«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метроси қурилишида бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди. Компаниянинг аниқлик киритишича, номаълум шахслар 899 млн сўмлик кабел маҳсулотларини ўғрилаган. Аввалроқ транспорт прокурори Маъруфжон Ходжаев транспорт прокурори Маъруфжон Хўжаев худди шунча миқдордаги талон-торожликлар ҳақида маълум қилган эди.
2021 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси пасайиб, 95,69 млрд сўмни (9 млн доллар атрофида) ташкил этди. 2020 йилда компания 352,7 миллиард сўм зарар кўрди, гарчи бир йил олдин фойда 850 миллиард сўмдан ошган бўлса.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди.
Наманган вилоятида сел келиши натижасида айрим йўл участкалари зарар кўрди. 7 май кунига белгиланган №60 Тошкент — Андижон поезди қатнови бекор қилинди.
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани юзасидан расмий муносабат билдирилди. Метро техник носозлик сабаб тўхтаб қолгани айтилди ҳамда вазиятга ойдинлик киритиш учун тезкорлик билан ишчи гуруҳ тузилганлигини маълум қилинди.
Наманганлик ўқитувчи Попдан Наманганга мактабда дарс бериш учун 75 км йўл босиб юрган. Ўқитувчига 31 декабрга қадар поездда бепул қатнаши учун сертификат топширилди.
«Шоввозсой» дам олиш маскани нафақат темирйўлчиларга, балки, президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, республика аҳолиси ва чет эллик инвесторларга хизмат кўрсатади, дея баёнот берди «Ўзбекистон темир йўллари».
Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этиш режалаштирилган.
Беш киши Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган, кўмир ортилган вагонларни ўмармоқчи бўлишди. Уларни ушлашнинг имкони бўлмади, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Афғонистоннинг Балх провинциясида «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига кирувчи «Сўғдиёна транс» шўъба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди. Ўзбекистон томони Афғонистон ҳудудидаги ўзбек компаниялари ходимлари ҳимоясини кучайтиришни сўради.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан қайта тикланадиган поезд қатновлари жадвалини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг