Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги президент фармони билан Бош прокуратурага қуёш панелларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш топширилди. Энергетика вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда уларни туман ва шаҳарларда ўрнатиш дастурини ишлаб чиқади.
2025 йилда Ўзбекистонда 250 мингта объектни, жумладан, 150 мингта уйни қуёш панеллари билан жиҳозлаш режа қилинмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура. Топшириқни бажариш учун жойларда ҳокимлик, «Ўзэнергоинспекция», банклар ва бошқа идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилади.
2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли хонадонлари, кичик бизнес ва ижтимоий соҳа объектлари энергия истеъмолининг камида 40 фоизи муқобил энергия манбалари — қуёш панеллари ва қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига қопланади. «Бу вазифанинг бажарилиши сўзсиз таъминланади», — деди бош прокурор ўринбосари.
Ўзбекистонда 2 йил ичида аҳоли ва хўжалик субъектларини камида 50 фоиз томларини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда 2025 йилдан BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган корхоналардан қуёш панеллари, инверторлар, аккумляторлар импорт қилиш тақиқланади. Бу президент фармонида кўзда тутилган. «Газета.uz» соҳа экспертлари билан бунинг бозорга таъсири, монополиялар ва импортни тартибга солиш ҳақида суҳбатлашди.
2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда BNEF Tier-1 халқаро рўйхатига кирмайдиган ишлаб чиқарувчилардан қуёш панеллари, инверторлар ва аккумуляторларни олиб киришга тақиқ жорий этилади.
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари ўрнатишга мажбурловга учраган тадбиркорлар учун мўлжалланган телефон рақамлари сонини кўпайтирди. Аввал эълон қилинган рақамга 1 суткадан кўпроқ вақтда 1232 та қўнғироқ бўлган.
Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди ва ҲЭТК томонидан асоссиз равишда, қуёш панели ўрнатмагани учун тармоқдан узиб қўйилганини қайд этди. Сирдарё ҲЭТК ҳолатга муносабат билдириб, масъуллар президент қарорини нотўғри талқин қилганини маълум қилди.
Энерговазирлик тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу ишни қилмаганлар эса электрдан узиш билан қўрқитилаётгани ҳақидаги хабарларга жавобан «қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ»лигини айтди. ЎзЛиДеП эса ҳолатлар тасдиқланса, вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юбормоқчи.
Президент Солиқ қўмитасига қуёш панелларини ўрнатишда ер ва мол-мулк солиғи имтиёзларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чекловни олиб ташлаш топшириғини берди. Ҳозирда имтиёз фақат майдоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари ўрнатилган қисмига тегишли.
Қарши шаҳрида хитойлик ҳамкорлар билан бирга қуёш панеллари ишлаб чикариш корхонаси қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 13 млн долларга тенг. Корхона тўлиқ қувватда ишлаганда бир йилда 150 МВт ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Тадбиркорлар электр энергияси тарифлари оширилганидан сўнг ўз объектларига қуёш панелларини тезроқ ўрната бошлади, дея маълум қилди Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Шунингдек, у панеллаларни ўрнатишда тўсиқлар мавжудлиги ҳақида Қонунчилик палатасида айтилган гапларни рад этди.
Экологик тоза технологияларга киритиладиган инвестициялар 2023 йилда 1,7 трлн долларгача ошади ва биринчи марта анъанавий энергияга йўналтириладиган инвестицияларни ортда қолдиради. Жумладан, қуёш генерациясига 380 млрд доллар йўналтирилиши кутилмоқда.
Энергетика вазирлиги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов натижаси бекор қилинганини билдирди. Қарийб 2 трлн сўмлик танловнинг барча — 6 та лотида иккита компания ғолиб чиққан. Танлов нотўғри ташкил этилгани учун энергетика вазири ички текширув эълон қилди.
Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ўз хонадонларига қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлангани айтилганди. Ҳокимлик ва бўлим бундай топшириқ бўлмагани, ҳисобчи ва котибадан «нотўғри маълумот бергани учун» тушунтириш хати олинганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев электр энергияси истеъмоли кескин ошадиган ёз фасли учун Ўзбекистонда энергия таъминотига тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳокимларнинг кутилаётган юклама ҳажмини қоплаш юзасидан ҳисоб-китоблари йўқлиги танқид қилинди.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда қуёш панелларини ўрнатишда камчиликларга йўл қўйган 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши белгиланди. 2 ойда ўзгариш қилмаса, улар ишдан олинади.
Ўзбекистонда муқобил энергия объектларини ишга тушириш учун ажратилаётган кредитлар бўйича таваккалчилик даражаси 1 декабргача ноллаштирилиши мумкин. Шундай қарор қабул қилинса, муаммоли кредитлар бўйича 2 хонали рақамларга дуч келиш эҳтимоли бор, — дейди иқтисодчи Отабек Бакиров.
Тошкент шаҳридаги 1000 дан ортиқ бюджет ташкилотига қуёш батареялари ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 390 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби жорий этилди. Бу ҳақда президент қарор қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг