Президент 7−8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви ўтказилади.
Остона апелляция суди рафиқаси Салтанат Нукеновани қийноққа солиб ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилган Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ноқонуний миграция бўйича рейдларда 27 нафар ўзбекистонлик ушланди. Улардан 3 нафарига маъмурий жавобгарлик тайинланди, қолганлари иш жойига қайтарилди. Мамлакат бўйлаб миграция ҳуқуқбузарликларини аниқлаш мақсадида «Нелегал-2024» рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган Lada Largus машинасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш билан касалхонага ётқизилди.
Миграция агентлиги Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ва ўша ердаги ўзбекистонликларни ноқонуний миграция бўйича «Нелегал-2024» рейдларидан огоҳлантирди. Қонун бузилиши ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда. Агентлик қоидаларга риоя қилишни сўради.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат «замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканини англаган ҳолда» «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарганини айтди.
Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.
Қозоғистон президенти Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлиб ўтган биринчи учрашувда «минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва уларни бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга биргаликда қаршилик кўрсатишга» чақирди.
Қозоғистонда турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланган собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев иши бўйича ҳукм чиқарилди. Суд уни айбдор деб топиб, 24 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жараён икки ой давом этди ҳамда мамлакат ичида ва хорижда кенг резонансга сабаб бўлди.
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани боис мамлакатга бормоқчи бўлган фуқаролардан ўзлари билан барча зарур ҳужжатларни олиб юришни сўради. Шунингдек, Россияга киришдаги тўсиқлар Қозоғистонда ҳам амал қилишини эслатди.
Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги норозилик намойишларида айбланиб ҳибсга олинди. У ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда.
Қозоғистон ҳукумати TikTok платформасини блоклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Уларнинг фикрича, ижтимоий тармоқлар орасида мамлакатда тарқатиш тақиқланган материаллар сони бўйича айнан TikTok етакчилик қилмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қозоғистоннинг қатор вилоятларида содир бўлган сув тошқинлари муносабати билан кўрсатилаётган ёрдам ва биродарлик учун миннатдорлик билдирди.
Қозоғистон президенти чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари ва электрон сигареталар, уларнинг суюқликларини олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни, шунингдек, реклама қилишни тақиқловчи қонунни имзолади.
Ўзбекистон Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлари аҳолиси учун 15 та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатди. «Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 10 млрд сўмлик 100 тонна юк юборилган. Фото.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги энг йирик сув тошқинлари фонида ҳукуматга бюджет маблағларини тежаш мақсадида имидж яратиш ва йирик тадбирларни ўтказишдан воз кечишни буюрди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Норин дарёсида Қамбарота ГЭС (ГЭС-1) қурилиши бўйича қўшма компания тузади. Лойиҳа амалга оширилгач, станциянинг акциялари ва активлари Қирғизистон мулкига айланади.
Қосим-Жомарт Тоқаев оиладаги зўравонликка қарши курашга қаратилган қонунни имзолади. Қонун билан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги сув тошқинлари фонида молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли 13−14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг