Қозоғистон автотранспортда бензин ва дизель олиб чиқишга 2022 йил июль ойида жорий этилган тақиқни яна узайтиради, шунингдек, мамлакат ичидаги яхши ҳосил туфайли олма импорти чекланади. Йил бошидан буён Ўзбекистон Қозоғистон бозорига 2,8 млн доллардан ортиқ олма етказиб берди.
Қозоғистон Тожикистоннинг Роғун ГЭСидан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилмоқчи. Ўзбекистон ҳам аввал шу станциядан электр харид қилишни кўриб чиққанди. Тожикистон ГЭС қурилишини якунлашга ташқи молиялаштириш олиш учун энергия етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши керак.
Турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган уч бола (17, 12 ва 2 ёшда) Ўзбекистонга қайтарилди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан 6 нафарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Улар орасида давлат маслаҳатчиси, президент ёрдамчиси, вазир, элчи ва бошқалар бор.
Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган 12 ва 17 ёшли ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди. Қизларнинг опасини уларга васий этиб белгилаш ишлари кетмоқда. Эркакка нисбатан дастлабки тергов тамомланиб, материаллар судга юборилди.
Қозоғистон суди биринчи марта эгалари қонуний йўл билан қўлга киритганини исботлай олмаган активларни давлат ҳисобига ўтказди. 10 миллион доллардан ортиқ маблағ, хусусан, қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва тарихий буюмлар мусодара қилинди.
Остонада Қозоғистондаги биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича сўнгги оммавий эшитувлар бўлиб ўтди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев АЭС бўйича референдум кузда бўлиб ўтишини маълум қилганди.
Александр Лукашенко МДҲнинг баъзи давлатлари Россиядан фақат фойда олишга интилаётгани ҳақида гапирганди. У мисол сифатида КХШТнинг Қозоғистондаги январь воқеаларидаги ҳаракатини эслатди. Баёнотдан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди ва Остона позициясини холисона баҳолаш сўралди.
Қозоғистон ССВ мамлакатга маймунчечак кириб келишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилганини маълум қилди. Хусусан, аэропортлар ва чегара ўтиш жойларида назорат чоралари кучайтирилди. Вазирлик эндемик мамлакатларга борувчи фуқароларга тавсиялар берди.
Қозоғистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев «улкан ишлар ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун» II даражали «Достиқ» ордени билан тақдирланди. У 2018 йилдан бери Остонада элчилик қилаётганди.
Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига ўз манфаатларига зарар келтириш орқали «кўр-кўрона эргашмайди», деди мамлакат бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон иккинчи даражали санкциялар остида «қолмаслик» учун қоидаларга амал қилишда давом этади.
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги намойишлар бўйича ўз ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилди ва беш йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганини инобатга олди.
Қозоғистон президенти МО давлатлари раҳбарлари учрашувида инфратузилма ва транспорт лойиҳалари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари бўлишини таъкидлади. У Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлининг истиқболлари, сув ҳисобини рақамлаштириш ва унинг космик мониторингини жорий этиш ҳақида гапирди.
Мирзиёев ва Тоқаев юк ташишни оширишга шароитлар яратиш, автомобиль ва темирйўллар қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ва чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалаларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари видеоалоқа орқали Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини очиб берди.
Олий давлатлараро кенгашнинг 1-мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон кенгашнинг 2024−2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларни имзолади. Давлат чегараси режими ҳақидаги битим ҳам қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Олий давлатлараро кенгаш мажлисида 7 млрд долларлик шартномалар имзоланганини ижобий баҳолади. Томонлар энергетика қувватлари ва инфратузилмасини қуриш, муқобил энергия манбаларни ривожлантириш, шунингдек, сув объектларини рақамлаштиришга келишиб олди.
Сирдарё туманида Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида саноат кооперациясини амалга ошириш учун эркин иқтисодий зона форматида «Марказий Осиё» халқаро маркази ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остонада ўтган музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш, Сирдарёда Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тезлаштиришга келишиб олди. Томонлар Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласини ўрганади.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остонага етиб борди. Уни аэропортда президент Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Раҳбарлар 8 август куни Олий давлатлараро кенгаш мажлисини ўтказади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг