22 июль куни Хитойда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Лэй Тинцзе ва амалдаги чемпион Цзюй Вэньцзюнь ғолиблик учун кураш олиб борди ва унда Вэньцзюнь ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.
Грузияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова ғолиб бўлди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Норвегия турнирининг иккинчи турида Арян Тарини мағлуб этиб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича энг нуфузли турнирлардан бири — Norway Chess мусобақасида иштирок этади, унда Магнус Карлсен, Алириза Фирузжа ва дунёнинг бошқа кучли шахматчилари қатнашади.
18 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дунёнинг еттинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруанани мағлубиятга учратиб, Чемпионлар турининг учинчи босқичи — ChessKid кубоги ғолибига айланди. Бунинг учун унга 30 минг доллар пул мукофоти берилади.
Хитойнинг Чунцин шаҳрида аёллар шахмати бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ўзбекистонликлар эркаклар терма жамоаси ўйинларини диққат билан кузатади, аёллар жамоаси эса сояда қолиб кетмоқда. Аёллар шахматининг хусусиятлари ва ўзбек шахматчи қизлари ҳақида мураббий Георгий Шванов ҳикоя қилади.
Ҳамма Нодирбек Абдусатторовнинг Голландиядаги ўйини ҳақида гапирди: жаҳон чемпиони устидан қозонилган ғалабадан хурсанд бўлишди, мусобақадаги пешқадамликни кузатишди, финалдаги омадсизликни бир бошдан ўтказишди. Шахмат бўйича мураббий Георгий Шванов шахматчимизнинг натижаси ҳақида фикр юритади.
Нодирбек Абдусатторов Нидерландияда ўтказилган Tata Steel Chess-2023 мусобақасини 2-ўрин билан якунлади. Мусобақа ғолиблиги 8,5 очко тўплаган мезбон Аниш Гирига насиб қилди. Жавоҳир Синдоров эса ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади.
Шахматнинг FIDE йўналиши бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши баҳсда 2,5−1,5 ва 2,5−1,5 ҳисобларида имкониятни бой берди ва 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин Ҳиндистонни мағлуб этган Испания терма жамоасига насиб этди.
Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Фишер номидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали учун кечган баҳсда тўртинчи ўринни эгаллади. У Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди.
Шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов россиялик Ян Непомняший ва америкалик Уэсли Сони мағлуб этди. Унинг кейинги рақиби исландиялик Стейн Гретарссон бўлади.
44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби, халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов «Газета.uz» билан суҳбатда бир кунда неча соат шуғулланиши, шахмат доскаси устида 6−9 соатни қандай ўтказиши, овқатланиш рациони, уйқу миқдори, қолаверса, ғалабадан кейин жамоа нималар билан машғул эканини сўзлаб берди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Иван Соколов Chess.com сайти билан интервьюда гроссмейстерлик ва мураббийлик фаолияти, Ченнай Олимпиадасида ғолиб бўлган ёш ўзбек вундеркиндлари билан ишлаш тўғрисида ҳикоя қилди, ўзбек шахматчилари услубларига ўзига хос баҳо берди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Якуббаевнинг отаси, солиқ хизмати ходими Муродбек Искандаровга навбатдаги унвонни топширди. Шунингдек, чемпионнинг ота-онасига «Хумсон» санаторийсига йўлланма ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари берилган.
Президент фармони билан бутунжаҳон шахмат олимпиадаси совриндорлари «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан, аёллар терма жамоаси аъзолари эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.
Ҳиндистонда бўлиб ўтган шахмат Олимпиадасида ҳар бир досканинг энг яхшиларига индивидуал мукофотлар ҳам топширилди. Жаҳонгир Воҳидов тўртинчи доскада олтин, иккинчи доскада Карлсенни ортда қолдирган Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Нодирбек Якуббаев бронза медалига сазовор бўлди.
Президент қарори билан халқаро нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади. Жумладан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби — 600 млн сўм билан мукофотланади. Қолаверса, совриндорларнинг тренерлари ҳам шогирди мукофотининг ярмига тенг миқдорда пул олади.
Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.
Шахмат олимпиадасининг 5-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек Абдусатторов беш учрашувда бешта ғалаба билан мусобақанинг энг самарали ўйинчиларидан бири бўлиб турибди. Аёллар жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди.
Ҳиндистонда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг тўртинчи турида Ўзбекистон жамоаси мусобақа фаворити — жаҳон рейтингида топ-10ликдаги шахматчилардан иборат АҚШ жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик қизлар эса ҳозиргача уч ғалаба ва бир мағлубият қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг