Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кутилаётган совуқлар фонида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида 8−9 февраль кунлари қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Қор — минтақага муаммолар келтирганига қарамай, болалар хотирасида қувончли онлар сифатида қолди. Ташқари совуқ, лекин улар ҳовлиларда қордан одам ясаб, қорбўронлар ўйнашди. Кўпдан бери ишлатилмаган чаналарда учишди. «Газета.uz» совуқдан қизарган ёноқлар ва қувончли табассумларни камерага муҳрлади.
Расмийлар аҳолига музлар эриб тушиши ва дарахт шохларининг қулашидан эҳтиёт бўлишни, ҳушёрлик учун кўчада қулоқчин тақиб юрмасликни, аҳоли турар жойларига киришда транспорт воситаларининг тезлигини камайтиришни тавсия қилди.
Ўзбекистон пойтахти яна оппоқ бўлди — 9 январь оқшомида бошланган қор салкам 15 соатдан бери тўхтагани йўқ. Бу сафар расмийлар ҳам, аҳоли ҳам қор бўронига олдиндан нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўришга улгурди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Ўзбекистоннинг айрим аэропортларида парвозлар бекор қилинди, баъзи рейслар кечиктирилди ёки бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Қорли Тошкент кўчаларини тозалашга декабрь ойидаги вазиятга қараганда кўпроқ техника (200 дан ортиқ) ва ободонлаштириш хизмати ходимлари (6 мингга яқин) жалб қилинган. Кечаси асосий кўчалар қордан тозаланди ва қум-туз аралашмаси сепиб чиқилди.
Самарқанд аэропортида душанба куни соат 13:00 га қадар об-ҳавонинг ёмонлашуви муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва қўйиб юборишга чеклов жорий этилди.
Пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оппоқ чойшаб билан қопланди. Болалар хурсандчилигидан ташқари қор пиёдалар ва машиналар ҳаракати, шунингдек, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади.
Пойтахтда ҳаво совуқ, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилардан зарур бўлмаса шахсий машинада юрмасликни сўради. Пиёдалар йўлдан кесиб ўтаётганда эҳтиёт бўлиши айтилди. Айрим автобусларнинг келиш вақти ҳам чўзилиши мумкин.
Ҳафта якунида Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. 4−5 март кунлари шамол тезлиги 25−30 м/с гача кучайиши ва чанг тўзони кузатилиши мумкин. Якшанба куни эса ёмғир ёғади.
Ҳафтанинг илк уч кунида Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чоршанба куни айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Пайшанба куни қуруқ об-ҳаво кузатилиши мумкин, бироқ, жума куни яна қор ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, кундузи эса +10 даражага илиқ бўлади.
Ҳафтанинг асосий қисмида Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукм суради, кундузи ҳаво ҳарорати +12 даражагача кўтарилади. Жума куни эса ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир, шимолий ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат эса +11…+16 даража илиқ атрофида бўлади.
Жума куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир қанча туманларида қор ёғди. Бунинг оқибатида жамоат транспорти сифатида фойдаланилган 1400 дан ортиқ «Damas» машиналари қатновдан олинган, туманлараро йўловчи ташувчи автобус ва микроавтобуслар ҳаракати эса вақтинча тўхтатилган. Қорақалпоғистонлик синоптикнинг фикрича, шанба куни тушки вақтгача қор ёғишда давом этади ва совуқ ҳаво 3−4 кун давомида сақланиб қолади.
Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов «30−31 декабрь кунлари аҳоли байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкинлигини» маълум қилди. Бунга қиш ойларида совуқ ҳаво оқимларининг Ўзбекистонга кириб келиши 2 бараварга камайиб кетгани, қолаверса, глобал иқлим ўзгариши таъсир қилмоқда.
Тошкентда биринчи қор ёғмоқда. Эрта тонгдан ёғган қор лой қатлами билан қоплангани кузатилмоқда. Кейинроқ у яна оқ тус олиб, кучайди. Дарахтлар шохлари намликнинг оғирлиги туфайли баъзи жойларда қулаб тушди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин пойтахт бўйлаб сайр қилди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 13−14 мартда республикада ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10−15° совуқгача тушади.
Чоршанба куни Тошкентни кучли қор қоплади. Қор ёғиши кечгача давом этди. Сўнгги кунларда пойтахт қандай кўринишда эди — Евгений Сорочин фоторепортажида.
23 февралдан бошлаб Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. 25−26 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси −7… −12, кундузлари −2… −7 даражагача пасайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечаси −17… −22 гача, кундузи −10… −15 гача, Хоразмда кечаси −12… −17 гача кундузи −5… −10 даражагача пасаяди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг