Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўлининг кейинги эксплуатацияси бўйича шартномани узайтирди. Линияга хизмат кўрсатиш «Ўзбекистон темир йўллари» шуъба корхонаси ҳисобланган «Согдиана транс» МЧЖда сақланиб қолади.
1 февралдан маҳаллий йўналишлардаги ётоқли поездлар чипталари ҳам қимматлайди. Билетлар нархи 10,5 фоизга ошади. Аввалроқ тезюрар поездларда ҳам нарх ошиши ҳақида хабар берилганди.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 1 февралдан бошлаб поезд чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди. Хусусан, «Афросиёб» билетлари 20−25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» билетлари эса 30 фоизга кўтарилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» Кореянинг Saman Corporation компанияси билан Тошкент — Самарқанд янги тезюрар темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни бошлади ва ишчи гуруҳ тузишга киришди. Жараён 2026 йилнинг март ойигача давом этиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Темирйўлкарго» компанияси Хитойда илк ваколатхонасини очди. У мультимодал транспортни ривожлантириш учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» 2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновларини ташкил этади.
«Ўзбекистон темир йўллари» талабаларга 23 декабрь-10 январь оралиғидаги маҳаллий қатновлар чипталари учун 50 фоизлик чегирма эълон қилди. SV/VIP классдаги вагонлар ва «Афросиёб» электропоездлари бундан мустасно. Аввалроқ UzAirways ҳам талабаларга чегирма тақдим этганди.
«Ўзбекистон темир йўллари» 7 декабрдан Хивагача Afrosiyob қатнови бошланиши ҳақидаги хабарни рад этди. Бироқ битта поезд синовдан ўтказилганини тасдиқлади. Аввалроқ «ЎТЙ» раҳбари президентнинг янги йил арафасида Бухоро — Хива электрлаштирилган темир йўлини очиш режалари ҳақида маълум қилганди.
Ўзбекистонга Тошкент атрофидаги қатновлар учун Россияда ишлаб чиқарилган ЭП3Д электропоезди келтирилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев. Президент янги йил арафасида Бухоро ва Хива ўртасидаги электрлаштирилган линияни ҳам ишга тушириши кутилмоқда.
Президент темирйўл ва авиация компаниялари трансформацияси жараёнига оид тақдимот билан танишди. У йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, таннархни камайтириш муҳим эканини қайд этди ва соҳага консалтинг компанияси жалб қилиб, аниқ дастур ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Давактив «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи «Ўзтемирйўлконтейнер» корхонасининг 35 фоиз улуши сотилганини эълон қилди. Келишув 200 млрд сўмга баҳоланган. Харидор Cotton Logistics бўлди.
Шу вақтгача «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти бош директори бўлган Шарафиддин Кадиров «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси лавозимига тайинланди.
Декабрь ойидан бери «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган Ҳуснутдин Хосилов ўз аризасига биноан ишдан кетди. У ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.
24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати тикланди. Поезд ҳар ҳафта қатнайди, йўлда Қозоғистон ва Россиядаги бекатларда тўхтаб ўтади.
Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар ва вагонларга шикаст етмаган. «Ўзбекистон темир йўллари»га кўра, масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» жой ва чипталар етишмовчилиги муаммосини поездлар сонини кўпайтириш орқали ҳал қилмоқчи. Ташкилот йил охиригача 28 та, 2025−2026 йилларда эса 80 та йўловчи вагони харид қилади. Эски вагонлар бирин-кетин рўйхатдан чиқарилмоқда.
Афғонистонда Найбобод темирйўл станцияси очилди, у ва унинг Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф линияси «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан қайта тикланди. Очилиш маросимида станцияга биринчи юк вагонлари етиб келди.
Президентга темирйўл соҳасидаги режалар тақдимот қилинди. Жумладан, йўловчи вагонлар ишлаб чиқаришга 50 млн доллар, локомативлар олиб келиш ва электровозларни модернизация қилишга 181 млн доллар ажратиш режалаштирилмоқда. Соҳада хизматлар сифати ва экспортини ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда поездларнинг купе вагони чипталари нархидан кондиционер учун тўлов чиқариб ташланди ва бу хизмат бепул бўлди, деб хабар қилди Рақобат қўмитаси. Агар йўловчиларда кондиционер ишламаётгани ҳақида далиллар бўлса, уларга компенсация тўланади.
Хива-Андижон йўналишидаги поездда ҳаракатланган санъаткорлар кондиционер тизими ишламаганини билдирди. «Ўзтемирйўлйўловчи» бунга аномал иссиқ келтириб чиқарган носозлик сабаб бўлганини айтмоқда, иқлимшунос эса йил бошидан бери аномал иссиқ бўлмаганини ёзди. Рақобат қўмитаси вазиятни назоратга олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг