Ўзбекистонда ҳафта боши қуруқ, аммо совуқ (аҳоли кучли совуқлик стрессларига тўқнаш келиши мумкин), ўрталари бироз булутли ва ёғинли (асосан қор) бўлиши, дам олиш кунлари эса қуруқ ва ҳароратнинг бироз кўтарилиши кутилади. Хусусан, Ўзбекистон жанубида кундузи +15 даражагача илиқ бўлиши мумкин.
Тошкент 8 декабрь куни жорий қиш мавсумидаги биринчи қорга гувоҳ бўлганди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Ўзбекистон пойтахти биринчи ҳақиқий қор бўронини ҳам кўрди. «Газета.uz» фотомухбирлари оппоқ қорга бурканган шаҳар манзараларини кадрларга муҳрлади.
Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда сўнгги 117 йил ичида ноябрь ойидаги энг кучли қор ёғди. Ёғингарчилик туфайли транспорт фаолияти издан чиқди, авиақатновлар бекор қилинди. Беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
15 октябрь тонгидан бери Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. «Газета.uz» тармоқларда эълон қилинган қорли ҳудуддан олинган тасвирларни жамлади.
24−25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади.
Ўзбекистон бўйлаб 19−20 февраль кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−12, баъзи жойларда -16 даражагача совийди, кундузи −3…+2 даража бўлади. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади.
Пойтахт ҳокимлиги аҳолини қор ёғиши 12 соатгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аҳолидан шахсий автомашиналардан фойдаланишни минималлаштириш сўралди.
Tashkent Index cавдо мажмуаси автотураргоҳидаги соябон қор ёққани ортидан бир неча автомобиль устига қулаб тушди. Бозор маъмурияти соябон остида 35 та машина бўлгани, уларнинг 6 тасига шикаст етганини билдирди. Моддий зарар эса қоплаб бериладиган бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини қорли ва совуқ кунларда кўчада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга, бинолар томидан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Тошкентда қор ёғиши сабабли кучли тирбандликлар кузатилмоқда. Такси нархлари кескин ошди. Автобуслар барқарор ишламоқда, бироқ йўллардаги вазият туфайли ҳаракат жадвали бузилган. Фото, видео.
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳарорат кечаси −3…−8 даражагача пасаяди, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади. Шимолда эса кечалари −11…−16 даража совуқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳудудларда асосан қор ёғиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет фавқулодда эълон берди, унга кўра, жумадан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, шамол 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).
Тошкентда 15 январь куни қор бўронига яқинроқ табиат ҳодисаси кузатилди: тонгда учқунлай бошлаган қор пешинга яқин жадаллашди, аммо узоқ давом этмади. «Газета.uz» фотомухбирлари пойтахтнинг 2024 йилдаги биринчи қорини суратларга муҳрлади.
Душанба ва сешанба кунлари ҳаво совиб, ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +8…+13 даража илиққача юқорилайди.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетди. Ёмғир қорга айланиб, йўлларни муз қоплади. «Газета.uz» мухбирлари қорли кўчалар, махсус техникалар фаолияти, ишга шошаётган одамлар ва тирбандликни суратга муҳрлади.
Дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси +5…−10 даража, кундузи +10…-5 даража атрофида бўлади.
13 октябрнинг эрта тонгидан Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор ёға бошлади. Қамчиқ довонида қорнинг ерга юқиши тезлашган. ЙҲХХ ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасликни сўради.
Жанубий Африка Республикасининг Йоҳаннесбург шаҳрида 2012 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Ҳодиса намликнинг кўтарилиши ва совуқ ҳарорат туфайли кузатилган. Олимлар бунга глобал исишнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Шанба куни Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари бўйлаб қор ёғиши кузатилмоқда. Хоразм маркази Урганчда эса 1 сутка давомида 23.7 мм ёмғир ёғиб ўтган. «Қор ва ҳароратнинг нолгача пасайиши мева ва гулларни совуқ уришига олиб келган бўлиши мумкин», — деб ёзмоқда Ўзгидромет ходими Эркин Абдулахатов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг