бериш ҳажми 178,2 млн доллардан (+23,3 фоиз) ошди.
Хитой ва АҚШ расмийлари узоқ вақтдан буён илк бор ядровий қурол устидан назорат бўйича музокаралар ўтказмоқчи. Қўшма Штатлар Россия ва Хитой билан «беқарорлаштирувчи уч томонлама қуролланиш пойгаси»нинг олдини олишга интилмоқда, деб ёзади WSJ.
Хитой Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян 68 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президенти «Бир макон, бир йўл» форумида сўзлаган нутқида Марказий Осиё ва Ипак йўли мамлакатлари иқтисодиёт тармоқларини «яшил» тараққиёт талаблари асосида трансформация қилиш, шунингдек, «Яшил молиялаштириш» жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.
Хитойнинг CAMCE компанияси Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини гидротехник иншоотлар қуриш билан кенгайтирмоқчи. China Energy инфратузилмани модернизация қилишда қатнашиши, State Grid эса юқори вольтли электр узатиш линияларини қуриши мумкин. Мирзиёев ушбу компаниялар раҳбарлари билан учрашди.
Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Андижон вилояти ҳокимлиги ва хитойлик инвесторлар ўртасида Хонободда 12 млн долларлик йил давомида ишлайдиган ёпиқ муз курортини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
АҚШ ҳукумати Хитойнинг илғор, айниқса сунъий интеллект технологияларида қўлланилиши мумкин бўлган чипларни сотиб олишига бўлган чекловларни кучайтиришни режалаштирмоқда. Учинчи давлатлар ёрдамида чекловларни четлаб ўтишга уринаётган Хитой компаниялари учун қўшимча текширувлар жорий этилади.
Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.
Август ойида Ўзбекистон Хитойга 75,27 миллион долларлик газ етказиб берди. Йил бошидан буён газ экспорти 370,57 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга кам.
Геосиёсий вазият шуни кўрсатмоқдаки, савдо ҳамкорлигида фақат битта давлатга таяниб бўлмайди — бу ишончли эмас, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон савдо шериклари ва инвестицияларини, жумладан, «иқтисоднинг нозик тармоқларида» диверсификация қилишга интилади.
Хитой ҳукумати амалдорларга iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларини идорага олиб киришни тақиқлади. Бу ХХРнинг хорижий технологияларга қарамликни камайтиришга уриниши билан боғлиқ. Чеклов мамлакатда Apple маҳсулотлари сотувининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг