«шахмат» тегли мақолалар


Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 га кирди
17 июль 2022, 17:40

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 га кирди

Жаҳон шахмат рейтингида ўзбекистон илк бор кучли йигирматаликка кирди. Биринчи учта ўринни АҚШ, Россия, Хитой эгаллаб турибди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон — 37, Қирғизистон — 76, Тожикистон — 85, Туркманистон — 116 — ўринда бормоқда.

Умида Омонова блиц бўйича ҳам ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
4 май 2022, 16:31

Умида Омонова блиц бўйича ҳам ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатди. Ҳумоюн Бекмуродов эса «Open12» гуруҳида иккала йўналишда ҳам кумуш медали соҳиби бўлди.

FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтин ва кумуш медалга эга чиқишди
3 май 2022, 17:49

FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтин ва кумуш медалга эга чиқишди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова (16 ёш) жаҳон чемпиони бўлди, Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медали соҳибига айланди.

Шахмат федерациясига бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаган — Антикоррупция агентлиги
19 февраль 2022, 10:50

Шахмат федерациясига бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаган — Антикоррупция агентлиги

Антикоррупция агентлиги Шахмат федерацияси билан боғлиқ молиявий операцияларни ўрганиб, федерацияга 2020−2021 йилларда бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаганини аниқлади. 2021 йилда фақат Туризм ва спорт вазирлиги 6 та тадбир учун федерацияга 2,8 млрд сўм маблағ берган. Агентлик Шахмат федерацияси ННТ бўлгани боис, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига юборди.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади
17 февраль 2022, 15:29

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади

Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Meltwater Чемпионлар турида илк ўйинини ўтказади. У биринчи бўлиб голландиялик гроссмейстер Аниш Гирига қарши ўйнайди, шунингдек, Магнус Карлсен, Динь Лижэн, Ян Непомнящий, Левон Аронян ва бошқа шахматчилар билан ҳам беллашади.

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди
3 январь 2022, 15:30 1

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди

Шаҳматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти, икки хонали уй калити ва 250 млн сўм пул маблағи топширилди. Унинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласига 100 млн сўмдан берилди. Нодирбекнинг отаси жаҳон чемпионини тадбирма-тадбир овора қилмасликни сўраб, у ҳали кўп меҳнат қилиши кераклигини айтди.

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини 8-ўринда якунлади
31 декабрь 2021, 11:37

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини 8-ўринда якунлади

Блиц йўналишида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров 8-ўринни эгаллади. Франциялик шахматчи Максим Вашиер Лаграф мусобақа чемпиони бўлди.

Шахматчи Жавоҳир Синдаров топ-5 таликка кирди. Жаҳон чемпионатининг биринчи кун натижалари
30 декабрь 2021, 10:21

Шахматчи Жавоҳир Синдаров топ-5 таликка кирди. Жаҳон чемпионатининг биринчи кун натижалари

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида топ-5 таликка кирди. 16 ёшли спортчи 12 турнинг бирида дунёнинг тўққизинчи рақамли шахматчисини мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовлар ҳозирча етакчилардан ортда қолмоқда.

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпионатидаги ғалабаси, Карлсеннинг сўзлари ва Қосимжонов билан таққослашлари ҳақида
29 декабрь 2021, 11:15 1

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпионатидаги ғалабаси, Карлсеннинг сўзлари ва Қосимжонов билан таққослашлари ҳақида

Рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иштироки, Магнус Карлсеннинг сўзлари ҳақида фикр билдирди ҳамда Рустам Қосимжонов билан таққосланишига жавоб берди.

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
29 декабрь 2021, 01:27

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Энди у 60 000 долларга эга бўлади.

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этди
28 декабрь 2021, 23:06

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 10-турида жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Россиялик Владимир Федосеев ва ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши кечган ўйинларда эса дуранг қайд этди. Шунга қарамасдан у турнир етакчилигини сақлаб турибди. Бунгача у рейтингнинг юқори ўнталигидаги икки нафар шахматчидан устун келганди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди
20 октябр 2021, 10:38 2

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди

Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритиб, АҚШ миллий терма жамоасидан жой эгаллади.

Ўзбекистоннинг икки нафар шахматчиси ФИДE рейтингида TOP-10' дан жой олди
18 февраль 2021, 16:46

Ўзбекистоннинг икки нафар шахматчиси ФИДE рейтингида TOP-10' дан жой олди

Халқаро шахмат федерациясининг февраль ойи учун эълон қилинган ўсмирлар рейтингида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи кучли ўнталикдан жой олди. Ўсмирлар рейтингини эронлик Алиризо Ферузий бошқариб бормоқда. Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик ёш шахматчилар TOP-30'га киритилган.

Ўзбекистонда мактабларда 2−4-синф ўқувчиларига шахмат ўйнашни ўргатишга 20 млрд сўм ажратилади
15 январь 2021, 13:01

Ўзбекистонда мактабларда 2−4-синф ўқувчиларига шахмат ўйнашни ўргатишга 20 млрд сўм ажратилади

Президент фармони билан барча мактабларда 2−4 синф ўқувчиларига «Жисмоний маданият» дарсида шахмат сабоқлари берилади. Бунинг учун 20 млрд сўм ажратилади. Мамлакатда шахмат ўйнайдиганлар сонини 3 фоизга, шахмат тўгараклари сонини 20 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда. Аввалроқ дунёнинг энг ёш халқаро гроссмейстерларидан бири Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шахмат федерациясини эътиборсизликда, шахматчиларни қўллаб-қувватламасликда айблаган эди.

«Шахмат федерацияси тўсқинлик қилишда давом этса, федерациямни ўзгартираман» — Жавоҳир Синдоров
12 январь 2021, 15:10

«Шахмат федерацияси тўсқинлик қилишда давом этса, федерациямни ўзгартираман» — Жавоҳир Синдоров

12 ёшида шахмат тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланган Жавоҳир Синдоров шахматчилар федерация томонидан қўллаб-қувватланмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, эътиборсизлик туфайли кўплаб шахматчилар бошқа давлат байроғи остида мусобақада қатнашишга мажбур бўлган. «Агар шу кетишда давом этса мен ҳам шахмат федерациямни ўзгартираман», дейди ёш шахматчи «Дарё» нашрига берган интервьюсида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг