БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси Ўзбекистонда «Яшил макон» лойиҳасини амалга оширишга қўшилди. Улар лойиҳани бош-режалаштириш ва унга инновацион молиявий ечимларни жорий этишда ёрдам беради.
Ўзгидромет раҳбарининг биринчи ўринбосарининг фикрича, қурилишлар сабаб Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши муаммолардан бирига айланиб бормоқда. «Қурилишлар барибир бир кун тўхтайди. Мутахассис сифатида айтаман, 5−10 йилдан кейин шаҳар ҳавоси яхши бўлади», — деди Ибратжон Каримов.
Ҳукумат қарори билан моддий маданий мерос объектларидан фойдаланишда ҳуқуқбузарлик содир этган ёки экологияга зарар етказганларни фото ва видеога олиб, юборган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди. Ҳуқуқбузарлик ҳақида биринчи бўлиб хабар берганларга БҲМнинг 1 баравари — 270 минг сўм тўланади.
Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш чоралари, ЙПХ ходимини суратга олишга қаршилигини айтган Светлана Артикова, Рамазон ойининг бошланиши, Урганчда қуриладиган Ал-Хоразмий шаҳарчаси, валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захиралар етарли эканини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев, тиббиёт ходимларининг ҳижоб кийиши бўйича тақиқ олиб ташлангани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 31 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда йиллик ҳосил бўлаётган маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага етганини маълум қилди. Давлат раҳбари 2022 йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифасини қўйди. «Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди», — деди президент.
Тошкент вилоятида экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли равишда камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят Экология бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қолаверса, мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйгани учун 14 нафар масъулга «хайфсан» берилди.
Чироқчи тумандаги Хўжа Абдужаббор қишлоғида ер остидан олов ва тутун чиқаётгани ҳақидаги хабарларга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди. Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу ҳолат ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида юзага келган. Ҳолат геологлар ёрдамида ўрганилмоқда.
АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво тозалиги назорат станцияси маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш индекси 3 декабрь соат 18:00 ҳолатига кўра рекорд — 190 даражани ташкил қилмоқда.
Танзила Нарбаева экология соҳасида амалдаги қонунлар жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Сенат раиси ушбу соҳада барча масъулиятни кучайтириб, натижага ишлаши кераклигини таъкидлади.
2009 йилнинг охиридан бошлаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида назоратсиз равишда асрий дарахтлар кесиб ташланмоқда. Биз мактаб парталарида эшитганимиз буюк аждодларимизнинг меросидан ибрат олмасдан, ўз қўлларимиз билан ватанимизни саҳрога айлантирмоқдамиз. Тарихчи Таир Гюл Темурийзодалар ўз империяларини кўкаламзорлаштиришга қандай эътибор қаратганлари, Ўрта Осиё боғчилик санъатининг дунёга таъсири ҳамда нима сабабдан ота-боболаримизнинг яшил анъаналарини давом эттиришимиз лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.
Абдирахман Сапаров Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси тайинланди.
Сергели туманида 14 туп дарахт экскватор билан ноқонуний тарзда қўпориб ташланди. Етказилган зарар 151 млн 194 минг сўмга баҳоланмоқда.
Ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш ва уларни кесиш, экинларни йўқ қилиш учун жарималар миқдори 50−100 БҲМ дан 100−150 БҲМ гача оширилди. Шунингдек, юридик шахсларга қарашли ёки бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш чоралари кўрилмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилди.
9 ой давомида Давлат экология қўмитаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 37 мингдан ортиқ қонунбузарликлар аниқланди. Табиатга етказилган зарар ҳажми 15 млрд сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда. 22 ҳолатда жиноятчиларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар кўриб чиқилади ҳамда уларни юборганлар ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Деҳқонобод калий заводи атроф-муҳитга келтирган зарари учун қўшимча 855,5 млн сўм миқдорида компенсация тўлайдиган бўлди.
Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг